Иш вақтида шахсий ишлар билан банд бўлганларга нисбатан чора кўриш

01.04.2022

Бу ҳолат жуда кўп учрайди: ходимлар иш вақтида шахсий ишлари билан банд бўладилар. Айримлари эса буни очиқ-ошкора амалга оширадилар. Натижада ой давомида талайгина ишланмаган соатлар тўпланиб қолади, лекин иш берувчи томонидан тўлиқ ҳақ тўланади.

Бундай муаммони қандай ҳал этиш кераклигини «Норма» компаниясининг кадрлар масалалари бўйича эксперти Валерия ЛЯНДРЕС гапириб берди:

 

«Компанияда иш куни давомида чекиш учун чиқадиган бир нечта ходимлар ишлайди. Бу ҳолат меҳнат вазифаларини бажариш учун ажратилган вақтни сезиларли даражада қисқаришига сабаб бўлади. Чекиш учун кетган вақтни ҳисобга олиш ва тўлов тўламаслик мумкинми? Буни қандай тўғри расмийлаштириш лозим?».

«Ходим хизмат жойига келмаган, бироқ телефон орқали фавқулодда коммунал ҳолат – иситиш қувури ёрилиб кетганлиги ҳақида хабар берган. Кейинги куни у УМШдан содир бўлган ҳолатни тасдиқловчи далолатномани олиб келган. Муаммо бир неча соат ичида ҳал этилган бўлса, бутун иш кунидаги прогул учун интизомий жазо қўлланилиши мумкинми?».

 

– Булар умуман бир-бирига ўхшамайдиган иккита турли ҳолатлар... Бироқ иккала ҳолатда ҳам тўғри ва холис ечим топиш учун ташкилотда иш вақтини ҳисобга олиш тўғрисидаги ички ҳужжатлар мавжуд бўлиши керак.

Сиз бундай масалаларни Ички меҳнат тартиби қоидаларига (ИМТҚ) киритишингиз ёки алоҳида ички ҳужжатни (масалан, Иш вақтини ҳисобга олишнинг ички тартиби) тасдиқлашингиз мумкин.

Ушбу ҳужжатлар ходимлар томонидан иш вақти режимига риоя этилмаганлиги билан боғлиқ муаммоларни тўғри ва адолатли ҳал этишга хизмат қилади. Айрим ҳолатларда ходимга интизомий жазо тайинланиши  бошқа ҳолатларда – меҳнат интизомини бузганлиги учун ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин .

Бироқ иш вақтини аниқ ҳисобга олиш учун ички ҳужжатларнинг ўзи етарли бўлмайди. Иш вақти ва иш жойида бўлмаган вақтини ҳисобга олиш усуллари ва воситаларини назарда тутинг, шунда ходимнинг ножўя хатти-ҳаракатлар содир этганлигини ёки аксинча ишда бўлмаганлигини исботлаш мумкин бўлади. Булар иш вақтини ҳисобга олишнинг электрон тизимлари, турникетлар ва бошқа воситалар бўлиши мумкин. Ташкилот кичик бўлганда, ҳеч...

lock

Чтобы читать дальше, войдите на сайт, используя свою учетную запись. Вы можете воспользоваться своей учетной записью от любого сайта компании Norma. Если у вас нет учетной записи, зарегистрируйтесь.