Иш берувчи штатдаги ходимни унинг розилигисиз фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ишлашга ўтказиши мумкинми
«Мен фирмада меҳнат шартномаси асосида 6 йилдан бери ишлаб келаман. Яқинда мен билан меҳнат шартномасини бекор қилиб, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузишмоқчи эканликларини билиб қолдим. Бу вазиятда кўпгина имтиёз ва кафолатларни йўқотишим сабабли бунга рози эмасман. Иш берувчи бу масалани бир томонлама ҳал қилишга ҳақлими? Ҳуқуқларимни ҳимоя қилиш ва меҳнат шартномаси асосида ишда қолишим учун қаерга мурожаат қилишим мумкин?».
Kadrovik.uz тушунтиради:
– Иш берувчи Меҳнат кодекси талабларига мувофиқ меҳнат шартномасини асоссиз равишда бекор қилишга ҳақли эмас . Шунингдек, у ходимни фуқаролик-ҳуқуқий шартномасини тузишга мажбур қила олмайди.
Ходим ва иш берувчи ўртасидаги муносабатлар меҳнат қонунчилиги нормалари билан тартибга солинади. Иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш эса жуда қийин чунки ходимлар маълум ҳуқуқлар ҳамда ижтимоий ва меҳнат кафолатларига эга.
Агар бу юз берадиган бўлса, ходим ишга тиклаш низолари бўйича судга мурожаат қилишга ҳақли. Бу иш меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг нусхаси берилган кундан бошлаб бир ой ичида амалга оширилиши керак .
Агар ходим бу муддатни узрли сабабларга кўра ўтказиб юборса, бу муддат суд томонидан қайта тикланиши мумкин .
Агар ходим иш берувчи устидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси ёки прокуратурага шикоят қилса, муддатнинг аҳамияти бўлмайди.
Агар текшириш давомида меҳнат қонунчилигининг бузилиши аниқланса, иш берувчининг мансабдор шахслари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига биноан жавобгарликка тортилиши мумкин.
- 2023 йил 30 апрелдан кейин фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузиш мумкинми
- Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ишловчи ходимни хизмат сафарига юбориш мумкинми
- Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича хизмат кўрсатишга хос жиҳат
- Ишдан бўшаётган ходимга қай бирини тақдим қилган маъқул: таътилми ёки унинг учун компенсациями
- Суд ишдан бўшатилган ходимни ишга қайта тиклади, аммо унинг ўрни банд