Меҳнатга ҳақ тўлаш тизими ўзгарган бўлса, ўртача иш ҳақини қандай ҳисоблаш керак

preview

«Ишлаб чиқариш зарурияти туфайли ходимда унинг розилиги билан меҳнатга ҳақ тўлаш тизими ўзгарди. Бу меҳнат шартномасида акс этган. Натижада таътилдан олдинги ойда у ярим ой давомида 6 кунлик режимда лавозим маоши билан, иккинчи ярмида эса соатбай тариф ставкасини қўллаган ҳолда смена билан ишлади. Бу ҳолда «таътил пули»ни ҳисоб-китоб қилиш учун ўртача иш ҳақини қандай тўғри ҳисоблаш керак?».

Саволга «Нормэксперти Дилором Саидова жавоб берди:

Эътибор беринг
Муҳим тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун ТГ-каналимизга обуна бўлинг!

 

– Ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга МКнинг 257-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланади .

 

Таътил пулини ҳисоб-китоб қилиш учун ходимнинг ўртача иш ҳақини қуйидаги формула бўйича ҳисобланг:

  • Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимида ўртача иш ҳақи = Таътилдан олдинги охирги календарь ой учун тариф ставкаси (иш ҳақи) + Ҳисоб-китоб даври учун иш ҳақининг қўшимча қисмларининг ўртача ойлик миқдори.

МКда келтирилганидек – «таътилдан олдинги календарь ой учун тариф ставкаси (лавозим маоши)», ўртача иш ҳақини ҳисоб-китоб қилишда олдинги ойнинг иккинчи ярмида фойдаланилган ходимнинг тариф ставкасини қўлланг .

Кейин ўртача ойлик иш ҳақи 25,3 га бўлинади ва 6 кунлик иш ҳафтаси ҳисобидан таътил кунларига тўғри келадиган иш кунлари сонига кўпайтирилади .