Бошқа лавозимга ўтказиш
Ходимни бошқа лавозимга ўтказишни расмийлаштириш учун, қўшимча келишувни расмийлаштиринг.
Лавозимни ўзгартириш
Агар бошқа ишга ўтказишда ходимнинг фақат лавозими ўзгарса, у ҳолда:
1. Бош саҳифада ходим ўтказиладиган бўш иш жойи бўлиши керак. Бўш иш жой мавжуд бўлмаса, уни яратиш керак бўлади. Масалан, молиячи лавозими (иш жойи) яратилди.
2. Бўш иш жойи яратилгандан сўнг (ёки бўш иш жойи мавжуд бўлса), электрон меҳнат дафтарча бўлимига ўтиш керак, яъни ходимнинг фамилиясини ёки «Кўриш»ни босиш лозим.
3. Кейин «Қўшимча келишув»ни босиш зарур.
Сўнгра қўшимча келишувнинг керакли тури танланади, яъни – «Бошқа лавозимга ўтказиш».
Бундан сўнг қўшимча келишувни рўйхатдан ўтказиш учун шакл очилади.
1. Қўшимча келишувнинг рақами – ходимни бошқа лавозимга ўтказиш учун тузилган қўшимча келишувнинг рақами.
2. Қўшимча келишув тузилган сана – ходимни бошқа лавозимга ўтказиш учун тузилган қўшимча келишувнинг санаси.
3. Буйруқ рақами – ходимни бошқа лавозимга ўтказиш ҳақида чиқарилган буйруқ рақами.
4. Буйруқ санаси – ходимни бошқа лавозимга ўтказиш ҳақида чиқарилган буйруқ санаси.
5. Бошқа лавозимга ўтказиш санаси.
6. Бўлинма/бўлим – ходимнинг бўлими ўзгармаганлиги сабабли, ходим ишлайдиган бўлим номи қолдирилади.
7. Лавозим – ходим ўтказаладиган иш жойи танланади.
8. Шартнома тури – фақатгина ташқи ўриндошлик асосида ишловчи ходим бошқа ишга асосий ходим сифатида ўтаетган ҳолда ўзгартирилади, яъни «асосий» танланади.
9. Ставка – иш жойи ставкасини ўзгартириш мумкин.
Барча маълумотлар киритилгандан сўнг сақлаш ва имзолаш керак.
Қўшимча келишув рўйхатдан ўтказилгандан сўнг ходим бош саҳифада қуйидагича кўринади:
1. Ходим бошқа лавозимга ўтказилган бўлади (молиячи лавозимига).
Ходимнинг аввалги лавозими (менежер) бўш (вакант) ҳолатга келади. Агар лозим бўлса, бошқа ходимни шу ҳосил бўлган бўш (вакант) жойга расмийлаштириш мумкин.
Агар ташкилотнинг штат жадвалига кўра ушбу иш жойи қисқартирилган бўлса, унда иш жойини ўчириб ташлаш мумкин.
Бўлим ва лавозим ўзгариши
Агар бошқа ишга ўтказишда ходимнинг бўлими ва лавозими ўзгарса, у ҳолда:
1. Бош саҳифада ходим ўтказиладиган бўлим бўлиши керак. Керакли бўлим хали мавжуд бўлмаса, уни яратиш лозим.
2. Бош саҳифада керакли бўлим ичида ходим ўтказиладиган бўш иш жойи бўлиши керак. Бўш иш жой мавжуд бўлмаса, уни яратиш керак бўлади.
Масалан, мижозлар билан ишлаш бўлими ичида кассир лавозими (иш жойи) яратилди.
3. Бўш (вакант) иш жойи яратилгандан сўнг (ёки бўш иш жойи мавжуд бўлса), электрон меҳнат дафтарча бўлимига ўтиш керак, яъни ходимнинг фамилиясини ёки «Кўриш»ни босиш лозим.
Кейин «Қўшимча келишув»ни босиш зарур.
Сўнгра қўшимча келишувнинг керакли тури танланади, яъни – «Бошқа лавозимга ўтказиш».
Бундан сўнг қўшимча келишувни рўйхатдан ўтказиш учун шакл очилади.
1. Меҳнат шартномасига қўшимча келишувнинг рақами – ходимни бошқа лавозимга ўтказиш учун тузилган қўшимча келишувнинг рақами.
2. Қўшимча келишув тузилган сана – ходимни бошқа лавозимга ўтказиш учун тузилган қўшимча келишувнинг санаси.
3. Буйруқ рақами – бошқа лавозимга ўтказиш ҳақида чиқарилган буйруқ рақами.
4. Буйруқ санаси – бошқа лавозимга ўтказиш ҳақида чиқарилган буйруқ санаси.
5. Бошқа лавозимга ўтказиш санаси.
6. Бўлинма/бўлим – ходимнинг бўлими ўзгарганлиги сабабли, ходим ўтказаладиган бўлим номи танланади.
7. Лавозим – ходим ўтказилаётган иш жойи танланади.
8. Шартнома тури – фақатгина ташқи ўриндошлик асосида ишловчи ходим бошқа лавозимга асосий ходим сифатида ўтаетган ҳолда ўзгартирилади, яъни «асосий» танланади.
9. Ставка – иш жойи ставкасини ўзгартириш мумкин.
Барча маълумотлар киритилгандан сўнг, сақлаш ва имзолаш керак.
Қўшимча келишув рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, ходим Бош саҳифада қуйидагича кўринади:
1. Ходим бошқа бўлим таркибида бошқа лавозимга ўтказилган бўлади (кассир лавозимига).
Ходимнинг аввалги лавозими (менежер) бўш (вакант) ҳолатга келади. Агар лозим бўлса, бошқа ходимни шу ҳосил бўлган бўш (вакант) жойга расмийлаштириш мумкин.
Агар ташкилотнинг штат жадвалига кўра ушбу иш жойи қисқартирилган бўлса, унда иш жойини ўчириб ташлаш мумкин.


Канал в телеграм