Бирданига 20 кишини ишга қандай қабул қилиш мумкин

preview

«Бир вақтнинг ўзида 20 та янги ходимлар билан меҳнат муносабатларини расмийлаштиришни режалаштиряпмиз. 20 кишининг ҳар бири учун ишга қабул қилиш ҳақида буйруқ расмийлаштириш керакми? Ёки 20та параграф билан битта буйруқ чиқариш мумкинми?».

Саволга «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

 

 – Ишга қабул қилишни расмийлаштиришда ҳар бир ходим билан буйруқ чиқаришга асос бўладиган алоҳида меҳнат шартномаси тузилиши керак .

Назарий жиҳатдан қонунчилик бундай вазиятда умумий буйруқ чиқаришни тақиқламайди. Унда алоҳида банд ёки параграфларда алоҳида ходимларга оид  маълумотлар, қабул қилинган сана, лавозим, иш ҳақини ҳисоблашда бухгалтерия бўлими таянадиган бошқа маълумотлар кўрсатилади.

Бироқ барибир ҳар бир ходим учун ишга қабул қилиш ҳақида алоҳида буйруқ чиқаришни тавсия қиламиз.  

Гап шундаки, ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ ҳар бир ходимга қабул қилинганлиги тўғрисида имзо қўйдириб, эълон қилинади.

Ҳар бир ходим учун бандларнинг мазмуни ҳар хил бўлиб, аниқ бир ходимга тегишли ва бошқа шартлар билан ишга ёллашингиз мумкин бўлган бошқа ходимлар томонидан кўрилиши исталмаган бўлиши мумкин.

Бундан ташқари келгусида  вақти-вақти билан аниқ бир ходим ҳақида маълумот талаб қилинадиган турли ташкилотларга ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқлардан  нусхалар олиш зарур бўлади (ОТМга – битирувчининг иш фаолиятини бошлаганини тасдиқлаш учун, пенсия жамғармаси бўлимларига ва бошқалар.). Бундай ҳолатда ишга қабул қилинган қолган ходимлар тўғрисида ортиқча маълумотлар акс этган рўйхатни тақдим этиш ноўрин бўлади.

Ишга қабул қилиш - Ўзбекистонда ишга қабул қилиш тартиби, Ўзбекистон Республикасида ишга жойлашиш ҳақида ҳамма нарса ишга қабул қилиш, ўзбекистонда ишга қабул қилиш, ишга қабул қилиш тартиби Ўзбекистонда ишга ёллаш қандай ишлайди? Бу йерда сиз Ўзбекистон Республикасида ишга қабул қилиш тартиби ҳақида мақолалар билан танишасиз. Ўзбекистонда меҳнат шартномаларини тузиш ва ишга қабул қилиш қоидалари ҳақида ҳамма нарса kadrovik.uz сайтида /ru/publish/doc/text181698_birdaniga_20_kishini_ishga_qanday_qabul_qilish_mumkin