Қандай қилиб ўриндош бўлиб ишловчи ходимни асосий иш ўрнига ўтказиш мумкин

preview

«Ўриндош ходим асосий ишидан бўшамоқда ва ўриндошлик асосидаги иши асосий бўлишини хоҳлаяпти. Ходим ўриндош бўлиб ишлайдиган иш берувчи бунга рози. Буни  ўриндошлик асосидаги эмас, балки асосий иш бўлиб ҳисобланадиган қўшимча келишув билан расмийлаштириш мумкинми? Ёки аввал ўриндош ходимни ишдан бўшатиб, кейин эса уни асосий иш бўйича ўша лавозимга қабул қилиш керакми?»

Саволга «Норма» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

 

Муҳим тушунтиришлардан ҳеч бирини ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Ўриндошлик асосидаги ишни асосий қилиш мумкин. Ходимни ўриндошлик асосидаги ишдан асосий ишга ўтказиш учун
иккита вариант бор.

 

1-вариант: ходим билан қўшимча келишув тузиш орқали меҳнат шартномаси шартларини ўзгартириш

Ўриндошлик асосидаги ишни асосий қилиш учун меҳнат шартномасини бекор қилмасдан ва меҳнат шартномасига қўшимча келишув тузиш орқали иш мақомини ўзгартириш мумкин.

Ходим учун имтиёзлар: бу ҳолда ходимда асосий ишга «ўтиш» санасидан қатъи назар, жорий иш йилида фойдаланилмаган таътил ҳуқуқи сақланиб қолади. Бундан ташқари, ташкилотда узлуксиз иш стажи сақланиб қолади.

Қўшимча келишувда иш аниқ бир санадан бошлаб асосий бўлишини кўрсатинг, шунингдек ушбу фактдан келиб чиқадиган бошқа ўзгаришларни (иш ҳақи, иш вақти режими ва бошқалар) акс эттиринг.

 

Эътибор беринг
Қўшимча келишувни my.mehnat.uz сайтида рўйхатдан ўтказишни унутманг.

 

Қўшимча келишув асосида ўриндош ходим асосий ходим бўлиши тўғрисида буйруқ расмийлаштиринг. Ходим ўриндошлик асосидаги ишдан асосий ишга ўтиши тўғрисидаги буйруқнинг тахминий мазмуни:

«Ўриндошлик асосида ишловчи бухгалтер – Зокирова Нигина Қудратовна 2022 йил 20 январдан бошлаб штат жадвалига мувофиқ тўлиқ ставкада асосий иш жойи бўйича худди шу лавозимда лавозим маошининг 100% миқдорида меҳнатга ҳақ тўлаш билан ишлайди деб ҳисоблансин». Шунингдек, буйруқда янги иш режимини ва бошқа ўзгарувчан тафсилотларни кўрсатиш мақсадга мувофиқдир.

Кейин қоғоз меҳнат дафтарчасига ёзув киритинг.

 

Меҳнат дафтарчасида ўриндошлик асосидаги ишдан асосий ишга ўтказиш ҳақидаги ёзув қандай киритилади?

Амалдаги қонунчиликда бундай вазият учун махсус меҳнат дафтарчасини тўлдириш тартиби кўзда тутилмаган. Шунинг учун бу ерда фақат ёзувни киритишнинг у ёки бошқа усулини тавсия қилиш мумкин. Нима ёзиш меҳнат дафтарчасида ўриндошлик бўйича иш тўғрисидаги  ёзувнинг бор ёки йўқлигига боғлиқ.

Агар меҳнат дафтарчасида ўриндошлик асосидаги иш ҳақида ёзув бўлса:

бу ҳолда «Иш ҳақида маълумот» бўлимининг 3-устунида асосий иш жойидан бўшаш тўғрисидаги ёзувдан сўнг ташкилот номини кўрсатинг. Қуйида 3-устунда ҳам қуйидаги намуна бўйича ёзув киритинг: «Бухгалтер лавозимидаги ўриндошлик асосидаги иш 20.01.2022 йилдан асосий иш бўлди».

4-устунга меҳнат шартномаси шартларини ўзгартириш тўғрисидаги буйруқ реквизитларини киритинг.

Агар меҳнат дафтарчасида ўриндошлик асосидаги иш ҳақида ёзув бўлмаса:

бундай вазиятда ушбу ташкилотда ҳам ўриндошлик асосидаги, ҳам асосий иш фактини акс эттириш мақсадга мувофиқдир. «Иш ҳақида маълумот» бўлимининг 3-устунида асосий иш жойидан ишдан бўшатилганлиги тўғрисидаги ёзувдан сўнг ташкилот номини кўрсатинг. Қуйида 3-устунда ҳам қуйидаги мазмундаги ёзувни киритинг: «01.02.2021 йилдан  20.01.2022 йилгача ўриндошлик асосида бухгалтер лавозимига қабул қилинди, бухгалтер лавозимидаги ўриндошлик асосидаги иш асосий саналади».

4-устунга иккита буйруқ реквизитларини киритинг: ўриндош ходим сифатида ишга қабул қилиш ва ишни асосий деб тан олиш тўғрисида».

 

2-вариант: ўриндошлик бўйича меҳнат шартномасини бекор қилиш ва асосий иш жойи бўйича меҳнат шартномасини тузиш

Бундай ҳолда ходимни у билан тўлиқ ҳисоб-китобни амалга ошириб ва фойдаланилмаган барча меҳнат таътиллари учун компенсация тўлаб ёки ишлатилган, аммо ишлаб берилмаган таътил кунлари учун ушлаб қолиш орқали ишдан бўшатасиз.

Ходим учун ушбу вариантнинг «минуслари»: асосий иш жойи бўйича янги меҳнат шартномасини тузишда ходим биринчи меҳнат таътилини фақат иш бошланган кундан бошлаб 6 ойдан кейин олиш ҳуқуқига эга бўлади.  Ходим, албатта, иш берувчи билан эрта муддатларда таътил тақдим қилиш тўғрисида келишиб олиши ҳам мумкин .

Шунингдек, агар ташкилотда узлуксиз иш стажи учун кафолатлар ва имтиёзлар (устамалар, қўшимча таътиллар ва бошқалар) назарда тутилган бўлса, ушбу усул ходимни маълум имтиёзлардан маҳрум қилади.

 

Эътибор беринг
Меҳнат шартномасини бекор қилиш вариантига фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. Томонларнинг келишуви  ёки ходимнинг ташаббуси билан  ишдан бўшатиш мумкин.

 

Меҳнат шартномасини бекор қилишни Меҳнат кодексининг 170-171-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ бекор қилинг ва my.mehnat.uz сайтида рўйхатдан ўтказинг.

Кейин одатдаги тартибда асосий иш жойи бўйича қабул қилишни расмийлаштиринг: бошқа шартлар билан янги меҳнат шартномасини тузинг, уни my.mehnat.uz сайтида рўйхатдан ўтказинг, буйруқ чиқаринг, меҳнат шартномаси бекор қилингани тўғрисидаги ёзувдан кейин қоғоз меҳнат дафтарчасига ишга қабул қилиш тўғрисида ёзув киритинг.

 

Валерия ЛЯНДРЕС янгилади


Ўзбекистонда меҳнат шароитларини ўзгартириш – меҳнат шароитларини ўзгартириш тартиби, меҳнат шароитларини қандай ўзгартириш, меҳнат шароитларини ўзгартириш тўғрисида маълумот меҳнат шароитларини ўзгартириш, меҳнат шартномасига ўзгартиришлар киритиш, меҳнат шартномасини ўзгартириш,меҳнат шароитларини ўзгартириш тартиби, ўзбекистонда меҳнат шароитларини ўзгартириш Ўзбекистонда меҳнат шароитларини ўзгартириш. Бу ерда сиз Ўзбекистондаги ўзгарувчан меҳнат шароитлари ҳақида маълумот олишингиз мумкин. Меҳнат шартномасини қандай ўзгартириш керак. Ўзбекистонда меҳнат шароитидаги ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот берилган /ru/publish/doc/text191793_qanday_qilib_urindosh_bulib_ishlovchi_hodimni_asosiy_ish_urniga_utkazish_mumkin