Бола парваришлаш таътилининг сўнгги куни

preview

«Ходима бола парваришлаш таътилидан ишга фарзанди 2 ёки 3 ёшга тўлгандан кейин қайси куни чиқиши лозим? Иш берувчи ишга чиқиш ҳақида буйруқ расмийлаштириши  керакми?».

Kadrovik.uz тушунтиради:

 

Меҳнат кодексининг 13-моддасига мувофиқ, меҳнат ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг вужудга келиши ёки бекор бўлиши билан боғлиқ муддатнинг ўтиши унинг бошланиши белгиланган календарь куннинг эртасидан эътиборан бошланади. 

  • Йиллар, ойлар, ҳафталар билан ҳисобланадиган муддатлар сўнгги йилнинг, ойнинг, ҳафтанинг тегишли кунида тугайди. Башарти муддатнинг сўнгги куни ишланмайдиган кунга тўғри келса, ундан кейин келадиган биринчи иш куни муддат тугайдиган кун деб ҳисобланади.

Шундай қилиб, боланинг туғилган куни – бу ходиманинг бола  парваришлаш таътилида бўлишининг охирги кунидир (таътил тугаган кун). У ўз меҳнат вазифаларини бола тегишли равишда 2 ёки 3 ёшга тўлгандан кейин эртасига келадиган иш кунидан бажаришга киришади.  

Агар боланинг туғилган куни ишланмайдиган кунга тўғри келса, ишга чиқадиган кун боланинг туғилган кунидан кейинги биринчи иш куни бўлади. Агар боланинг туғилган куни иш кунига тўғри келса, ундан кейин келадиган кун ишланмайдиган кун бўлса, у ҳолда ходима боланинг туғилган кунидан кейинги биринчи иш кунида ишга чиқиши керак. 

Масалан: 

  • боланинг туғилган куни 3-санага (пайшанба) тўғри келди. Ходима ишга 4-санада (жума) чиқади;
  • боланинг туғилган куни 4-сана (жума). Ташкилотда 5 кунлик иш ҳафтаси ўрнатилган. Ходима ишга 7-санада (душанба) чиқади;
  • боланинг туғилган куни 4-сана (жума). Ташкилотда 6 кунлик иш ҳафтаси ўрнатилган. Ходима ишга 5-санада (шанба) чиқади;
  • боланинг туғилган куни 5-сана (шанба). 6-сана дам олиш куни, 7-сана байрам (ишланмайдиган кун). Ходима ишга 8-санада чиқади.

 

Буйруқ расмийлаштирилиши керакми

Бу шарт эмас, чунки таътил тугади, ходима ўз меҳнат вазифаларини одатий тартибда бажаришга киришади. 

Агар у бола парваришлаш таътилидан муддатидан олдин чиққанда, бошқа гап эди. Бу ҳолда ходиманинг аризаси асосида бола парваришлаш таътилидан муддатидан олдин чиқиш тўғрисида буйруқ расмийлаштирилиши керак. 

 

P.S.: Тажрибали кадрлар бўйича мутахассислар қонунчилик буни талаб қилмасада, ижтимоий таътилдан чиқиш тўғрисида буйруқ расмийлаштиришади. Буйруқлар 75 йил давомида сақланади ва келгусида, агар зарурат туғилса, пенсияни расмийлаштириш учун ходиманинг ижтимоий таътилларда бўлиш вақтини тасдиқлашга ёрдам беради.

 

«Ходима бола парваришлаш таътилидан ишга фарзанди 2 ёки 3 ёшга тўлгандан кейин қайси куни чиқиши лозим? Иш берувчи ишга чиқиш ҳақида буйруқ расмийлаштириши  керакми?».

Kadrovik.uz тушунтиради:

 

Меҳнат кодексининг 13-моддасига мувофиқ, меҳнат ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг вужудга келиши ёки бекор бўлиши билан боғлиқ муддатнинг ўтиши унинг бошланиши белгиланган календарь куннинг эртасидан эътиборан бошланади. 

Йиллар, ойлар, ҳафталар билан ҳисобланадиган муддатлар сўнгги йилнинг, ойнинг, ҳафтанинг тегишли кунида тугайди. Башарти муддатнинг сўнгги куни ишланмайдиган кунга тўғри келса, ундан кейин келадиган биринчи иш куни муддат тугайдиган кун деб ҳисобланади. 

Шундай қилиб, боланинг туғилган куни – бу ходиманинг бола  парваришлаш таътилида бўлишининг охирги кунидир (таътил тугаган кун). У ўз меҳнат вазифаларини бола тегишли равишда 2 ёки 3 ёшга тўлгандан кейин эртасига келадиган иш кунидан бажаришга киришади.  

Агар боланинг туғилган куни ишланмайдиган кунга тўғри келса, ишга чиқадиган кун боланинг туғилган кунидан кейинги биринчи иш куни бўлади. Агар боланинг туғилган куни иш кунига тўғри келса, ундан кейин келадиган кун ишланмайдиган кун бўлса, у ҳолда ходима боланинг туғилган кунидан кейинги биринчи иш кунида ишга чиқиши керак. 

Масалан: 

боланинг туғилган куни 3-санага (пайшанба) тўғри келди. Ходима ишга 4-санада (жума) чиқади;

боланинг туғилган куни 4-сана (жума). Ташкилотда 5 кунлик иш ҳафтаси ўрнатилган. Ходима ишга 7-санада (душанба) чиқади;

боланинг туғилган куни 4-сана (жума). Ташкилотда 6 кунлик иш ҳафтаси ўрнатилган. Ходима ишга 5-санада (шанба) чиқади;

боланинг туғилган куни 5-сана (шанба). 6-сана дам олиш куни, 7-сана байрам (ишланмайдиган кун). Ходима ишга 8-санада чиқади.

 

Буйруқ расмийлаштирилиши керакми

Бу шарт эмас, чунки таътил тугади, ходима ўз меҳнат вазифаларини одатий тартибда бажаришга киришади. 

Агар у бола парваришлаш таътилидан муддатидан олдин чиққанда, бошқа гап эди. Бу ҳолда ходиманинг аризаси асосида бола парваришлаш таътилидан муддатидан олдин чиқиш тўғрисида буйруқ расмийлаштирилиши керак. 

Логотип
Таътил ва ишламайдиган вақт-Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексига мувофиқ дам олиш вақти, таътилни рўйхатдан ўтказиш ва тартибга солиш ўзбекистонда ишламайдиган вақт, таътил ва ишламайдиган вақт, таътил Ўзбекистонда байрамлар қандай ташкил етилган. Ишламайдиган соатлар, байрамлар ва таътиллар ҳақида. Кадрлар бўлими ходими учун байрамлар ва таътиллар ҳақида маълумот /ru/publish/doc/text185308_bola_parvarishlash_tatilining_sunggi_kuni