Пригодится каждому кадровику в феврале:
23 февралда Коронавирусга қарши курашиш бўйича республика махсус комиссиясининг йиғилишида 90% ходимларнинг эмланиши ва қайта эмланишини таъминлаш вазифасини иш берувчиларнинг зиммасига юклаш ҳақида қарор қабул қилинди.
Эмланиш ёки қайта эмланишдан бош тортадиган ходимлар вақтинча ишдан четлаштирилиши керак.
Қарорнинг бажарилишини Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати назорат қилади.
Манбага қаранг.
Эмланишдан бош тортадиган ходимни МК 113-м. 3-қ. асосан ишдан четлаштириш мумкин.
Буни қандай амалга ошириш ҳақида бу ерда батафсил сўз юритганмиз:
Шу билан бир қаторда, 1 мартдан кўчада ниқоб тақиш мажбурлиги бекор қилинди.
Қуйидаги жойларда ниқоб тақиш тавсия этилади:
- жамоат транспортида;
- йирик савдо дўконларида;
- таълим муассасаларида;
- давлат ва нодавлат идораларида;
- масжидлар, театр, кинотеатр, музей, санъат саройлари, маиший хизмат кўрсатиш муассасалари ва бошқа одамлар гавжум жойларда.
Тиббиёт ходимлари, коронавирус билан касалланганлар билан алоқада бўлишидан қатъи назар, ниқоб тақишлари шарт.
Манбага қаранг.
Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади