Фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларни ташкилотда сақлаш муддати

preview

Корхона муайян ишни бажариш ёки хизмат кўрсатиш учун жисмоний шахсни жалб этганда фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузилади. Фуқаролик шартномаси бўйича муносабатлар алоҳида хусусиятга эга: шартнома тарафлар – ташкилот ва жисмоний шахс ўртасидаги мажбуриятларни тартибга солади. Фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар амал қилиш муддати тугагандан сўнг қанча вақт сақланиши кераклиги мақолада тушунтириб берилди.

 

Қандай ҳолларда жисмоний шахс билан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузилади

Талабгор билан меҳнат шартномаси тузилганда, у компания ходимига айланади. Ходим ва иш берувчи ўртасидаги муносабатлар меҳнат қонунчилиги билан тартибга солинади. Шунингдек ходимга ташкилотнинг локал ҳужжатлари қоидалари татбиқ этилади.

Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича ташкилот ва жисмоний шахс ўртасидаги муносабатлар меҳнат шартномаси бўйича муносабатлардан фарқ қилади. Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома (ФҲШ) – бу фуқаролик ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгиланадиган, ўзгартириладиган ёки бекор қилинадиган ҳужжат . Бундан ташқари, ижрочига ташкилотнинг локал ҳужжатлари қоидалари татбиқ этилмайди.

Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича жисмоний шахс муайян ҳажмдаги ишларни бажаради ёки хизматларни кўрсатади, буюртмачи бўлган ташкилот эса натижани қабул қилиб олади ва унинг учун ҳақ тўлайди. Меҳнат шартномасидан фарқли, ФҲШ фақат аниқ ишни бажариш ёки хизматни кўрсатишни тартибга солади. ФҲШнинг асосий хусусиятлари:

  • шартноманинг амал қилиш муддати чекланган ва одатда ижрочи томонидан хизмат тўлиқ бажарилгунга ёки кўрсатилгунга қадар амал қилади;
  • тарафлар топшириқни бажариш шартлари ва даврини мустақил белгилайдилар;
  • бир марталик ишларнинг бажарилганлиги ёки хизматларнинг кўрсатилганлиги фактини бажарилган ишлар далолатномаси тасдиқлайди.

ФҲШда тарафлар мажбуриятлар рўйхати ва бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат учун тўланадиган ҳақ миқдорини келишиб оладилар. ФҲШ иккала тарафнинг манфаатларини ҳимоя қилади. Аниқ қоидалар ва шартлар ҳамкорликнинг қонунийлигини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

 

Жисмоний шахслар билан тузилган ФҲШ хизмат кўрсатилгандан ёки иш бажарилгандан кейин қанча муддат сақланиши керак

Жисмоний шахслар билан тузилган фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларни улар бажарилгандан кейин ҳам сақлаш муҳим. Бу солиқ ёки меҳнат текшируви чоғида керак бўлиши мумкин. Давлат меҳнат инспекцияси инспектори ташкилот меҳнат муносабатларини фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар билан алмаштирмаганлигига ишонч ҳосил қилиш учун бундай шартномаларни талаб қилишга ҳақли.

Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларни ташкилот қанча муддат сақлаши лозимлиги қонунчиликда аниқ белгиланмаган. Бироқ, амалиётда компаниялар «Ўзбекистон Республикаси ташкилотлари фаолиятида вужудга келадиган бошқарув ҳужжатларининг сақлаш муддатлари ва ташувчи тури кўрсатилган намунавий рўйхати»даги муддатларга амал қилади. Рўйхат «Ўзархив» агентлигининг 21.02.2020 йилдаги 40-сон буйруғи билан тасдиқланган.

«Ўзархив» рўйхатида ҳам «фуқаролик-ҳуқуқий шартномани қанча сақлаш керак» деган тўғридан-тўғри кўрсатма йўқ. Бироқ намунавий ҳужжатда бир марталик ишлар учун хусусий шахслар билан тузилган шартномалар, меҳнат шартномалари учун сақлаш муддати – 75 йил этиб белгиланган («Ўзархив» агентлигининг 21.02.2020 йилдаги 40-сон буйруғига илованинг 360-банди). Шундан келиб чиққан ҳолда, ФҲШ 75 йил сақланиши керак деб тахмин қилиш мумкин.

Таъкидлаш жоизки, фуқаролик-ҳуқуқий шартнома билан бирга ишнинг бажарилганлиги ёки хизматнинг кўрсатилганлиги фактини тасдиқловчи барча имзоланган далолатномалар ҳам сақланиши лозим. Бажарилган ишларни қабул қилиш тўғрисидаги ҳужжатлар 5 йил сақланади («Ўзархив» агентлигининг 21.02.2020 йилдаги 40-сон буйруғига илованинг 337-банди).

Ўзбекистонда кадрлар ҳисоби ва ҳисобини юритишнинг умумий масалалари бўйича маслаҳатлар-кадрлар бўйича мутахассислар учун долзарб масалалар кадрлар ҳисоби бўйича умумий масалалар бўйича маслаҳатлар, офис бошқаруви бўйича умумий масалалар бўйича маслаҳатлар, ходимлар ҳисоби бўйича умумий масалалар бўйича маслаҳатлар, умумий меҳнат масалалари бўйича маслаҳатлар, ўзбекистонда ходимлар ҳисоби бўйича умумий масалалар бўйича маслаҳатлар Ўзбекистонда кадрлар ҳисоби ва иш юритиш бўйича умумий масалалар бўйича маслаҳатлар. Сайтда kadrovik.uz Ўзбекистонда кадрлар ҳисоби ва иш юритишнинг умумий масалалари бўйича маслаҳатлар тақдим етилди. Бу ерда ходимлар муҳим меҳнат саволларига тегишли жавобларни, ходимларни бошқариш ва меҳнат қонунчилигига риоя қилиш бўйича тавсияларни топадилар /ru/publish/doc/text210872_fuqarolik-huquqiy_shartnomalarni_tashkilotda_saqlash_muddati