Тарафларнинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича меҳнат шартномасини қандай бекор қилиш мумкин
Тавсияномада:
– тарафларнинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлардан қатъи назар меҳнат шартномасини бекор қилиш учун асослар;
– тарафларнинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича ишдан бўшатилганлик учун компенсация;
– тарафларнинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар юзага келган тақдирда ходимга бошқа ишни таклиф қилиш;
– тарафларнинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича ишдан бўшатишда органларни хабардор қилиш;
– тарафларнинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича ишдан бўшатишни расмийлаштириш.
Тарафларнинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича меҳнат шартномалари, иш берувчининг ёки ходимнинг хоҳишидан қатъи назар, бекор қилинади .
Тарафларнинг ихтиёридан қатъи назар меҳнат шартномасини бекор қилиш учун қандай ҳолатлар мавжуд
Қуйидаги ҳолларда меҳнат шартномасини бекор қилинг:
- Ходим ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилса.
- Илгари ушбу ишни бажарган ходим лавозимга тикланса.
- Суд ҳукми кучга кирди – унга кўра ходим ишни давом эттириши мумкин бўлмаса.
- Ишга қабул қилиш қоидаларини бузишган бўлса, агар бундай бузилишни бартараф этиб бўлмаса ва у ишни давом эттиришга халақит берса.
- Меҳнат муносабатларини давом эттиришга тўсқинлик қиладиган ҳолатлар юзага келса.
- Суднинг ташкилотни тугатиш ёки якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини тугатиш тўғрисидаги (мажбурий тугатиш) қарори кучга кирган бўлса.
- Суд ёки меҳнат инспекциясининг ходимни ишга тиклаш тўғрисидаги қарори бекор қилинса.
- Ходим вафот этган ёки суд уни бедарак йўқолган ёки вафот этган деб топган бўлса.
- Қонунчилик палатаси депутати, юқори палатада доимий асосда ишлаган Сенат аъзоси ваколатлари муддати тугаши ёки Олий Мажлис тарқатиб юборилиши муносабати билан аввалги ишига қайтса.
- Иш берувчи – жисмоний шахс вафот этса, ёхуд суд уни вафот этган ёки бедарак йўқолган деб топган бўлса.
- Суд ходимни ёки иш берувчини – жисмоний шахсни, агар бу меҳнат вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилса, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топса.
- Махсус қонунлар билан бошқа ҳодисалар, ҳолатлар белгиланса .
Ходим хизматга чақирилган бўлса, меҳнат шартномасини қандай бекор қилиш керак
Агар ходим ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилган бўлса, ундан чақирув фактини тасдиқловчи ҳужжатни сўранг. Бундай ҳужжат, чақирув қоғози мудофаа ишлари бўйича орган, ҳарбий комиссариат томонидан берилади. Бу ходим билан меҳнат...