АБКМ адашиб иш ўринлари яратиши шарт бўлган ташкилотлар рўйхатига киритса

preview

«Лойиҳалаштириш ташкилотида 24 нафар ходим ишлайди, улардан 8 нафари университет битирувчилари бўлган ёшлардир. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ушбу фактни ҳисобга олмаган ҳолда бизни хоким қарори билан  ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш ўринлари яратиш белгиланган ташкилотлар рўйхатига киритди. Бу тўғрими?». Саволга «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

 

- Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3-бандига мувофиқ юқоридаги тоифадаги шахсларга қуйидагилар киради:

  • умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари.

     Бунда бундай ходимларнинг ёши 30 ёшдан ошмаслиги муҳимдир, чунки  ёшларга оид давлат сиёсати 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқароларга нисбатан қўлланилади .

Агар корхонанинг 8 нафар ёш ходими ушбу таърифга мос келса ва улар 30 ёшдан ошмаса, АБКМ қарорини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза билан маҳаллий ҳокимликка мурожаат қилинг. Асос сифатида мазкур тоифадаги ходимларнинг бўлажак даврга захирага қўйиладиган иш ўринлари сонини аниқлашда ҳисобга олинадиган Низомнинг 13-бандини кўрсатишингиз мумкин.

Бунда ушбу кўрсатилган шахслар тоифалари бўйича захирага қўйиладиган иш ўринлари сони ушбу иш ўринларига қабул қилинган кундан бошлаб 3 йил мобайнида ҳисобга олинади.

Корхона маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги устидан юқори турувчи органларга, прокуратурага ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


Ўзбекистонда ижтимоий таъминот: ходим туғруқ таътилига чиққанда, нафақага чиққанида ёки ногирон бўлганида иш берувчи ижтимоий ёрдамни қандай ташкил қилиши мумкин ходимларнинг ижтимоий таъминоти, ўзбекистонда ижтимоий таъминот, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ходимларни иш берувчидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш Ўзбекистонда ижтимоий таъминот. Ўзбекистонда меҳнаткашларнинг ижтимоий таъминоти ҳақида батафсил маълумот. Ходим туғруқ таътилида нафақага чиққан ёки ногирон бўлганида ижтимоий ҳимояни рўйхатдан ўтказиш шартлари. Сиз ходимларнинг ижтимоий таъминоти ҳақида кўпроқ маълумот олишингиз мумкин бўлади /ru/publish/doc/text180925_abkm_adashib_ish_urinlari_yaratishi_shart_bulgan_tashkilotlar_ruyhatiga_kiritsa