Ташқи ўриндошга ишдан бўшатиш нафақаси тўланадими

preview

«Ташкилотимиз тугатилмоқда. Ташқи ўриндошлик асосида 0,5 ставкада ишлаган иккита ходим уларга ишдан бўшатиш нафақаси тўлашни сўрашмоқда.  Меҳнат шартномаларини бекор қилиш муносабати билан уни ташқи ўриндошларга тўлашимиз керакми?» 

Kadrovik.uz тушунтиради:

 

– Ҳа, бу вазиятда ташқи ўриндошлар  ишдан бўшатиш нафақасини олишга ҳақли.

Агар меҳнат шартномалари иш берувчининг ташаббуси билан,  шу жумладан белгиланган тартибда корхона тугатилиши муносабати билан бекор қилинган бўлса  ташқи ўриндошлик асосида ишловчиларга ҳам асосий ходимлар каби ўша  тартибда бир хил тўловлар тўланади.

Бунда ўриндошларга асосий иш жойига эга бўлгани сабабли иш қидириш учун иккинчи ва учинчи ойлар учун тўловлар тўланмайди .

Ушбу мавзу бўйича қўшимча маълумотларни қуйидаги материаллардан олишингиз мумкин:

 

 

 

Валерия ЛЯНДРЕС

 «Норма» эксперти

Меҳнат шартномасини бекор қилиш Меҳнат шартномасини бекор қилиш Меҳнат шартномасини бекор қилиш /publish/doc/text183404_tashqi_urindoshga_ishdan_bushatish_nafaqasi_tulanadimi1