Ходимга ҳайфсан қандай эълон қилинади
Тавсияда:
- Ҳайфсан учун қандай асослар бор
- Ҳайфсан эълон қилишни қандай расмийлаштириш керак
- Ҳайфсан эълон қилишда қандай хатоларга йўл қўймаслик лозим
Ҳайфсан – бу Меҳнат кодексининг 312-моддасида назарда тутилган интизомий жазо турларидан бири. Ҳайфсан бериш тартиб-таомили меҳнат қонунчилиги нормаларига қатъий риоя қилишни талаб қилади, акс ҳолда ходим судга шикоят қилиши мумкин.
Ҳайфсан эълон қилиш учун қандай асослар бор
Умумий ҳолда ҳайфсан меҳнат мажбуриятларини бузганлик учун эълон қилиниши мумкин. Меҳнат мажбуриятларини бузиш ходим томонидан муайян ҳаракатлар содир...
