Номзодлар қандай HR-мутахассисларни ёқтиришади

preview

HR-мутахассис бўш иш ўрнига номзодлар билан қандай мулоқот қилаётганига эътибор бериши керак, чунки компаниянинг ижобий имиджи шунга боғлиқ.

Ушбу мавзунинг HR-маслаҳатчи Ирина Шакирова томонидан танланишига профессионал суҳбатдаги ёзишмалар сабаб бўлди. Унинг ҳамкасби бўш иш ўринларига жавоб берган номзодлар орасида сўров ўтказди ва натижадан кўнгли тўлмади.

 

Амалиётчи-мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

Номзодлар қуйидагилардан норози:

  • бўш иш ўрни учун танлов чўзилиб кетмоқда;
  • мулоқот фақат онлайн тарзда, шахсий   мулоқот йўқ;
  • бўш иш ўрнига резюме топширишнинг ўнта ҳолатидан биттасида қайта қўнғироқ қилишади;
  • ёзишмалар ва суҳбатлар натижалари бўйича қайта алоқа йўқ.

Ўз навбатида HR-мутахассислар ортиқча юклама, автоматлаштиришнинг йўқлиги, менежерларнинг ишга  ёллаш жараёнида иштирок этмаслиги, раҳбарият томонидан номзодларга қўйиладиган ноаниқ талаблардан шикоят қилишади…

HR-мутахассислар кўрсатадиган сабаблар қанчалик объектив бўлмасин, иш берувчининг бренди (бозордаги компания ҳақидаги фикр) номзодларнинг салбий фикридан азият чекади. Битта норози одам ижтимоий тармоқ имкониятларидан фойдаланиб, сизнинг компаниянгизга қора пиарни осонгина ташкил қилиши мумкин.

Шунинг учун бўш иш ўрнига номзодлар билан тўғри ўзаро алоқа қилаётганингизни текшириш учун чек-варақни кўриб чиқамиз. Номзодлар сиз билан ўзаро мулоқот қилиш тажрибасини уларни ишга олган-олмаганингиздан қатъи назар, яхши хотира билан эслаб қолишлари учун ушбу оддий қоидаларга амал қилинг.

 

Бўш иш ўрнига номзодлар билан мулоқот қилиш бўйича чек-варақ

  1. Сиз вакансияни, айни дамда компанияга ким, қандай функционал, тажриба ва билим билан кераклигини яхши биласиз.
  2. Сизнинг бўш иш ўрни тўғрисидаги эълонингиз керакли номзодларни жалб қилиш ва кераксизларини саралаш учун барча керакли маълумотларни ўз ичига олади.
  3. Шахсий мулоқотда лавозимга қўйиладиган талаблар, иш шароитлари, раҳбарият, корпоратив маданиятнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида аниқ айтиб беришингиз мумкин.
  4. Сиз номзоднинг ёзма хабарларига 2 кун ичида жавоб берасиз.
  5. Номзодга у билан ишлаш тартиби тўғрисида хабар берасиз, тест ва суҳбатга тайёргарлик кўриш учун маълумот ва тавсиялар билан ёрдамлашасиз.
  6. Номзод билан қулай вақтни келишган ҳолда саралаш бўйича тадбир режалаштирасиз, уни жой бўйича йўналтирасиз. Тадбирлар сони ва уларнинг мураккаблик даражаси вазифага мос келади.
  7. Сиз номзодга тест ёки суҳбат натижалари бўйича 3-7 кун ичида қайта алоқага чиқасиз, аввалдан буни қачон амалга оширишингизнинг  аниқ муддатини хабар қиласиз.
  8. Номзодни қайси санадан кейин ўзини эркин  ҳисоблаши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирасиз.
  9. Сиз нафақат ўзингизга маъқул келмаган жиҳатлар, балки номзоднинг ижобий фазилатлари ва ваколатлари бўйича ҳам қайта алоқага киришиб, ишбилармонлик одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қиласиз.
  10. Номзодга фойдали тавсиялар берасиз ва унга иш топишда муваффақиятлар тилайсиз.

 

Эътибор беринг

Сиз «Ходимларни излаш ва саралаш» масофавий курсимизда кадрлар бошқаруви бўйича кўникмаларингизни оширишингиз мумкин.

Долзарб мавзуларни танланг ва уларни ўзингизга қулай вақтда ўрганинг.