Пригодится каждому кадровику в сентябре:
Мебель фабрикалари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида нималар ўзгарди
1 мартда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг буйруғи (01.03.2024 й. АВ рўйхат рақами 1999-1-сон) кучга кирди, унга кўра мебеллар ва ёғоч қурилиш маҳсулотларини тайёрлаш ва таъмирлашда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди. Улар орасида иккита асосий ўзгариш мавжуд:
1. 34-банд бекор қилинди, унга кўра ноқулай меҳнат шароитига эга ишлар рўйхатига мувофиқ аёллар зарарли ва ноқулай меҳнат шароитига эга ишларга жалб қилинмаслиги лозим эди. Ушбу ўзгаришлар аёлларнинг айрим соҳаларда ёки касбларда ишлашига қўйилган тақиқлар бекор қилинганлиги ва ушбу рўйхатнинг ўзи кучини йўқотган деб эълон қилинганлиги сабабли киритилди. Ҳозирги вақтда аёллар саломатлигига салбий таъсир кўрсатадиган касблар ва ишлар рўйхати амал қилади, у тавсия этилади, аммо мажбурий эмас.
2. Қоидаларнинг 37-банди янги таҳририга мувофиқ корхона маъмурияти эндиликда мажбурий тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортган ходимларни ишдан четлатиши ёки кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиянинг тавсияларини бажариши керак. Банднинг аввалги таҳрири бўйича маъмуриятга бундай ҳолларда қандай йўл тутиш кераклигини ўзи ҳал қилиш ҳуқуқи берилган.
Ходимни меҳнат мажбуриятларини бажаришга вақтинча йўл қўймаслик ишдан четлаштириш саналади, қоида тариқасида, иш ҳақи сақланмаган ҳолда.
- Бир ходим кадрлар иши ва меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассис бўлиши мумкинми;
- Ходим меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқнома олмай ишлаши мумкинми;
- Меҳнат муҳофазаси бўйича қайта аттестациядан ўтказишда нимани ҳисобга олиш керак;
- ЯММТда иш жойидаги бахтсиз ҳодисани рўйхатдан ўтказиш тартиби (йўриқнома).