Кириш имтиҳонлари пайтида абитуриент ходимни ишдан қандай озод қилиш керак

preview

2023 йил 20 июндан Ўзбекистонда ОТМларга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бошланди. Агар ходим кириш имтиҳонларини топшириш вақтида уни ишдан озод қилишини сўраса, қандай йўл тутиш кераклигини эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:

Эътибор беринг
Муҳим тушунтиришлардан ҳеч бирини ўтказиб юбормаслик учун ТГ-каналимизга обуна бўлинг!

 

– Кириш имтиҳонларида иштирок этишга рухсат берилган ходимларга олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларини топшириш учун камида ўн беш календарь кун муддатга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилади, таълим ташкилотлари жойлашган ерга бориш ва қайтиб келиш вақти бу ҳисобга кирмайди .

Иш берувчи ходимга бундай таътилни тақдим қилишни рад этишга ҳақли эмас.

ОТМга  кириш мақсадида имтиҳонларни топшириш муносабати билан иш ҳақи сақланмайдиган таътилни қуйидагилар асосида буйруқ билан расмийлаштиришни тавсия қиламиз:

1) ходимнинг ёзма аризаси;

2) ҳужжатларни қабул қилганлик тўғрисида ОТМ маълумотномалари (тилхатлари).

Мавзу бўйича мақола:

 

Таҳририятдан:

Фикримизча, МКнинг 384-моддаси ОТМга ўқишга кириши муносабати билан (камида ўн беш календарь кун) иш ҳақи сақланмайдиган таътилни бериш қисмидаги  талаби ҳақиқатни етарли даражада акс эттирмайди. Амалиётда ходимга бу муддат тўлиқ керак бўлмаслиги ҳам мумкин. У 15 календарь кун ичида даромадини йўқотади, ёш ходим учун бу катта йўқотиш саналади. Иш берувчига ҳам ходимни таътилга мажбуран чиқариб юбориш фойдали эмас, чунки ходимга бундай давомийликдаги таътил аслида керак эмас.

Ходим шу асос бўйича 15 кундан кам вақт сўраши мумкинми?

Агар МКнинг 384-моддасининг сўзма-сўз талқинидан келиб чиқсак, ОТМга кириш учун таътил шу асос бўйича камида 15 кун бўлиши керак.

Ходимни ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилмаслик учун вазиятдан чиқишнинг бир неча усулларини таклиф қилиш мумкин:

  • ходим  имтиҳонларни топширгандан сўнг иш берувчига таътилни тўхтатиш (уни таътилдан чақириб олиш) ва маълум санадан бошлаб уни иш бошлаган деб ҳисоблаш тўғрисида илтимос билан мурожаат қилиши мумкин;
  • агар ходим ОТМга киришдан аввал унга 15 кунлик таътил керак эмаслигини олдиндан билса,  иш берувчидан унга керакли кунлар учун иш ҳақи сақланмайдиган  таътил беришни сўраши мумкин, аммо бошқа асос бўйича, масалан, МКнинг 241-м. 2-қисмига мувофиқ оилавий сабабларга кўра.