Рўза ҳайитни нишонлаш санаси эълон қилинди: бу иш вақтини ҳисоблашга қандай таъсир қилади

preview

Президент қарори билан Рўза ҳайитни расмий нишонлаш санаси – 30 март деб белгиланди. Йилнинг бошида Бандлик вазирлиги томонидан тасдиқланган иш вақтининг ишлаб чиқариш календарида бу сана дастлаб 31 март деб кўрсатилган эди. Янги сана март ойида иш вақтини ҳисоблашга қандай таъсир қилгани ҳақида нашрда ўқинг.

 

Йил бошида Бандлик вазирлиги 2025 йил учун иш вақтининг ишлаб чиқариш календарини тасдиқлаган эди. Унда Рўза ҳайитни нишонлашнинг дастлабки санаси 31 март деб кўрсатилган эди. 26 мартдаги ПҚ-124-сон Президент қарори билан Рўза ҳайитни нишонлаш санаси 30 март, якшанба кунига белгиланди, бу эса март ойидаги иш вақтини ҳисоблашга таъсир қилди.

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш вақтини ҳисоблаш ўзгармайди. Улар учун март ойидаги иш соатлари сони олдинги каби – 142 соат бўлиб қолади. 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 29 март – байрамдан олдинги иш куни бўлиб, иш вақти 1 соатга қисқаради  . Ва март ойидадаги иш соатлари сони – 150 соатни ташкил қилади.

Эътибор берилсин

Рўза ҳайит 30 мартга белгиланиши муносабати билан 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун фақат март ойидаги иш вақтини ҳисоблаш эмас, балки I чорак, I ярим йиллик ва йиллик иш вақтининг ҳисобланиши ҳам ўзгаради.

Кадрлар бўлими ходимлари учун бу шуни англатадики, иш соатларини иш вақтини ҳисобга олиш табелида янги санага мувофиқ ҳисобга олиш зарур бўлади. Долзарб ва тўлдирилган иш вақтини ҳисобга олиш табелини Kadrovik PRO тизимидан юклаб олишингиз мумкин.

 

Янгиликлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text207304_ruza_hayitni_nishonlash_sanasi_elon_qilindi_bu_ish_vaqtini_hisoblashga_qanday_tasir_qiladi