Меҳнат шартномасига қандай шартлар киритилиши керак
Тавсияномада:
– меҳнат шартномасининг мажбурий шартлари;
– меҳнат шартномасининг қўшимча шартлари;
– қандай шартларни меҳнат шартномасига киритиш мумкин эмас.
Меҳнат шартномасининг мажбурий шартлари
Меҳнат шартномасига киритиш учун қуйидаги шартлар мажбурий ҳисобланади :
- иш жойи – ходим шартномада шарт қилиб кўрсатилган меҳнат вазифасига кўра меҳнат фаолиятини амалга оширадиган иш берувчи (ташкилот, унинг алоҳида бўлинмаси ёки жисмоний шахс), шунингдек ходим меҳнат қилиши керак бўлган жой;
- ходимнинг меҳнат вазифаси – муайян касб, мутахассислик, малака ёки лавозим бўйича иш, шунингдек ходимга топшириладиган ишнинг аниқ тури;
- ишнинг бошланиш санаси – ходим меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган ишни бажаришга киришиши лозим бўлган календарь сана;
- меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари (шу жумладан ходимнинг тариф ставкаси ёки маоши миқдори, қўшимча тўловлар, устамалар ва рағбатлантирувчи тўловлар);
- меҳнат шартномасининг муддати – агар ходим билан муддатли меҳнат шартномаси тузилган бўлса, шунингдек бундай шартномани тузиш учун асослар;
- иш вақти ва дам олиш вақти режими – агар бу ходим учун ташкилотда белгиланган умумий тартибдан фарқ...
