Ходима билан муддатли меҳнат шартномаси бекор қилинганидан олти ой ўтгач, ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлашимиз керакми

preview

«Ходима бошқа ходима бола парвариши  таътилида бўлган даврга муддатли меҳнат шартномаси асосида ишга жойлаштирилган. Меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати тугаган – ўрнига ишлаб турган ходима бола парваришлаш таътилидан чиқди. Бироқ муддатли меҳнат шартномаси бўйича ишлаган ходима ҳомиладорлик тўғрисидаги маълумотномани (ҳомиладорликнинг 1 ойи) тақдим этди. Иш берувчи бошқа иш билан таъминлаш имкониятига эга эмас.

Иш берувчи ушбу ходима билан меҳнат шартномасини бекор қилаётганда, агар унга бўлган ҳуқуқ меҳнат муносабатлари тўхтатилгандан олти ой ўтгач пайдо бўлса, ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олиш ҳуқуқини сақлаб қолиши керакми? Ҳа бўлса, буни қайси ҳужжат билан расмийлаштирган яхшироқ?».

Саволга «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

 

Teлеграм-каналимизга обуна бўлинг ва сиз ностандарт вазиятларингиз бўйича тавсияларни топасиз.

 

– Ҳа, ушбу ходиманинг ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олиш ҳуқуқи меҳнат муносабатлари тўхтатилгандан кейин сақланиб қолади – агар у ушбу нафақани олиш ҳуқуқи кучга киришидан олдин янги жойда ишга жойлашмаган бўлса. Келинг, батафсил тушунтирсак.

Аёл билан тузилган меҳнат шартномасининг муддати тугаганлиги муносабати билан ушбу шартномани унинг ҳомиладорлиги даврида бекор қилишга, агар меҳнат шартномаси йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини бажариш вақтига тузилган бўлса ва ҳомиладорлик тугагунига қадар аёлни иш берувчида унинг соғлиғи ҳолати инобатга олинган ҳолда бажара оладиган бошқа ишга аёлнинг ёзма розилиги билан ўтказиш мумкин бўлмаса, йўл қўйилади .

Бунда аёлда МКнинг 404-м. 1-қисмида кўрсатилган давр учун ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олиш ҳуқуқи сақланиб қолади . Шуни таъкидлаш керакки, бу ҳолда меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнг иш берувчининг зиммасига фақат нафақа тўлаш мажбурияти юкланади.

 

Эслатиб ўтамиз
Меҳнат кодексининг 404-модда 1-қисмига мувофиқ аёлга туғруққача 70 календарь кун ҳамда туғруқдан кейин 56 календарь кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календарь кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.

 

Агар ходима ушбу нафақани олиш ҳуқуқи кучга киришидан олдин ишга жойлашмаган бўлса, унга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлашингиз керак бўлади. Янги ишга ишга қабул қилинган пайтдан бошлаб янги иш берувчи ходимага барча ижтимоий нафақаларни тақдим этиш бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олади. 

 

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси қайси ҳужжатлар асосида расмийлаштирилади

Нафақани фақат собиқ ходима томонидан тақдим этилган  меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асосида Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низом   ва меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномада  белгиланган тартибда тўланг.

 

Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик тўғрисидаги варақани берадиган тиббий муассаса эҳтимол сиздан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларни сўрар. Сизга меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқни тўғри расмийлаштириш муҳимдир. Унда меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари аниқ кўрсатилиши керак – МКнинг 158-модда ва 408-м. 3-қисмига мувофиқ меҳнат шартномаси муддати тугаганлиги ва ходимга унинг соғлиғи ҳолатини ҳисобга олган ҳолда у бажариши мумкин бўлган бошқа ишни тақдим эта олмаслик муносабати билан.

 

Kadrovik.uz тавсия қилади
Тиббиёт муассасаси раҳбарига юборилган алоҳида хатда юқоридаги сабабга кўра ишдан бўшатилган ходимада Меҳнат кодексининг 408-моддаси 4-қисмига мувофиқ ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олиш ҳуқуқи сақланиб қолишини кўрсатишни тавсия қиламиз. Акс ҳолда тиббий муассаса ишсизларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасини бермайди.

 

Ходим сизнинг ташкилотингиз номи кўрсатилган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасини тақдим этгандан сўнг ташкилотнинг ижтимоий суғурта комиссияси ёки комиссиянинг ваколатли аъзоси ходиманинг нафақа олиш ҳуқуқини, тўланадиган кунлар сонини ва иш ҳақига фоизлар миқдорида нафақани белгилайди.

 

Эътибор беринг

Ходима ташкилотингиздан бўшатилгандан сўнг ҳеч қаерга ишга жойлашмаганлигига ишонч ҳосил қилинг. Бунинг учун унинг қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни текширинг (агар қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаси бўлса): унда ташкилотингиздан кейин ишга жойлашганлик тўғрисида ёзувлар бўлмаслиги керак.

Шунингдек, ходимадан ташкилотингизга нафақа олиш учун мурожаат қилган куни олинган электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани сўранг. Анча олдинги ёзувлар билан сана қўйилган электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма сизнинг ташкилотингиз билан меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин аёл ишга жойлашганлиги далилини тасдиқлай олмайди.

 

Иш ҳақига фоизлар миқдоридаги нафақа нафақа тайинлаш баённомасига киритилади ва комиссия раиси ёки комиссиянинг ваколатли аъзоси томонидан имзоланган вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик варақасида қайд этилади .

Нафақа тайинлангандан сўнг ижтимоий суғурта комиссияси ёки комиссиянинг ваколатли аъзоси белгиланган тартибда берилган вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик варағини нафақани ҳисоблаш ва тўлаш учун корхонанинг ҳисоб-китоб бўлимига (бухгалтерия бўлимига) беради.

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари, шунингдек нафақа олиш учун тақдим этилган барча бошқа ҳужжатлар корхона бухгалтериясида пулли ҳужжатларга тенг ҳолда, барча харажат ҳужжатларидан алоҳида ҳолда сақланади .