Суд ишдан бўшатилган шахсни ишга қайта тиклаганда аввалги лавозим бўлмаса
15.03.2022
Ноябрь ойида ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинди. У ишдан бўшатишни ноқонуний деб ҳисоблади ва судга мурожаат қилди. Март ойида суд уни ишга тиклаш ҳақида қарор чиқарди. Бироқ, корхонанинг штат жадвалида ушбу ходим илгари эгаллаган лавозим энди йўқ. Иш берувчи қандай йўл тутиши керак?
- Ходим эгаллаб турган лавозим (штат бирлиги)ни тегишли буйруқ чиқариш йўли билан штат жадвалига қайта киритишга тўғри келади. Негаки суд қарори билан ходим аввалги ишига тикланган. Шунинг учун иш берувчи ходимга...
