Пригодится каждому кадровику в декабре:
Кечки смена ишчиси дам олиш танаффуси ҳисобидан ишдан бир соат олдин кетиши мумкинми
«Компанияда бухгалтерлар сменали иш режими билан ишлашади. Иккинчи сменанинг иш вақти – 16:00 дан 24:00 гача (кечки овқат 24:00 дан 01: 00 гача). Кечки сменада ишловчи бухгалтер кечки овқатни заводда ейишни хоҳламайди. Кечки смена бухгалтери ўз ташаббусига кўра ишдан бир соат олдин кетиши мумкинми?»
Саволга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:
– Ҳар қандай корхонанинг (ҳар қандай ташкилотнинг) иш режими ишлаб чиқариш зарурати, қонунчиликда белгиланган иш вақти ва дам олиш вақти нормаларига риоя этилишини ҳисобга олган ҳолда ички меҳнат тартиби қоидалари билан тасдиқланади.
Ходим ишни олдинроқ тугатиш учун тушлик (ёки кечки овқат) вақтини мустақил равишда рад эта олмайди. Ушбу масала маълум бир иш вақти режимини ўрнатган иш берувчи билан ўзаро келишув асосида ҳал қилиниши керак. Сменанинг барча ходимлари ўзларининг хизмат мажбуриятларини бажариш учун иш жойида бўлишларига ҳақиқатда зарурат бўлиши мумкин.
Саволдан нима учун кечки сменада ишлайдиган бухгалтер учун дам олиш ва овқатланиш учун танаффус иш охирида белгилангани тушунарли эмас.
Ушбу тартиб билан белгиланган кечки смена вақти (соат 16:00 дан 24:00 гача) 8 соатни ташкил қилади, бу – иш вақтининг нормал давомийлиги. Агар бир соатлик танаффус, масалан, 20:00 дан 21:00 гача белгиланган бўлганда эди, смена 01:00 да тугаши керак бўларди.