Пригодится каждому кадровику в сентябре:
Жамоа шартномасини тузиш тартиби
Тавсияда:
– жамоа шартномаси нима учун керак;
– жамоа шартномасини тузиш учун музокаралар;
– жамоа шартномаси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
– жамоа шартномасини тузиш муддати;
– ташкилотни қайта ташкил этиш, мулкчиликнинг ўзгариши ва тугатишда жамоа шартномасининг амал қилиш муддати.
Меҳнат кодексида жамоа шартномасини тузиш мажбурияти кўрсатилмаган. МКнинг 31-моддаси 5-қисмига кўра шартнома тузиш тўғрисида ёзма таклиф олган томон музокара олиб боришга мажбур. Яъни, ходимларнинг жамоа шартномаси тузиш тўғрисидаги таклифини эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Бироқ, томонлардан ҳеч бири ёзма таклиф юбормаган бўлса, жамоа шартномасини тузишга ҳожат йўқ. Иш берувчи унинг йўқлиги учун жавобгарликни зиммасига олмайди.
Жамоа шартномаси нима учун керак
Ходимлар учун қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзларга қўшимча тарзда кафолат, компенсация ва имтиёзлар беришни истасангиз, жамоавий шартнома тузинг. Бундай ижтимоий кафолатлар меҳнат унумдорлигини ошириб, ходимларнинг меҳнат вазифаларини самарали бажаришига туртки беради.
Жамоа шартномасида қонун ҳужжатлари ташкилотларга имкониятидан келиб чиқиб тақдим этадиган меъёрларга аҳамият қаратинг. Масалан, унда қуйидагиларни белгилаб қўйинг:
- ходимларни дам олиш ва байрам кунлари ишга жалб қилиш мумкин бўлган ҳолатлар;
- иш вақтидан ташқари ишлаганлик, дам олиш ва байрам кунлари ҳамда тунги сменалар учун тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори;
- қўшимча таътил олиш ҳуқуқига эга бўлган корxонада иш ўринлари, касблар ва лавозимлар рўйxати ;
- моддий жавобгар шаxслар рўйxати ;
- меҳнатни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари учун маблағлардан фойдаланиш тартиби ва бошқаларни белгиланг.
Жамоа шартномасига иш берувчи ва xодимларнинг қуйидаги масалалар бўйича ўзаро мажбуриятларини киритиш мумкин ;
- меҳнатга ҳақ тўлаш шакли, тизими ва миқдори, пул мукофотлари, нафақалар, компенсациялар, қўшимча тўловлар;
- нархларнинг ўзгариб бориши, инфляция даражаси, жамоа шартномаси билан белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилишига қараб меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш механизми;
- ходимларни иш билан таъминлаш, қайта ўқитиш, ишдан бўшатиб олиш шартлари;
- иш вақти ва дам олиш вақти, меҳнат таътилларининг муддатлари;
- ходимларнинг, шу жумладан аёллар ва 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнат шароитлари ва меҳнат муҳофазасини яхшилаш, экология жиҳатидан хавфсизликни таъминлаш;
- корхонани ва идорага қарашли турар жойни хусусийлаштириш вақтида ходимларнинг манфаатларига риоя қилиш;
- ишни таълим билан қўшиб олиб борувчи ходимлар учун имтиёзлар;
- ихтиёрий ва мажбурий тарздаги тиббий ҳамда ижтимоий суғурта;
- иш берувчи томонидан ўз ходимларининг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига қўшимча бадаллар киритиш миқдорлари ва муддатлари;
- жамоа шартномасининг бажарилишини текшириб бориш, тарафларнинг жавобгарлиги, ижтимоий шериклик, касаба уюшмалари, ходимларнинг бошқа вакиллик органларига фаолият кўрсатиш учун тегишли шароит яратиб бериш.
Жамоа шартномасига корхонанинг иқтисодий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган нормалар ва қоидаларда кўрсатилганига қараганда имтиёзлироқ меҳнат шартлари ва ижтимоий-иқтисодий шартларни киритиш мумкин. Масалан, қўшимча таътиллар, пенсияларга тайинланадиган устамалар, муддатдан илгари пенсияга чиқиш, транспорт ва хизмат сафари харажатлари учун компенсациялар, ходимларни ишлаб чиқаришда ҳамда уларнинг болаларини мактабда ва мактабгача таълим ташкилотларида текин ёки қисман ҳақ тўланадиган тарзда овқатлантириш, бошқа қўшимча имтиёз ва компенсациялар ва б.
Жамоа шартномаларини тузиш учун музокараларни қандай бошлаш керак
Ҳар икки томон – иш берувчи ёки вакиллик органи вакили бўлган xодимлар (умумий йиғилиш, касаба уюшмаси) жамоа шартномасини тузиш ва музокаралар олиб бориш ташаббуси билан чиқиши мумкин.
Ташаббускор бошка томонга жамоа шартномасини тузиш бўйича музокаралар бошланганлиги тўғрисида ёзма xабар юбориши шарт . Шундан сўнг бошқа томон 7 кун ичида музокараларни бошлаши шарт .
Агар касаба уюшмаси жамоа шартномаси тузишга қарор қилган бўлса, икки томонлама музокаралар комиссиясига киритиш учун ишчилар вакилларини кўрсатган ҳолда музокаралар бошланганлиги тўғрисида ёзма xабар олинг. Қабул қилинган таклиф асосида иш берувчининг вакилларини комиссия таркибига киритиш тўғрисида буйрук чиқаринг. Комиссиянинг якуний таркиби, муддатлари, музокаралар ўтказиш жойини қўшма карор билан тасдиқланг.
Комиссия йиғилишларида томонлар вакилларининг барча таклифлари ва қабул қилинган қарорлар қайд этилган баённомаларни ёзиб боринг.
Касаба уюшмаси сўровига жавобан жамоавий музокаралар учун зарур бўлган маълумотларни такдим этинг. Ушбу коидага риоя килмаслик иш берувчининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 49-моддасида назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
Жамоа шартномаси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш
Комиссия иши давомида жамоа шартномаси лойиҳасини ишлаб чиқинг ва уни корxонанинг барча бўлинмаларига (бошқарув, бўлимлар ва бошқалар) xодимлар муҳокама қилиши учун юборинг. Намуна сифатида барча ташкилотлар (намунали сxема), шунингдек кичик корxоналар, давлат органлари, банклар, фермер xўжаликлари учун Касаба уюшмалари федерацияси томонидан ишлаб чиқилган жамоа шартномасининг тавсия этилган макетларидан фойдаланишингиз мумкин.
Билдирилган барча фикр ва таклифларни тўпланг ҳамда умумлаштиринг .
Ишлаб такомилига етказилган лойиҳа меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси) муҳокамасига қўйилади .
Агар музокаралар давомида жамоа шартномаси лойиҳасининг айрим бандлари бўйича келишувга эришишнинг иложи бўлмаса, келишмовчиликлар баённомасини тузинг.
Меҳнат жамоасининг йиғилиши, башарти унда ходимларнинг ярмидан кўпроғи иштирок этган, конференция эса – делегатларнинг камида 2/3 қисми бўлса, ваколатли хисобланади .
Жамоа шартномаси лойиҳасини овозга қўйинг. Жамоа шартномаси, башарти уни умумий йиғилишда (конференцияда) иштирок этаётганларнинг эллик фоизидан кўпроғи ёқлаб овоз берган бўлса, маъқулланган ҳисобланади. Умумий йиғилиш (конференция) баённомасини тузинг. Шундан сўнг 3 кун ичида томонларнинг вакиллари билан жамоа шартномасини имзоланг. Иш берувчи номидан шартномани корxона раҳбари ёки бошқа ваколатли шаxс, xодимлар номидан касаба уюшма қўмитаси раиси имзолайди. Шунингдек, шартномани имзолашда хозир бўлган иш берувчи ва xодимларнинг вакиллари имзоларини қўйишлари шарт (Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан ишлаб чиқилган жамоа шартномаси моделининг сарлавҳа саҳифасига қаранг).
Йиғилиш иштирокчиларининг кўпчилиги қарши овоз берган бўлса, жамоа шартномаси лойиҳасини келиб тушган истак ва мулоҳазаларга мувофиқ қайта ишлаб, 15 кун ичида қайта кўриб чиқишга юборинг.
Жамоа шартномаси қанча муддатга тузилади
Жамоа шартнома муддатини томонларнинг келишуви билан белгиланг. Конунда аник муддат белгиланмаган. Муддатнинг бориши шартнома имзоланган ёки шартнома матнида кўрсатилган кундан бошланади.
Жамоа шартномаси имзоланган вақтдан эътиборан ёки жамоа шартномасида кўрсатилган кундан бошлаб кучга киради ҳамда тарафлар белгилаган муддат давомида амал қилади .
Амалдаги жамоа шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар тузиш тартибига ўxшаш тарзда тасдиқланади.
Жамоа шартномасини имзолаган шахслар ҳар йили ёки шартноманинг ўзида махсус кўрсатилган муддатларда мажбуриятларнинг бажарилиши ҳақида меҳнат жамоасининг умумий мажлисида (конференциясида) ҳисобот бериб турадилар . Жамоа шартномасини имзолаган шаxслар, яъни иш берувчи ва xодимларнинг вакиллари ҳисобот беришади.
Ташкилотни кайта ташкил этиш, мулкчиликни ўзгартириш ва тугатишда жамоа шартномасининг амал қилиши
Корхона қайта ташкил этилганда шу қайта ташкил қилиш даврида жамоа шартномаси ўз кучини сақлаб қолади, шундан кейин тарафлардан бирортасининг ташаббуси билан қайта кўриб чиқилиши мумкин . Корхона таркиби, тузилиши, бошқарув органининг номи ўзгарган, корхона раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолларда ҳам жамоа шартномаси ўз кучини сақлаб қолади .
Корхона мол-мулкининг эгаси ўзгарганда жамоа шартномаси ўз кучини олти ой мобайнида сақлаб қолади. Бу даврда тарафлар янги жамоа шартномасини тузиш ёки амалдагисини сақлаб қолиш, ўзгартириш ва тўлдириш ҳақида музокаралар бошлашга ҳақли . Корхона қонунчиликда белгиланган тартиб ва шартлар асосида тугатилаётганда жамоа шартномаси бутун тугатиш ишлари олиб борилаётган муддат давомида ўз кучини сақлаб қолади .