Рўза ҳайити 2022 йил баҳор фаслидаги таътилларга қандай таъсир кўрсатади

preview

Хусусий корхона ходими 2022 йил 11 апрелдан режали меҳнат таътилига чиқиши керак. Ходим билан тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ таътил давомийлиги – 24 кун, бироқ ташкилотда 15 иш кунилик таътил назарда тутилган. Шунингдек Жамоа шартномасида қайд этилишича, қўшимча ишланмайдиган кунлар таътил кунлари сонини ўзгартирмайди. Ходимга неча кун меҳнат таътили берилиши ва неча кун учун таътил пули тўланиши лозим? 

 

– Жамоа шартномаси ва меҳнат шартномаси шартлари бир-бирига зид келмоқда.

Жамоа шартномасида таътиллар давомийлиги масаласи узил-кесил ҳал этилмаслиги лозим. Таътил давомийлиги бўйича, масалан, «15 кундан кам бўлмаган муддат» белгиланиши қайд этилиши керак. Қўшимча таътил кунлари эса ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаларида белгиланади.

Иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномасида шартнома тарафлари йиллик таътилни 24 иш куни (15 кун -  асосий ва 9 кун - қўшимча) деб белгилаган тақдирда   меҳнат таътили шундай давомийликда тақдим этилиши ва тўлиқ ҳажмда ҳақ тўланиши лозим.

Йиллик таътилнинг умумий муддатини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча таътиллар йиллик асосий таътилга (шу жумладан узайтирилган таътилга ҳам) қўшиб жамланади .

Қўшимча таътил кунлари иш ҳақи сақланмайдиган таътил ҳисобланмайди.

Президентнинг 20.12.2021 йилдаги ПФ-35-сон Фармони билан Рўза байрами 2022 йил 3 майда нишонланиши белгиланган. Ушбу санадан келиб чиққан ҳолда қўшимча ишланмайдиган кунлар белгиланган. Бироқ ОАВда Мусулмонлар диний идорасининг қарорига ҳавола берилиб байрам санаси 2 майга кўчирилиши ҳам мумкинлиги ҳақида хабар қилинмоқда.

Фармон билан муайян байрам саналари нишонланиши муносабати билан белгиланган қўшимча ишланмайдиган кунлар ҳамда қўшимча таътил кунлари турли тушунчалардир.

Жамоа шартномасидаги қўшимча ишланмайдиган кунлар таътил давомийлигини қисқартирмайди деган қоидасидан келиб чиққан ҳолда, сиз бюджет ташкилотларида талаб этилганидек ушбу ходимга 24 иш кунидан иборат бўлган таътилни қуйидаги тартибда тақдим этишингиз лозим:

  • 5 кунлик иш ҳафтасида – 11 апрелдан 10 майгача. Ишга чиқиш куни – 11 май.

Мазкур вақт оралиғидаги календарь бўйича якшанба кунлари, 3 май – Рўза ҳайити (2 майга кўчирилиши ҳам мумкин) ҳамда 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни таътил кунлари ҳисоб-китобига киритилмайди;

  • 6 кунлик иш ҳафтасида – 11 апрелдан 12 майгача. Ишга чиқиш куни – 13 май.

Мазкур вақт оралиғидаги календарь бўйича якшанба кунлари, 3 май – Рўза ҳайити (2 майга кўчирилиши ҳам мумкин) ҳамда 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни, шунингдек қўшимча ишланмайдиган кунлар – 4 ва 5 май (3 ва 4 май ҳам бўлиши мумкин) таътил кунлари ҳисоб-китобига киритилмайди.

Қўшимча дам олиш кунлари – 4 ва 5 май (3 ва 4 май ҳам бўлиши мумкин) ҳақида гапирадиган бўлсак, бу кунлар:

  • 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун таътил кунлари ҳисоб-китобига киритилади, сабаби 7 ва 14 май шанба кунлари ана шу кунларга кўчирилади ва иш кунлари ҳисобланади ;
  • 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун таътил кунлари ҳисоб-китобига киритилмайди .
Эътибор беринг

Мазкур тушунтиришда муаллиф Рўза ҳайити ва қўшимча дам олиш кунлари санаси ўзгариши мумкинлигини баён қилмоқда. Яқин кунларда расмий ҳужжат имзоланиши кутилмоқда. Шундан кейин таътиллари ушбу даврга тўғри келаётган ходимларнинг дам оладиган кунлари давомийлигини янада аниқ ҳисоблаш мумкин бўлади.

Бунда кутилаётган ўзгартиришлар 2022 йил учун иш вақти тақвими билан белгиланган иш кунлари ва соатларининг умумий сонига таъсир кўрсатмаслиги лозим.

 

Валерия ЛЯНДРЕС,

«Норма» компанияси эксперти.

Таътил ва ишламайдиган вақт-Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексига мувофиқ дам олиш вақти, таътилни рўйхатдан ўтказиш ва тартибга солиш ўзбекистонда ишламайдиган вақт, таътил ва ишламайдиган вақт, таътил Ўзбекистонда байрамлар қандай ташкил етилган. Ишламайдиган соатлар, байрамлар ва таътиллар ҳақида. Кадрлар бўлими ходими учун байрамлар ва таътиллар ҳақида маълумот /ru/publish/doc/text179988_ruza_hayiti_2022_yil_bahor_faslidagi_tatillarga_qanday_tasir_kursatadi