Ходимада ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан аввал фойдаланилмаган меҳнат таътиллари қолган бўлса

preview

Ходима ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқмоқда. У меҳнат таътилининг йиғилиб қолган фойдаланилмаган кунларидан фойдаланишга улгурмаслиги аниқ.

Бундай ҳолатларда нима қилиш кераклигини эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:

 

– Ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг бошланишидан анча олдин ходима билан қўллаш мумкин бўлган вариантларни таҳлил ва муҳокама қилинг. Тахминий ҳаракатлар режаси қуйидагича: 

1. Биринчи галда ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг бошланиш ва тугаш саналарини аниқланг. Ходима уларни рўйхатдан ўтган жойидаги тиббий муассасадан билиши  мумкин. Бу нима учун керак? 

Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асосида тақдим қилинадиган ҳомиладорлик ва туғиш таътили ходимларнинг ҳар қандай касаллик вақти каби меҳнат таътили олишга ҳуқуқ берувчи иш стажига киритилади. Бола парваришлаш таътилида бўлган давр эса меҳнат таътили олишга ҳуқуқ бермайди .  

2. Ходиманинг ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг бошланиш санасигача фойдаланилмай қоладиган меҳнат таътилининг кунлари сонини аниқлаймиз. 

3. Аёлга унинг таътил олиш  ҳуқуқини тушунтирамиз ва қўллаш мумкин бўлган вариантларни таклиф қиламиз: 

а) ҳомиладорлик ва туғиш таътили бошланишидан олдин ушбу таътил кунларидан ёки уларнинг бир қисмидан фойдаланиш; 

b) ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин улардан (ёки уларнинг бир қисмидан) фойдаланиш, кейинчалик эса – агар  хоҳласа, бола парваришлаш таътилини олиш. Аммо бу вариантда аёл меҳнат таътилида бола парвариши бўйича нафақа ололмайди – бу нафақани у фақат бола парваришлаш таътили бошланганда олиши мумкин . Ушбу вариант, агар ходима бола парвариши таътилидан фойдаланишни режалаштирмаса ҳам тўғри келади. Меҳнат таътили унга туғруқдан кейин саломатлигини мустаҳкамлаш имкониятини узайтиради ва болага кўпроқ вақт ажратишга имкон беради; 

с) меҳнат таътили кунларидан ишга қайтгандан кейин алоҳида-алоҳида ёки кейинги меҳнат таътилига қўшиб фойдаланиш. 

 

Агар ходима билан меҳнат шартномаси бекор қилинса, барча фойдаланилмаган таътил кунлари, шу жумладан ҳомиладорлик ва туғиш таътилигача қолган кунлар учун пуллик компенсация тўланади .

Эътибор беринг
Баъзи жиҳатларни унутмаслик ва фойдаланилмаган меҳнат таътилининг барча қолдиқлари ҳақидаги маълумот йўқолмаслиги учун Ф. Т-2 шахсий карточкаларини юритинг. Бу маълумотларни уларга ёзма тушунтиришларни илова қилган ҳолда акс эттиринг.

 

 

Сизга қуйидаги материал қизиқ бўлиши мумкин: 

 

Таътил ва ишламайдиган вақт-Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексига мувофиқ дам олиш вақти, таътилни рўйхатдан ўтказиш ва тартибга солиш ўзбекистонда ишламайдиган вақт, таътил ва ишламайдиган вақт, таътил Ўзбекистонда байрамлар қандай ташкил етилган. Ишламайдиган соатлар, байрамлар ва таътиллар ҳақида. Кадрлар бўлими ходими учун байрамлар ва таътиллар ҳақида маълумот /ru/publish/doc/text184566_hodimada_homiladorlik_va_tugish_tatilidan_avval_foydalanilmagan_mehnat_tatillari_qolgan_bulsa