Ногиронлиги бўлган ходим учун мос иш бўлмаса, нима қилиш керак

preview

«Ходимга (касби электромонтажчи) тиббий-ижтимоий эксперт комиссиянинг қарори билан II гуруҳ ногиронлиги белгиланди. Уни бошқа иш турига ўтказиш тавсия этилган. Аммо ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари туфайли корхонада бошқа иш йўқ, имтиёзли меҳнат шароитларини тақдим қила олмаймиз. Бу ҳолатда қандай йўл тутишимиз керак? Иш берувчи ногиронлиги бўлган шахслар учун штат бирликларини (лавозим) яратишга мажбурми? Ходимни ишдан бўшатиш мумкинми ёки биз унинг иш ўрнини сақлашга мажбурмизми?».

Амалдаги ва 2023 йил 30 апрелдан кучга кирадиган янги Меҳнат кодексининг қоидаларини ҳисобга олган ҳолда саволга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

 

– Агар корхонада ногиронлиги бўлган ходим учун мос лавозим бўлмаса ва корхонага  ижтимоий муҳофазага муҳтож ҳамда меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларини захирага қўйиш шартлари ва тартиби белгиланмаган бўлса, бундай лавозимни махсус яратиш шарт эмас .

Агар тиббий-ижтимоий эксперт комиссиянинг хулосасига кўра ногиронлиги бўлган ходимнинг соғлиғи ҳолати эгаллаб турган лавозими бўйича касбий вазифаларини бажаришга монелик қиладиган бўлса, иш берувчи у билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли .

Эътибор беринг
Ходимни соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига номувофиқлиги учун фақат тегишли тиббий хулоса бўлганда ва унга кўра ушбу ишни бажариши тўғри келмаса ёки меҳнат жамоаси аъзолари ёхуд улар хизмат қиладиган фуқаролар учун хавф туғдирса, ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинишига йўл қўйилади .

Агар ходим топширилган ишнинг уддасидан чиқаётган бўлса, унинг тиббий хулоса билан тасдиқланган соғлиғининг ўз-ўзидан ёмонлашиши, шу жумладан – ногиронлик МКнинг 100-модда 2-банди бўйича ишдан бўшатиш учун етарли сабаб бўлмайди. Агар ходим тиббий хулоса билан тўлиқ меҳнатга яроқсиз деб эътироф этилган бўлса, ногиронлиги бўлган ходимни ишдан бўшатиш мумкин. Яъни, тиббий хулосада аниқ қилиб «меҳнатга яроқсиз» деб кўрсатилади. Агар ҳужжатда ходим қисман ишлашга қодирлиги ва соғлиғининг ҳолати бўйича қарши кўрсатма бўлмаган ишларни бажариши мумкинлиги кўрсатилган бўлса, унга бундай ишни таклиф қилинг (агар мавжуд бўлса).

Агар ходим ўтказишни рад этса ёхуд корхонада тегишли иш бўлмаса, меҳнат шартномасини бекор қилинг .

Ходимга маълум бир ишни бажаришни тақиқловчи тиббий хулосани иш берувчига таыдим этиши  мажбурийдир. Унинг асосида иш берувчи тегишли чораларни кўриши шарт: ходимга тиббий тавсиялар бўйича мос келадиган бошқа ишни таклиф қилиши, ходим бундай ишга ўтишни  рад этганда  ёки бундай иш йўқ бўлган тақдирда – ишдан бўшатиш чораси кўрилади.

 

 

Ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш – меҳнат шартномасини бекор қилиш шартлари, меҳнат шартномаларини бекор қилиш тартиби ҳақида батафсил ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш Ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш. Бу ерда сиз меҳнат шартномасини бекор қилиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш жараёни қандай содир бўлиши ҳақида маълумот олишингиз мумкин /ru/publish/doc/text187992_nogironligi_bulgan_hodim_uchun_mos_ish_bulmasa