Зиммасига моддий жавобгарлик юкланган лавозимлар ва ишларнинг тахминий рўйхати тасдиқланди

preview

Адлия вазирлигида тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ўзи билан ёзма шартномалар тузилиши мумкин бўлган ходимлар эгаллайдиган лавозимлар ва ишларнинг намунавий рўйхати белгиланди (рўйхат рақами 3452, 21.08. 2023 йил). Ҳужжат 2023 йил 22 августдан кучга кирди.

 

Қонунчиликдаги янгиликлардан хабардор бўлиш учун телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Рўйхатда – 177 та лавозимлар ва касблар, шу жумладан омбор мудири, бухгалтер-кассир, кассир, сотувчи, экспедитор, товаршунос, фармацевт, курьер, юк кўтарувчи ва бошқалар бор.

Меҳнат кодексининг 343-моддаси 1-қисмига мувофиқ тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома функционал мажбуриятларига пул ёки товар қимматликлари билан бевосита муомала қилиш кирадиган ходим билангина тузилиши мумкин.

Бундай шартнома ходим ва иш берувчининг ходимга, жамоага (бригадага) ишониб топширилган қимматликларнинг бутлигини таъминлаш бўйича мажбуриятларини аниқлаштиради ва уларнинг қўшимча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайди.

Иш берувчилар қайси касблар ва лавозимлар пул ёки товар қимматликларига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги ҳақида тасаввурга эга бўлишлари учун Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги уларнинг тахминий рўйхатини ишлаб чиқди.

Унинг асосида ташкилот   фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартномалар тузиш мумкин бўлган ходимлар тоифалари рўйхатини тасдиқлайди.

Тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ўзи билан шартнома тузиладиган ходимларнинг тоифалари рўйхати жамоа шартномасида, агар жамоа шартномаси тузилмаган бўлса, касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишувга биноан иш берувчи томонидан белгиланади .

Эътибор беринг
Ушбу тартибга риоя қилмасдан ходим билан тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузиш мумкин эмас, ҳатто унинг лавозими, касби Тахминий рўйхатда кўрсатилган бўлса ҳам. Агар шунга қарамай, бундай шартнома тузилган бўлса, у ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

 

Тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузиш учун белгиланган Меҳнат кодексининг талабларига риоя қилмаганлик учун иш берувчининг айбдор мансабдор шахси МЖтКнинг 49-моддаси бўйича маъмурий жаримага тортилиши мумкин.

Бундан ташқари тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартномалар ташкилотда меҳнат шартномаси бўйича ишлайдиган ва 18 ёшга тўлган шахслар билангина тузилишини эсда тутиш зарур.

 

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text192704_zimmasiga_moddiy_javobgarlik_yuklangan_lavozimlar_va_ishlarning_tahminiy_ruyhati_tasdiqlandi