Хизмат сафарини бекор қилиш қандай расмийлаштирилади

preview

«Ходим хизмат сафарига юборилди, чипта (қайтариш имкониятисиз) сотиб олинди. Кейин эса хизмат сафарига зарурат ишлаб чиқариш сабаблари туфайли ортга сурилди. Ходим ҳеч қаерга учмади. Чипта билан боғлиқ вазиятни асослаш учун қандай ҳужжат тузилиши керак – буйруқми ёки тушунтириш?».

Саволга «Нормэксперти, юрист Нурали Нурмуҳамедов жавоб берди:

Эътибор беринг
Муҳим тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун ТГ-каналимизга обуна бўлинг!

 

– Бу ҳолда ишлаб чиқариш зарурати туфайли хизмат сафарини бекор қилиш тўғрисида буйруқ расмийлаштириш мумкин.

Ходимдан тушунтириш хати, одатда, воқеалар унинг айбли ҳатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги билан боғлиқ бўлганда олинади. Шундай қилиб, агар хизмат сафарининг бекор қилиниши ходимнинг айби билан содир бўлганда, ходимнинг тушунтириш хати бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ учун асос бўлар эди.

Бошқа ҳолларда (ишлаб чиқариш зарурати, форс-мажор ҳолатлар, шунга ўхшаш бошқа ҳолатлар) бундай буйруқни чиқариш учун рапорт, хизмат хати ва бошқалар асос бўлади.

 

Хизмат сафари бўйича бошқа тушунтиришлар сиз учун фойдали бўлиши мумкин: