Меҳнат кодексининг 401-моддаси бўйича қўшимча таътилни қандай тақдим қилиш керак

preview

«Меҳнат кодексининг 401-моддаси ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга) ҳақ тўланадиган қўшимча таътилни назарда тутади. МКнинг ушбу моддаси барча турдаги мулкчилик ташкилотларига ёки фақат давлат ташкилотларига татбиқ қилинадими? Ходимнинг ўзи унга қўшимча тўрт календарь кун бўлган таътил тақдим қилиш учун ариза ёзиши керакми? Агар ариза ёзмаса, ташкилот бундай таътилни бермаслиги мумкинми?».

Саволларга «Норма» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

Эътибор беринг
Муҳим тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун ТГ-каналимизга обуна бўлинг!

 

– МКнинг 401-моддаси:

1) иш берувчиларга мажбурий тартибда ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга) давомийлиги камида тўрт календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил беришни назарда тутади.

2) мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, барча иш берувчиларга татбиқ қилинади.  

Умумий қоида бўйича МКнинг амал қилиши мулкчилик шаклидан қатъи назар барча иш берувчиларга татбиқ қилинади. Аммо МК тўғридан-тўғри кўрсатадиган у ёки бу қоидалар фақат бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотлар учун қўлланиши шарт бўлган истисно ҳолатлар ҳам бор (масалан, МК 397-м.). Аммо МК 401-моддаси бўйича қўшимча таътил бундай истисноларга кирмайди.

Тақдим қилиш тартибига келсак, бундай таътилни тақдим қилиш иш берувчининг мажбурияти бўлса, демак, у бундай таътил олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимларнинг ҳисобини юритиши ва улар билан бу масалани ўз вақтида ҳал қилиши керак.

Агар бундай қўшимча таътил ходим билан келишилган ҳолда ҳар йилги меҳнат таътилига қўшилса, ходим буни меҳнат таътилига аризада кўрсатади. Агар томонларнинг келишуви бўйича ходим ундан алоҳида (тўлиқ ёки қисмларга бўлиб) фойдаланса, ходим аниқ бир санадан бошлаб қўшимча таътил тақдим қилиш тўғрисида алоҳида ариза ёзади.

Таътилни кейинги иш йилига ўтказиш ёки уни пулли компенсация билан алмаштириш мумкин эмас, чунки бу маълум бир тоифадаги ходимлар учун мўлжалланган ижтимоий мақсадли таътилдир.

 

Хулоса қиламиз:

МК 401-моддаси бўйича ходимга қўшимча таътилни ўз вақтида бериш учун айнан иш берувчи жавобгардир. Ходимнинг ушбу таътилга бўлган ҳуқуқларини билмаслиги иш берувчини уни тақдим қилиш мажбуриятидан озод қилмайди.

Ходимга ариза бериш орқали бундай таътилдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлиги тўғрисида маълумот беринг ва у билан ундан фойдаланиш вақти тўғрисида қарор қабул қилинг.

МК 401-моддаси бўйича расмийлаштириш тартиби, жамлаш қоидалари ва қўшимча таътилнинг бошқа хусусиятлари ҳақида қуйидаги тавсияларда батафсил ўқинг: