Ходима аризасини қайтариб олмоқчи бўлса, унга рад жавобини бериш мумкинми?

preview

«Ходима ўз хоҳишига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ариза берди. Унинг ўрнига аллақачон бошқа ходим расмийлаштирилган (лекин ҳали ЯММТда рўйхатдан ўтмаган). Шундан сўнг ходима: 1) аризани қайтариб олмоқчилигини; 2) ҳомиладор эканлигини маълум қилди. Унга рад жавобини берса бўладими?».

Саволга «Норма»  эксперти Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

 

-  Йўқ,  рад қила олмайсиз.

Ходим иш берувчини 2 ҳафта олдин ёзма равишда хабардор қилиб, ўз хоҳишига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли .

Ушбу 2 ҳафта давомида у ўз лавозимида ишлашни давом эттиради ва унинг ўрнига янги ходимни қабул қилишнинг иложи йўқ, чунки лавозим ҳали бўш эмас.     

Ҳомиладор ходим штатдаги ходим бўлиб, унга меҳнат қонунчилигининг барча нормалари ҳеч қандай чекловларсиз қўлланилади.

Бундан ташқари иш берувчининг ташаббуси бўйича ҳомиладор аёллар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тақиқланган .

Меҳнат кодексининг 99-моддаси 1-қисмида назарда тутилган огоҳлантириш муддати ёки МКнинг 99-моддаси 2-қисмига мувофиқ тарафларнинг келишувида белгиланган муддат давомида (лекин МКнинг 97-моддаси бўйича эмас) ходим берилган аризани қайтариб олишга ва ишлашда давом этишга ҳақли. Бундан ташқари ҳомиладор ходима келгусида белгиланган ижтимоий таътиллардан фойдаланиш ҳуқуқига эга .

Ҳомиладорлик ва туғиш таътили бошланишидан олдин ҳомиладор ходима ўрнига янги ходимни муддатсиз меҳнат шартномаси бўйича ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан кейинги санагача қабул қилиш мумкин эмас.

Янги ходим ҳомиладорлик ва туғиш таътили бошланган кундан бошлаб фақат муддатли шартнома асосида ва ушбу таътил даврига қабул қилиниши мумкин.

Иш берувчи бундай шартномани бола 2-3 ёшга тўлгунга қадар парваришлаш учун бериладиган таътил даврида узайтириши мумкин.

 

Хулоса қиламиз:

1. Ходимга ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаш ҳақидаги аризани қайтаришни ҳеч қандай сабаб билан рад этиш мумкин эмас. Шу жумладан, ҳомиладор ходима ёки ҳомиладорлик ва туғиш ёхуд бола парвариши таътилида бўлган ходимга.   

2. Ишдан бўшатилмаган ходим ўрнига янги ходимни ишга олиш мумкин эмас.

3. Янги ходим қабул қилинадиган лавозим бўш ёки вақтинча бўш бўлиши керак (агар гап вақтинча ишда бўлмаган ходимнинг лавозимига муддатли меҳнат шартномаси тузиш ҳақида бораётган  бўлса).

4. Агар сиз ижтимоий таътилда бўлган ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилаётган бўлсангиз  унинг ўрнига ишлаётган ходим билан меҳнат шартномасини номаълум муддатга, аммо меҳнат шартномаси бекор қилинган санадан олдин қайта тузишингиз мумкин.

 

Ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш – меҳнат шартномасини бекор қилиш шартлари, меҳнат шартномаларини бекор қилиш тартиби ҳақида батафсил ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш Ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш. Бу ерда сиз меҳнат шартномасини бекор қилиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш жараёни қандай содир бўлиши ҳақида маълумот олишингиз мумкин /ru/publish/doc/text181639_hodima_arizasini_qaytarib_olmoqchi_bulsa_unga_rad_javobini_berish_mumkinmi