Ходим хизмат сафарига юборилган ташкилот бошқа жадвалда ишласа, унга қандай ҳақ тўланади

preview

«Ходим шанбадан душанбагача  чет элга хизмат сафарига учиб кетади. Қабул қилувчи ташкилотда 6 кунлик иш ҳафтаси, жума - дам олиш, шанба ва якшанба иш куни сифатида белгиланган.   Бу ҳолда унга шанба ва якшанба кунларини қандай ҳисоблаш ва тўлаш керак – жўнатувчи ташкилот жадвали бўйича дам олиш кунида ишлаш дебми ёки қабул қилувчи ташкилот жадвалига мувофиқ иш кунлари сифатидами? ».

Саволга «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

Эътибор беринг
Тушунтириш 2023 йил 30 апрелдан кучга кирадиган янги МК асосида тайёрланган.

 

– Хизмат сафарига юборилган ходим қабул қилувчи ташкилотнинг иш жадвали бўйича тўлиқ хизмат сафарида бўлмайди ҳамда шанба ва якшанба кунларидаги иш ўрнига у ерда белгиланган дам олишдан фойдалана олмайди.

Шундан келиб чиқадики:

  • ушбу кунларни шанба ва якшанба дам олиш кунлари бўлган жўнатувчи ташкилотнинг иш вақти режими бўйича ҳисобга олинг;
  • уларга камида икки ҳисса ҳақ тўланг ёки ходимнинг хоҳишига кўра бошқа дам олиш кунини тақдим этиш орқали ушбу ишни компенсация қилинг.

Шунда  хизмат сафаридаги дам олиш кунларидаги иш  учун камида бир ҳисса миқдорида ҳақ тўланади .

 

Келтирилган вазиятда янги МК 196-моддасининг охирги қисмини қўллаймиз:

  • «...  ёхуд хизмат сафаридаги иш режими ходимни хизмат сафарига юборган иш берувчи томонидан тасдиқланадиган хизмат сафарига оид топшириқ билан белгиланади».

 


Ўзбекистон Республикасида иш вақтини тартибга солиш - иш вақти ва дам олиш вақти, иш вақти ҳақида ҳамма нарса ўзбекистон республикасида иш вақти, иш вақтини тартибга солиш, иш вақтини ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексига мувофиқ иш вақти. Ушбу саҳифада Ўзбекистонда иш вақтини тартибга солиш ҳақидаги мақолалар мавжуд. Кадрлар бўлими томонидан иш вақтини ҳисобга олиш ва бошқа жиҳатлар ҳақида ўқинг kadrovik.uz /ru/publish/doc/text187176_hodim_hizmat_safariga_yuborilgan_tashkilot_boshqa_jadvalda_ishlasa_unga_qanday_haq_tulanadi