Ходима «декрет»да бўлса, унга мукофот пули тўлаш мумкинми

preview

«Бухгалтерия ходимаси 2022 йил 5 сентябрдан ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқди. Унга мазкур  таътилда бўлган вақт давомида байрам кунларида мукофот пули ва  қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун моддий  ёрдам тўлаш мумкинми?».

Саволга эксперт ва «Нормa» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

 

–  Қонунчилик ижтимоий таътилда бўлган  ходимларни мукофотлаш ёки  уларга моддий ёрдам кўрсатишни тақиқламайди.

Ходимларни мукофотлаш ва уларга ташкилотларда моддий ёрдам кўрсатиш тартиби, қоида тариқасида, жамоа шартномасида ёки корхонанинг бошқа маҳаллий ҳужжатларида белгиланади. Шунингдек, раҳбариятнинг хоҳишига кўра ва шароитга қараб индивидуал тартибда ҳам ўрнатилиши мумкин.

Қўшимча маслаҳатлар ва тушунтиришларни қуйидаги нашрлардан топасиз: