Пригодится каждому кадровику в апреле:
Ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш, ишдан бўшатиш ва бошқа тартиб-таомилларни my.mehnat да расмийлаштиришдаги муаммо нима билан боғлиқ

Кўп ҳолларда электрон меҳнат дафтарчасини ЯММТда (my.mehnat) расмийлаштиришни қоғозда расмийлаштиришга нисбатан кечроқ амалга оширишади. Ҳозир эса фойдаланувчилар кадрларга оид тартиб-таомилларни расмийлаштиришда чеклашларга дуч келишди. Чеклашларнинг эҳтимол сабаблари ҳақида батафсил kadrovik.uz. шарҳида ўқинг.
my.mehnat фойдаланувчилари тематик гуруҳларда қабул қилиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш ва ҳоказоларни рўйхатдан ўтказолмаётганликлари ва бунга сабаб бўлаётган муаммо ҳақида хабар қилишмоқда. Хабарларга кўра, фойдаланувчиларда хабарнома кўрсатилган ойна очилиб, бу кадрларга оид тартиб-таомилларни рўйхатдан ўтказишга имкон бермаяпти. Илгари бундай муаммолар кузатилмаган.
Тизимдаги расмийлаштириш билан боғлиқ муаммолар маълум тартиб-таомилни рўйхатдан ўтказиш муддати тугаганлиги билан боғлиқ. Масалан, иш берувчи ишга қабул қилишни ЯММТда 5 иш куни давомида расмийлаштириши шарт . Меҳнат шартномасини ушбу муддатдан кейин расмийлаштириш мумкин эмас.
Эътибор беринг
Кадрларга оид тартиб-таомилларни ЯММТда рўйхатдан ўтказиш муддатлари 05.12.2019 йилдаги ВМҚ-179-сон қарор билан мувофиқлаштирилди. Келгусида, тартиб-таомилларни муаммосиз рўйхатдан ўтказиш учун қарорда белгиланган муддатларга риоя қилинг.
Тизимга киришда очиладиган хабарнома ҳам бундан далолат беради.
Бундай хабарнома илгари ҳам очилган, бироқ кўпчилик фойдаланувчилар бунга аҳамият беришмаган, эслатма сифатида қабул қилишган ва тартиб-таомилларни кечиктириб расмийлаштиришда давом этишган. Мазкур хабарноманинг нафақат ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатишга, балки бошқа қатор тартиб-таомилларга ҳам тааллуқлилигини инобатга олинг:
- бошқа ишга ёки бошқа ташкилотга ўтказишга;
- шартнома ставкасини ўзгартиришга;
- меҳнат шартномасининг тугаш санасини ўзгартиришга;
- шартнома турини ўзгартиришга.
Эътибор беринг
Меҳнат шартномасини бекор қилишни ЯММТда расмийлаштиришга 3 иш куни берилади. Демак, агар ташкилотда 5-кунлик иш ҳафтаси бўлса ва ходим пайшанба куни ишдан бўшаса, ушбу кунлар ҳисобига шанба ҳам киритилади. Шунинг учун 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган компанияларда тартиб-таомилни рўйхатдан ўтказиш учун охирги кун айнан жума бўлади. Душанба куни тартиб-таомилни рўйхатдан ўтказиб бўлмайди.
Тез орада kadrovik.uz ЯММТ ривожланиш бўлими бошлиғи Зарнигор Абдурахмонованинг материалини нашр этади. Мутахассиснинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг telegram-каналга обуна бўлинг.
Kadrovik.uz тавсия қилади
«Elektron mehnat daftari» telegram-каналида юзага келган вазиятнинг эҳтимол ечими берилган хабар эълон қилинди. Демак, ИДАК ЯММТ бошқариш бўйича Дирекциясига хат билан мурожаат қилиш мумкин. Ҳатда кадрларга оид тартиб-таомилларнинг белгиланган муддатларда расмийлаштирилмаганлиги сабабларини кўрсатиш ва ташкилот ҳақидаги маълумотлар, хат ижрочисининг фамилияси, исми, отасининг исми, қайта алоқа учун телефон рақами ва бошқаларни кўрсатиш муҳим.
Хатга маълумотларини рўйхатдан ўтказишнинг иложи бўлмаган ходимларнинг сканер қилинган рўйхатлари, шунингдек PDF форматидаги ишга қабул қилиш ёки ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқларни илова қилиш керак.