Пригодится каждому кадровику в декабре:
Ҳомиладор аёлларга текширувлар учун бўш кунларни тақдим қилиш ва тўлаш тартиби
Янги МК иш берувчига ҳомиладор аёлларга бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида антенатал (туғруққача) парваришлаш (перинатал скрининг ва ташхис, мажбурий тиббий кўриклар ва бошқа мажбурий тиббий муолажалар) учун қўшимча бўш кунлар бериш мажбуриятини юклайди.
Бундай бўш кунлар ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда тақдим қилинади .
Бунда иш берувчи нималарга эътибор қаратиши кераклигини «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:
– Антенатал (туғруққача) парваришнинг тартиби ва муддатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланган. Хусусан, Низомнинг 13-бандида антенатал (туғруққача) парваришлаш ҳомиладор аёллар ҳомиладорлик давомида камида 7 марта ўтадиган комплекс ташхис қўйиш, даволаш ва профилактика тадбирларини назарда тутиши кўрсатилган.
Юқорида келтирилганлардан келиб чиқиб, иш берувчи ҳомиладорлик даврида юқорида келтирилган барча ҳолатларда ходимани ишдан озод қилиши шарт деб ҳисоблаймиз. Аммо иш ҳақини сақлаб қолган ҳолда ишдан озод қилиш учун асос сифатида ҳар сафар ходимадан ҳомиладорлик бўйича назоратда турадиган тиббий муассасадан тасдиқловчи маълумотномани талаб қилишни тавсия қиламиз.
Эътибор беринг! Ишдан озод қиладиган, аммо ҳақ тўланмайдиган бундай маълумотномани 17.04. 2015 й. 2667-сонли Йўриқноманинг 2–3-бандларида назарда тутилган вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномалари билан адаштирманг.Ушбу маълумотномада у ҳомиладор аёлга айнан антенатал (туғруққача) текширув ўтказиш мақсадида тақдим қилингани кўрсатилиши керак, шунда бундай маълумотнома тўлов учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Тақдим этилган маълумотнома асосида ходимани текширувдан ўтиш кунида ўртача иш ҳақи сақланиб қолган ҳолда хизмат вазифасидан озод қилиш тўғрисида буйруқ чиқаришни тавсия қиламиз.
Ҳисоб-китобларда бу кун иш куни сифатида эмас, балки МКнинг 257-м.га мувофиқ тўланиши учун иш вақтини ҳисобга олиш табелида тегишли белги қўйинг (масалан, "тўланади").
Бу кунлар ишлаб берилган кунларнинг умумий сонига киритилмайди.
Масалан, май ойида ходимага антенатал текширув учун 2 кун керак бўлди, қолган кунларни у беш кунлик иш ҳафтаси режимида ишлаб берди. Натижада – 20 иш куни ишлаб берилган, улардан 2 таси – ўртача ойлик тўловидан келиб чиқиб, қолган кунлар одатдаги тартибда тўланади.