Пригодится каждому кадровику в ноябре:
Ҳомиладорлик ва туғиш таътили меҳнат таътилига тўғри келса
«Ходимага 20.09.2021 йилдан 19.09.2022 йилгача бўлган иш даври учун давомийлиги 24 иш куни – 2020 йил 8 июндан 5 июлгача бўлган меҳнат таътили берилди. Аммо 24.06.2022 йилдан бошлаб у вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизлик варақаси асосида 126 календарь кундан иборат ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқади».
Агар бундай таътилнинг бошланиши жорий йиллик меҳнат таътилига тўғри келса, ходимани қайси санадан бошлаб ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқариш кераклигини эксперт ва «Нормa» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС тушунтиради:
– Меҳнат таътили тугаган санадан қатъи назар, ҳомиладорлик ва туғиш таътилини у бошланадиган санадан – 2022 йил 24 июндан 2022 йил 26 октябргача вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизлик варақасига мувофиқ расмийлаштиринг.
Меҳнат таътилида бўлган ходима вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизлик варақасини олгач, ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг бошланиш санасидан олдин меҳнат таътилини фойдаланилмаган кунлар сонига узайтириш ёки бошқа муддатга кўчириш ҳуқуқига эга .
Сизнинг вазиятингизда ходима 10 иш кунлик меҳнат таътилидан фойдаланмаган. У билан келишувга кўра қуйидаги усуллардан бирини танлашингиз мумкин:
1) унга 2022 йилнинг 27 октябридан 7 ноябригача фойдаланилмаган 10 иш кунидан иборат меҳнат таътилини ва – 8 ноябрдан аёлнинг хоҳишига кўра, болани парваришлаш учун таътил тақдим этинг . Аммо бу мақбул вариант эмас: болани парваришлаш учун таътил қисқаради ва нафақа олиш ҳуқуқи кейин пайдо бўлади – ходима 10 иш куни учун нафақанинг маълум қисмини йўқотади;
2) меҳнат таътилининг фойдаланилмаган кунларини болани парваришлаш учун таътил тугагандан ва ишга чиққандан кейин бошқа вақтга ўтказиш;
3) бу вазиятда барча фойдаланилмаган таътил кунларини пуллик компенсация билан алмаштириб бўлмайди, негаки ходима таътилнинг фақат 14 иш кунидан фойдаланган. Унга натура кўринишида 1 иш кунидан иборат таътил тақдим этилиши керак ва унинг хоҳишига биноан қолган қисми – 9 иш куни – пуллик компенсация билан алмаштирилиши мумкин ;
4) агар ходима болани парваришлаш таътилидан фойдаланишни истамаса, у ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг охирида иш бошлаши ва фойдаланилмаган меҳнат таътилини олиши мумкин МК 245-м.
Шунингдек, ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлиш даври йиллик асосий таътилни олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига киришини ҳисобга олинг .
Шунинг учун бу вазиятда ходима бола парвариши бўйича таътил бошланишидан олдин 19.09.2022 йилдан 26.10.2022 йилгача бўлган иш даври вақтига мутаносиб равишда таътилга ҳақли бўлади – 2 иш куни учун (ёки – 19.11.2022 й. узайтирилган тақдирда – 4 иш куни учун, чунки бу давр битта тўлиқ ойга тенглаштирилган бўлади).
26 октябрдан 9 ноябргача бўлган давр (туғиш қийин кечган тақдирда) 15 календарь кундан ошади ва бир ойгача яхлитланади – таътил пули ҳисоб-китобига киритилади .
Ушбу 2 (ёки 4) иш кунини ходимага унинг хоҳишига кўра натура кўринишида тақдим этинг.
Тавсия қиламиз:
Меҳнат таътили бошланишидан олдин ходималарнинг режаларини билиб, улар билан бу вазиятда меҳнат таътили ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан фойдаланишнинг барча нозик жиҳатларини муҳокама қилинг. Бу сизга ортиқча тузатишлар ва қайта ҳисоблашларсиз энг мақбул вариантни танлашга ёрдам беради. Шунингдек, ходималарга оналик билан боғлиқ ҳуқуқлари, имтиёзлари ва афзалликларни тушунтиринг.