Қисқартириш жараёнида ходимлар манфаати қандай ҳимояланади

preview

Корхона ва ташкилотларда иш ўринларини қисқартиришга тўғри келганида ходимлар манфаатини ҳимоя қилиш учун нималарга эътибор бериш керак? Саволга kadrovik.uz илтимосига кўра Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги меҳнат стандартлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш бошқармаси бош мутахассиси Отабек БОБАМУРАТОВ жавоб берди.

 

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлар аввало тегишли вазирлик ва идоралар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган. Шу мақсадда давлат тузилмаларида штат бирликлари қисқартирилиши билан боғлиқ жараёнлар имкон қадар ходимлар манфаатларига путур етказмай ўтказилишига алоҳида аҳамият берилмоқда. Хусусан, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан иш берувчиларга ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаларини МКнинг тегишли моддасига кўра иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилмасдан туриб, ходимлар бошқа ишга жойлашгунларига қадар меҳнат фаолиятларини давом эттиришларига рухсат бериш тавсия этилди.

Бунинг ҳуқуқий асоси Меҳнат кодексининг 102-моддасида назарда тутилган. Хусусан, ушбу модданинг 1-қисми 1-бандига кўра, меҳнат шартномаси ходимлар сони (штати)   ўзгариши муносабати билан бекор қилинганида иш берувчи ходимни бу ҳақда камида икки ой олдин огоҳлантириши шартлиги белгиланган бўлиб, ушбу муддатни узайтириш иш берувчининг ҳуқуқи ҳисобланади. Демак, иш берувчи токи ходимлар бошқа ишга жойлашгунича ҳозирги иш жойида меҳнат қилиб туришларига рухсат бериши мумкин.

Шунингдек, амалдаги Меҳнат кодексига кўра, штатлар сони қисқартирилганда иш берувчи  ходимни ишга жойлаштириш чораларини кўриши шарт. Мазкур моддада белгиланганидек, агар объектив сабабларга кўра меҳнат шартномасида белгилаб қўйилган меҳнат вазифаси доирасида ишни давом эттириш мумкин бўлмаса, иш берувчи ходимга мутахассислиги ва малакасига мувофиқ келадиган ишни, бундай иш бўлмаган тақдирда эса, — корхонада мавжуд бўлган бошқа ишни таклиф этиши шарт. Ходим бошқа ишга ўтишдан бош тортган ёки корхонада мувофиқ келадиган иш бўлмаган тақдирда, меҳнат шартномаси умумий асосларда бекор қилиниши мумкин. Акс ҳолда ишдан бўшатиш ноқонуний ҳисобланади.

 

Янгиликлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text189187_qisqartirish_jaraenida_hodimlar_manfaati_qanday_himoyalanadi