Хизмат сафарини «кўчма» ва «қатнаш» тусидаги ишдан қандай фарқлаш мумкин

preview
Эътибор беринг
Тушунтириш 2023 йил 30 апрелдан кучга кирадиган янги МК асосида тайёрланган.

«Корхона Тошкентда жойлашган. Қурилиш объектлари – республиканинг бошқа ҳудудларида жойлашган. Штатдаги ходимлар: маъмурият, муҳандис-техник ходимлар, монтажчилар ва бошқалар қурилиш объектларида узоқ вақт давомида бўлишади. Ҳужжатлар бўйича улар – «хизмат сафарида». Хизмат сафарлари раҳбариятнинг буйруғига мувофиқ расмийлаштирилади.

743-сонли ВМҚ 3-сон иловага мувофиқ ҳар куни яшаш жойига қайтиб келиш имконияти таъминланмаган ходимларга ишнинг кўчма хусусияти учун устама белгиланади. Ходимларнинг ишини тўғри тавсифладикми? Уларнинг йўлкира ва яшаш харажатларини қандай қилиб тўғри қоплаш керак?».

Саволга эксперт ва «Нормa» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

 

–  Дарҳақиқат, «хизмат сафари», «ишнинг кўчма табиати» ва «қатнаш тусидаги иш» тушунчаларини аниқ ажратиш керак. Бу кафолатлар ва компенсациялар даражасига ҳам, уларни расмийлаштириш тартибига ҳам таъсир қилади.

Янги МКда мазкур масалаларга махсус моддалар ажратилган:

  • МКнинг 287-м. – хизмат сафарлари чоғидаги компенсация тўловлари  тўғрисида;
  • МКнинг 288-м. – иш сайёр ва кўчиб юриш хусусиятига эга бўлганда компенсация тўловлари тўғрисида;

Ходимларни хизмат сафарларига юбориш тартибини қуйидаги махсус қонунлар белгилайди

1) Ўзбекистон ҳудудида – 424-сон ВМҚга илова, 02.08.2022 й.;

2) Ўзбекистон ташқарисига – 2730-сон Низом, 19.11.2015 й.

 

Терминологияга аниқлик киритамиз:

1. Хизмат сафари – бу ходимнинг иш берувчи фармойишига биноан доимий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун бошқа жойга маълум муддатга қиладиган сафаридир .

Масофадан туриб ишловчи ходимнинг иш берувчининг буйруғига мувофиқ иш берувчи жойлашган ерга қилган сафари, агар ходим яшаш жойига ҳар куни қайтиш имкониятига эга бўлмаса, хизмат сафари ҳисобланади .

 

2. Ишнинг сайёр табиати қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • ишларни йўлда бажариш билан боғлиқ кўчиб юришлар чоғида ташкилот жойлашган ҳудуддан ташқарида жойлашган хизмат кўрсатиладиган ҳудуд ичида мунтазам хизмат сафарлари;
  • ташкилот жойлашган жойдан анча масофада жойлашган объектлардаги иш.

Бунда ходимда ҳар куни яшаш жойига ёки ташкилот жойлашган жойга қайтиб келиш имкони бор .

 

 3. Доимо йўлда бажариладиган иш кўчиб юриш хусусиятига эга иш саналади . Унга  ходимларнинг тез-тез кўчиб юришини назарда тутувчи (кўчма қурувчи ташкилотлар ходимлари), йўлда бажариладиган ишлар (проводник, стюардесса ва б.) киритилиши мумкин.

 

Сафарларни расмийлаштириш ва ходимларнинг иш ҳақини тўлашдаги асосий фарқлар:

Хизмат сафари

Сайёр ва кўчиб юриш хусусиятига эга иш

1. Ходимни хизмат сафарига юбориш имкониятини меҳнат шартномасида белгилаш шарт эмас, бу -меҳнатнинг асосий шарти эмас.

1. Меҳнат шартномасида албатта акс эттирилади, чунки бу – меҳнатнинг асосий шарти.

2. Ходимда  иш жойи ва эгаллаб турган лавозими сақланиб қолади, бунда унга қуйидагилар тўланади:

  •  хизмат сафари давомида, шу жумладан – йўлда бўлган муддатда ишбай ходимлар учун ўртача иш ҳақи (лавозим маоши ёки бошқа тоифадаги ходимлар учун ставка)  сақланиб қолади ;
  • хизмат сафари харажатлари.

2. Сайёр ва кўчиб юриш хусусиятига эга иш белгиланган ходимларга сафарлар давомида ўртача иш ҳақи тўлаш талаб қилинмайди. Улар қуйидагиларни олишади: 

  • иш ҳақи;
  • ишнинг кўчма хусусияти учун доимий устама .

3. Хизмат сафари буйруқ билан ёки бошқа фармойиш билан расмийлаштирилади

3. Сафарларнинг ҳар бири учун буйруқ чиқариш талаб этилмайди.  

   Кўриб чиқилаётган вазиятда ходимларнинг республика ҳудудларида жойлашган ўз ташкилотларининг қурилиш майдончаларидаги ишларини хизмат сафари деб ҳисоблаш тўғри. Бундан ташқари, монтаж, ишга тушириш-созлаш, қурилиш ва қидирув ишларини бажариш учун юбориладиган ходимлар, раҳбарлар ва мутахассислар учун узоқ муддатли – 12 ойгача хизмат сафари ўрнатилишига йўл қўйилиши мумкин .

 

 

Ўзбекистонда хизмат сафарлари – хизмат сафарларини рўйхатдан ўтказиш, Ўзбекистонда хизмат сафари турлари, хизмат сафарини ташкил етиш бўйича батафсил маълумотлар хизмат сафари, хизмат сафари, хизмат сафари ҳақида маълумот, ўзбекистонда хизмат сафари, ўзбекистонда хизмат сафари Ўзбекистонда хизмат сафарлари. Бу йерда сиз Ўзбекистон бўйлаб хизмат сафарларини рўйхатдан ўтказиш ҳақида маълумот олишингиз мумкин. Иш сафарини қандай ташкил қилиш керак. Иш сафари пайтида иш учун тўлов ҳақида маълумот /uz/publish/doc/text186824_hizmat_safarini_kuchma_va_qatnash_tusidagi_ishdan_qanday_farqlash_mumkin