«Касаллик варақалари»нинг умумий муддати

preview

 

«Ходим жиддий касалликни бошидан ўтказди. У ўша вақтдан буён мунтазам равишда қисқа вақт оралиғи билан касаллик таътилларида бўлиб келмоқда. У қанча муддатгача «бетоб» бўлиши мумкин ва корхона унга ушбу даврлар учун қачонгача ҳақ тўлаши керак?».

Вазиятга эксперт ва «Нормa» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС  изоҳ берди:

 

– Агар ходимда айнан бир касаллик бўйича (сил касаллиги бундан мустасно) вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври узлуксиз 4 ойни, танаффус билан ўн икки ой мобайнида жами олти ойни ташкил қилса, тиббий-даволаш муассасаси беморни тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига (аввал – ТМЭК, ҳозирги вақтда – ТИЭК) юборади .

Бунда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёки меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномасининг амал қилиш муддати бемор ТИЭКга юборилган кундан бошлаб тўхтатилади. 

Шу тариқа, танаффус билан жами 12 ойлик муддат учун бир касаллик бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврининг тўлиқ 6 ойлик муддати тугагандан сўнг, ходим тиббий муассаса томонидан ТИЭКга юборилганлигини назорат қилишингиз керак. Ушбу ҳолатда меҳнатга лаёқатсизликнинг сўнгги варағида санани кўрсатган ҳолда ТИЭКка йўлланганлиги ҳақида  ёзув киритилади:

«ТИЭКка йўлланмоқда «___» ____________ 20___ й.

Бош шифокор (ВМК раиси) имзоси ___________________________________

ТИЭК томонидан текширилди __________________________________________________

Шу санадан бошлаб ТИЭК қарори қабул қилингунга қадар вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа тўлашни вақтинча тўхтатиб туринг.

 

Ҳужжатлар  ТИЭКда қабул қилинган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда тиббий кўрик ўтказилади .

ТИЭК хулосасини меҳнатга лаёқатсизлик варақасидаги бўлимда қаранг:

ТИЭК хулосаси: биринчи марта ёки  такроран ногиронлиги бўлган шахс деб тан олинган, биринчи, иккинчи, учинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс деб тан олинган; ногиронлиги бўлган шахс деб тан олинмаган, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси давом эттирилади (тагига чизинг).

 

ТИЭК раисининг имзоси__________________________________ ТИЭК муҳри

Унинг натижаларига кўра сизда воқеалар ривожининг 2 та варианти бўлиши мумкин:

 

1-вариант. ТИЭК ходимни ногирон деб тан олмайди

Бу ҳолда даволаш-профилактика муассасаси томонидан  меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ходимнинг меҳнат қобилияти тиклангунга қадар, аммо икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилади . Иш берувчи эса ТИЭК қарорига биноан  вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа тўлайди.

2-вариантТИЭК ходимни ногирон деб тан олади

Унинг  меҳнат фаолиятини давом эттириш тўғрисидаги кейинги қарорлар ТИЭК хулосасига мувофиқ қабул қилинади.

Зарурат туғилганда ёки агар шубҳа пайдо бўлса, сиз ходимга меҳнатга лаёқатсизлик варақасини берадиган даволаш-профилактика муассасасидан уларнинг узайтирилишининг асосли эканлигини  тасдиқлашни талаб қилишга ҳақлисиз.

Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси  тўлашни мустақил равишда тўхтата олмайсиз.

 

Ўзбекистонда иш ҳақи - ходимларга иш ҳақи ва бошқа тўловлар, ходимларга барча турдаги тўловлар ўзбекистонда ҳақ тўлаш, ўзбекистонда ҳақ тўлаш, ўзбекистонда ҳақ тўлаш турлари, ўзбекистонда ҳақ тўлаш шакллари, иш ҳақи ва бошқа тўловлар Ўзбекистонда ходимларга иш ҳақи ва бошқа тўловлар. Бу ерда сиз Ўзбекистондаги иш ҳақи ва ходимларга тўланадиган бошқа тўловлар ҳақида маълумот олишингиз мумкин. Ташкилотларда турли хил тўловлар қандай амалга оширилади ва кадрлар бўлими ходими нимани билиши керак /ru/publish/doc/text184925_kasallik_varaqalarining_umumiy_muddati