Тиббиёт ходими иш вақти нормасидан ортиқ меҳнат қила оладими

preview

«Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 502-моддасига мувофиқ тиббиёт ходимлари учун иш вақти нормаси – ҳафтасига ўттиз олти соат, яъни душанбадан шанбагача 6 соатдан белгиланган.

Айтинг-чи, ҳамширалар учун қандай нормативлар ўрнатилган – агар ҳамширанинг ўзи буни илтимос қилса, у 9 соатдан ишлаши мумкинми?»

Саволга kadrovik.uz илтимосига кўра «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

 

Эксперт амалиётчиларининг тушунтиришларини ўқиш учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

– Ҳамширалар ҳам киритилган тиббиёт ходимлари учун МКнинг 502-м. 1-қисмига мувофиқ битта штат лавозими (ставкаси) бўйича иш вақтининг ҳафтасига ўттиз олти соатдан ортиқ бўлмаган қисқартирилган давомийлиги белгиланади.

Агар ташкилотда бўш иш ўрни бўлса ёки асосий ходим вақтинча йўқ бўлса (масалан, касаллик, таътил, хизмат сафари сабабли), иш берувчининг розилиги билан тиббиёт ходими бўш лавозимда ишлаши ёки вақтинча йўқ бўлган ходимнининг ўрнига ички ўриндошлик шартлари асосида ишлаб туриши мумкин. Бундай ҳолда ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги ходимларнинг мазкур тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас . Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги .

Иш берувчи ва ўриндош ходим ўртасидаги муносабатлар қуйидагилар билан тартибга солинади:

  • МКнинг 432–442-моддалари;
  • Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги Низом билан (18.10.2012 йилда тасдиқланган 297-сонли ВМҚ).

Иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда меҳнат шарт-шароитлари ҳамда тартибининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиб, муайян касб, мутахассислик ва лавозимларга нисбатан ўриндошлик асосида ишлашга чекловлар белгилаши мумкин. Агар ўриндошлик асосида ишлаш ходимнинг, бошқа шахсларнинг соғлиғига ёки ишлаб чиқариш жараёни хавфсизлигига зиён етказиши мумкин бўлса, бундай чекловлар  меҳнат шарт-шароитлари ҳамда тартибининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ бўлиши мумкин .

Шундай қилиб, агар иш берувчи қарши бўлмаса ва имконият мавжуд бўлса (бўш иш ўрни бўлса ёки асосий ходим вақтинча йўқ бўлса), ходим билан ўриндошлик асосидаги ишга қабул қилиш тўғрисида алоҳида меҳнат шартномаси тузиш мумкин . Меҳнат кодексининг 104-моддасида назарда тутилган ўриндошлик тўғрисидаги шартлар билан бир қаторда меҳнат шартномасида иш вақтининг давомийлиги ва ўриндошлик асосидаги иш режими кўрсатилади .

Сизнинг ҳолатингизда иш вақти режими ҳафтасига 18 соатдан ёки 6 кунлик иш ҳафтасида ҳар куни 3 соатдан ошмаслиги керак.

Ўриндошлик асосидаги иш асосий ишдан бўш вақтда бажарилади. Ички ўриндошлик чоғида иш вақтини ҳисобга олиш асосий иш ва ўриндошлик асосидаги иш бўйича алоҳида-алоҳида юритилади . Умуман олганда, душанбадан шанбагача кунига 9 соат ишлаш мумкин: 6 соат – асосий иш (лавозим) бўйича, 3 соат – ўриндошлик бўйича.

Ўриндошлик бўйича муддатли меҳнат шартномаси тузилиши мумкин .

Иш берувчи, ўз навбатида, ишлаб чиқариш зарурати сабаблари бўйича ўриндошлик асосидаги ишни рад қилиши мумкин.

Масалан, асосий иш жойи бўйича ходимни вакант лавозимга тўлиқ ставкага қабул қилиш мақсадга мувофиқ бўлса.

Эътибор беринг
Тиббиёт ходимларининг белгиланган иш вақти давомийлигидан ташқари навбатчилиги ўриндошлик асосидаги иш саналмайди ва иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади .