Янги МК бўйича таътил кунларининг ўзгариши тўғрисида буйруқ ва қўшимча келишувни қандай тузиш керак

preview

«Янги МК бўйича таътил кунларининг ўзгариши тўғрисида таътил кунларини ва меҳнат шартномасига қўшимча келишувни ўзгартириш тўғрисида шаблонларни қандай қилиб тўғри тузиш керак?».

Kadrovik.uz тушунтиради:

Эътибор беринг
Муҳим тушунтиришларни ўтказиб юбормаслик учун ТГ-каналимизга обуна бўлинг!

 

– Янги МКнинг кучга кириши муносабати билан МКнинг 104-моддаси талабларига мувофиқ меҳнат шартномалари ва уларга қўшимча келишувларнинг янги шаклларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш мақсадга мувофиқдир.

Сиз қуйидагилардан фойдаланишингиз мумкин:

1) Вазирлар маҳкамаси томонидан тасдиқланган меҳнат шартномасининг тахминий шакли. У тавсиявий тусга эга ва тез кунларда янгиланади деган умиддамиз;

2) бизнинг меҳнат шартномасига қўшимча келишувнинг намунаси:

 

«2021 йил «25» октябрдаги 32-сонли

МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИГА ўзгартириш киритиш тўғрисидаги 1/32-сонли қўшимча келишув

«30» апрель 2023 йил                                                                                                                         Тошкент шаҳри

«VIZIT» масъулияти чекланган жамияти директор Хилватов Собир Рафиқович номидан, кейинги ўринларда «Иш берувчи» ва  Иванов Вячеслав Николаевич (Ivanov Vyacheslav Nikolayevich), кейинги ўринларда «Ходим», биргаликда «Томонлар» деб номланувчилар қуйидагилар ҳақида мазкур Қўшимча келишувни туздилар:   

 

1. Томонлар 2021 йил 25 октябрдаги 32-сонли меҳнат шартномаси шартларини ўзгартириш тўғрисида  келишиб олдилар (кейинги ўринларда – Меҳнат шартномаси).

2. Мазкур келишувнинг 1-бандига мувофиқ Томонлар меҳнат шартномасига қуйидаги ўзгаришларни киритишади:

2.1. Меҳнат шартномасининг 9-банди қуйидагича баён қилинсин:  

       «9. Ходимга тақдим қилинади:

       9.1. давомийлиги 21 (йигирма бир) календарь кун бўлган пул тўланадиган ҳар йилги таътил;

       9.2. ходимнинг индивидуал стажига мувофиқ корхонанинг ички ҳужжати билан ҳар йили белгиланадиган ташкилотда кўп йиллик иш стажи учун пул тўланадиган қўшимча таътил;

       9.3. таътил бошланиш кунига асослар бўлганда МК талабига мувофиқ таътилнинг пул тўланадиган бошқа қўшимча кунлари».

3. Ушбу Қўшимча келишув Меҳнат шартномасининг таркибий қисми саналади ва  фақат у билан биргаликда қўлланилади.

4. Ушбу Қўшимча келишув махфий ҳисобланади ва учинчи шахсларга тўлиқ ёки қисман ошкор этилмайди, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

5. Ушбу Қўшимча келишув икки нусхада тузилди – Томонларнинг ҳар бири учун биттадан ва 2023 йил 30 апрелдан кучга киради.

 

Иш берувчи                                                                                                                               Ходим

___________Хилватов С.Р.                                                                                                  _______________Иванов В. Н

 

МЎ»

 

Меҳнат шартномалари шартларининг ўзгариши тўғрисида буйруқни, шу жумладан – ҳар йилги меҳнат таътили давомийлигига тегишли,  тахминан қуйидаги мазмунда чиқариш мумкин:

«28.10.2022 йилдаги ЎРҚ-798-сонли Қонун билан тасдиқланган Меҳнат кодексининг кучга кириши муносабати билан

БУЮРАМАН:

1. 2023 йил 30 апрелдан __________________________МЧЖ ходимлари билан янги Меҳнат кодексига мувофиқ меҳнат шартномаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қўшимча келишувлар тузиш.

2. Ишга янги қабул қилинаётган ходимлар учун меҳнат шартномасини тузишда ташкилотнинг янги таҳрирдаги меҳнат шартномасидан фойдаланиш».

  Валерия ЛЯНДРЕС,

 «Норма» эксперти