Ўзбекистон ташқарисига хизмат сафарига юборилганда гувоҳнома расмийлаштириш керакми

preview

«Ташкилот икки ходимни  тўқимачилик маҳсулотлари халқаро кўргазмасида иштирок этиш учун чет элга хизмат сафарига юбормоқда. Сафарни қандай расмийлаштириш керак? Хизмат сафари гувоҳномасини расмийлаштириш керакми?».

Саволга эксперт ва «Нормa» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

 

 

– Ходимларни Ўзбекистон Республикаси  ташқарисига хизмат сафарига юбориш масалалари махсус низом билан тартибга солинади. 

Ходимни белгиланган манзил бўйича хизмат сафарига юбориш учун ташкилот раҳбари томонидан буйруқ чиқарилади ва хизмат сафари режа-топшириғи тасдиқланади.  

Хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги буйруқда хизмат сафарига юборилаётган ходимларнинг фамилиялари, исми-шарифининг бош ҳарфлари, хизмат сафарига юбориладиган жой ва хизмат сафарининг муддати кўрсатилади  . 

Ўзбекистон ташқарисига амалга ошириладиган хизмат сафари бўйича   гувоҳнома расмийлаштириш шарт эмас, чунки у 2730-сонли Низомда назарда тутилмаган. 

Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини кесиб ўтиш куни хизмат сафарига юборилган шахснинг паспортида Ўзбекистон Республикаси чегара-назорат пунктлари қўйган белгиси бўйича аниқланади. 

 Хизмат сафари харажатларига берилган маблағлардан фойдаланганлик тўғрисидаги бўнак ҳисоботи ташкилот бухгалтериясига хизмат сафаридан қайтиб келингандан кейин уч иш кунидан кечиктирмай тақдим этилади. Уларга – чегарани кесиб ўтганлик ҳақида белги қўйилган паспорт нусхаси илова қилинади (хизмат сафари гувоҳномаси ўрнига). 

 

Ўзбекистонда хизмат сафарлари – хизмат сафарларини рўйхатдан ўтказиш, Ўзбекистонда хизмат сафари турлари, хизмат сафарини ташкил етиш бўйича батафсил маълумотлар хизмат сафари, хизмат сафари, хизмат сафари ҳақида маълумот, ўзбекистонда хизмат сафари, ўзбекистонда хизмат сафари Ўзбекистонда хизмат сафарлари. Бу йерда сиз Ўзбекистон бўйлаб хизмат сафарларини рўйхатдан ўтказиш ҳақида маълумот олишингиз мумкин. Иш сафарини қандай ташкил қилиш керак. Иш сафари пайтида иш учун тўлов ҳақида маълумот /uz/publish/doc/text184942_uzbekiston_tashqarisiga_hizmat_safariga_yuborilganda_guvohnoma_rasmiylashtirish_kerakmi