Ходимни меҳнат шартномаси бекор қилинаётгани тўғрисида қачон ва қайси муддатда огоҳлантириш керак (жадвал)

14.12.2022
Эътибор беринг
Тушунтириш 2023 йил 30 апрелдан кучга кирадиган янги МК асосида тайёрланган.

Ходим билан меҳнат шартномаси алоҳида асослар бўйича бекор қилинганда, иш берувчи уни бу ҳақда олдиндан огоҳлантириши шарт. Баъзи ҳолларда огоҳлантириш муддати пулли компенсация билан алмаштирилиши мумкин. Бундан ташқари, меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида огоҳлантиришнинг бошқа муддатлари белгиланган ходимларнинг тоифалари мавжуд.

Мазкур масалада хато қилмаслик учун  kadrovik.uz қуйидаги жадвалидан фойдаланинг.

 

Ходим меҳнат шартномасининг бекор қилиниши тўғрисида ёзма равишда (имзо остида) огоҳлантирилади.

Бунда меҳнат шартномаси тугатилганда иш берувчи ўз ихтиёрига кўра ходимни огоҳлантириш муддатини мутаносиб пулли компенсация билан алмаштиришга  ҳақли:

  • иш берувчининг ташаббуси билан ;
  • ташкилотни тугатиш ёки иш берувчи бўлган якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини тугатиш тўғрисидаги суд қарорининг қонуний кучга кирганлиги муносабати билан. Бу – меҳнат шартномасини тарафларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра бекор қилишнинг асосларидан бири .
Эътибор беринг
Иш берувчи огоҳлантириш муддатини мустақил равишда пулли компенсация билан алмаштиришга қарор қабул қилади, ходимнинг бунга розилиги талаб қилинмайди. Бунда, агар ходимнинг ўзи ушбу муддатни пул билан алмаштирмоқчи бўлса, у иш берувчига тегишли ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Лекин барибир сўнгги қарорни иш берувчи беради.

Огоҳлантириш муддати эвазига ходимга пулли компенсация тўлаш иш берувчини ходимга қонунчиликда, ички ҳужжатларда ёки меҳнат шартномасида назарда тутилган бошқа тўловларни амалга ошириш мажбуриятидан озод қилмайди.

Меҳнат шартномасини бекор қилиш асоси

Огоҳлантириш муддати

Пулли компенсация билан алмаштириш имкони

Дастлабки синовнинг қониқарсиз натижаси

Камида уч қалендарь  кун олдин. Ушбу муддатни қисқартиришга фақат меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига кўра йўл қўйилади.

Йўқ

Меҳнат шартномасини унинг амал қилиш муддати тугаши билан бекор қилиш

Иш жойи (лавозими) сақланаётган ходим йўқ бўлган даврга тузилган муддатли меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати тугайдиган ҳоллар мустасно.

Камида уч қалендарь  кун олдин

Йўқ

Ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) ўз муассисларининг (иштирокчиларининг) ёхуд таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган юридик шахс органининг қарорига биноан тугатилганлиги

Камида 2 ой олдин

Мумкин

Технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгаришига, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқаришига боғлиқ бўлган ташкилот ходимларининг сони ёки штати ўзгарганлиги

Камида 2 ой олдин

Мумкин

Ташкилот раҳбарига, унинг ўринбосарларига, бош бухгалтерга ва ташкилотнинг алоҳида бўлинмаси раҳбарига нисбатан ташкилот мулкдорининг ўзгарганлиги 

Камида 2 ой олдин

Мумкин

Ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги туфайли бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги

Камида 2 ҳафта олдин

Мумкин

Ходим томонидан мунтазам равишда меҳнат мажбуриятларининг бузилиши

Камида 3 календарь кун олдин

Мумкин

Ходим томонидан меҳнат мажбуриятининг бир марта бузилиши

Камида 3 календарь кун олдин

Мумкин

Ташкилотни тугатиш ёки иш берувчи бўлган якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини тугатиш тўғрисидаги суд қарорининг қонуний кучга кирганлиги

Меҳнат шартномаси бекор қилинишидан камида 2 ой олдин

Мумкин

 

Энди меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида огоҳлантиришнинг бошқа қоидалари ўрнатилган ходимларнинг айрим тоифалари ҳақида гаплашамиз.

Ходимларнинг тоифалари 

Меҳнат шартномасини бўлғуси бекор қилиш ҳақида огоҳлантириш муддатлари

Мавсумий ишчилар 

Қуйидагилар муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда камида етти календарь кун олдин: ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) тугатилиши ;

  • ходимлар сонининг ёки штатининг ўзгариши

Камида 3 календарь кун олдин – мавсумий ишчининг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги муносабати билан

Камида 1 кун олдин – меҳнат шартномаси ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бир марта ва мунтазам тарзда қўпол равишда бузганлиги учун бекор қилинганда

Иш берувчи огоҳлантириш ўрнига ходимга мутаносиб пулли компенсация тўлашга ҳақли

Вақтинчалик ходимлар 

 

Камида 3 календарь кун олдин  – меҳнат шартномаси қуйидагилар муносабати билан тугатилганда:

  • ташкилотнинг (унинг алоҳида бўлинмасининг) тугатилиши ;
  • ходимлар сонининг ёки штатининг ўзгариши ;
  • малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бажараётган ишига номувофиқлиги  

Камида 1 кун олдин – меҳнат шартномаси ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бир марта ва мунтазам равишда бузганлиги учун тугатилганда.

Иш  берувчи огоҳлантириш ўрнига ходимга мутаносиб пулли компенсация тўлашга ҳақли

Микрофирма ходимлари 

Микрофирма ходимини бўлғуси ишдан бўшатиш тўғрисида огоҳлантириш муддати меҳнат шартномаси билан белгиланади. Агар меҳнат шартномасида бу кўрсатилмаган бўлса, МКда белгиланган муддатлар қўлланилади

Уй ишчилари 

Уй ишчисини бўлғуси ишдан бўшатиш тўғрисида огоҳлантириш муддати меҳнат шартномаси билан белгиланади. Агар меҳнат шартномасида бу кўрсатилмаган бўлса, МКда белгиланган муддатлар қўлланилади

Якка тартибдаги тадбиркорда ишловчи ходимлар 

ЯТТда ишловчи ходимнинг бўлғуси ишдан бўшатиш тўғрисидаги огоҳлантириш муддати меҳнат шартномаси билан белгиланади. Бироқ бу вазиятда, агар меҳнат шартномасида бундай банд бўлмаса,  МК ҳеч қандай муқобил вариант таклиф қилмайди. Шунга қарамай, бу  – ЯТТда ишловчи ходимнинг меҳнат шартномасига киритилиши лозим бўлган шарт. Шунинг учун, агар ҳатто меҳнат шартномаси тузилаётганда унга огоҳлантириш муддати киритилмаган бўлса,  буни кейинроқ амалга оширса бўлади. Меҳнат шартномаси  зарур шартлар билан тўлдирилиши керак.

Михаил ГАСАНОВ,

юридик фанлари номзоди,

Ленара ХИКМАТОВА,

ҳуқуқшунос, «Норма» эксперти

  

Чтобы получать новости от Kadrovik.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал