Иш йили эски ва янги МК даврларини ўз ичига олса, таътилнинг давомийлиги қандай ҳисобланади

preview

«Ходимнинг иш йили – 2022  йил 1 ноябрь2023 йил 31 октябрь. Ишга қабул қилишда  унга 15 иш куни давомийлигида таътил белгиланди. Янги Меҳнат кодекси кучга киргандан кейин ходим билан қўшимча келишув тузилди, таътилнинг давомийлиги эса 2023 йил 30 апрелдан 21 календарь кун қилиб белгиланди. Ходим июнь ойида таътилга чиқади.

Таътил кунларини қандай ҳисоблаш керак? Ходим билан 2023 йил май ойидан бошлаб меҳнат шартномаси бекор қилинганда ҳам худди шу ҳисоблаб чиқариладими?».

Саволга kadrovik.uz илтимосига кўра «Нормэксперти Нурали Нурмуҳамедов жавоб берди:

Эътибор беринг
Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун ТГ-каналимизга обуна бўлинг!

 

– Бу масала бўйича турли фикрлар бўлиши мумкин, чунки бу Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисидаги Қонунда етарлича аниқ тушунтирилмаган.

 

1-нуқтаи назар: «ўтувчи» таътил мутаносиб ҳисобланади ва 21 календарь кундан кам бўлиши мумкин

Баъзи мутахассислар, шу жумладан – МКни ишлаб чиқиш гуруҳидан, таътил кунларини қуйидагича ҳисоблаш керак дейишади.  Агар 2022 йил 1 ноябрда ишга кабул қилинган ходим 2023 йил 5 июндан таътилга чиқса, унинг 2022 йил 1 ноябрдан 2023 йил 29 апрелгача бўлган давр учун таътили 15 иш куни миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади:

  • 15 : 12 × 6 = 7,5 иш куни (= 8,5 календарь кун).

2023 йил 30 апрелдан 31 октябргача бўлган давр учун таътил 21 календарь кундан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади:

  • 21 : 12 × 6 = 10,5 календарь кун.

Иш йили учун таътил кунларини жамлаймиз: 

  • 8,5 + 10,5 = 19 календарь кун.

Бу ҳақда батафсил бу ерда ўқинг:

Шундай қилиб, ходимнинг таътили 2023 йил 23 июнда тугайди. Агар ташкилотда 5 кунлик иш ҳафтаси ўрнатилган бўлса, у ишга 26 июнда, агар 6 кунлик иш ҳафтаси ўрнатилган бўлса, 24 июнда чиқади.

 

2-нуқтаи назар: ҳар қандай ҳолатда таътил янги МК кучга киргандан кейин 21 календарь кундан кам бўлмаслиги керак

Бошқа фикрга кўра, агар ходимга меҳнат таътили 2023 йил 30 апрелдан кейин тақдим қилинса, у ҳолда иш йилининг қайси қисми янги МК кучга киргунга қадар бўлган даврга тўғри келишидан қатъи назар, таътил янги МКда белгиланган тартибда берилади, негаки янги кодекс бўйича минимал таътил 21 календарь кундан кам бўлмаслиги керак.

Агар ходим билан меҳнат шартномаси 2023 йил 1 майда бекор қилинадиган бўлса, фойдаланилмаган барча таътиллар учун компенсация худди шу тарзда тўланади (яъни – 21 календарь кун ҳисобидан келиб чиқиб).

Фикрлар турлича эканлигини ҳисобга олиб, ушбу вазиятда меҳнат муносабатлари субъектларининг ҳуқуқларини нотўғри талқин қилиш ва бузилишини истисно қилиш учун Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан расмий тушунтириш хати олиш керак деб ҳисоблаймиз.