Меҳнат шартномаси тарафларнинг келишувига кўра қандай бекор қилинади
Тавсияномада:
– тарафларнинг келишувига кўра ишдан бўшатишнинг хусусиятлари;
– тарафларнинг келишувига кўра ишдан бўшатишнинг иш берувчи учун манфаатли томонлари;
– тарафларнинг келишувига кўра ишдан бўшатишнинг самаралилиги вазиятлари;
– ходим учун тарафларнинг келишувига кўра ишдан бўшатишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги далиллар.
Тарафларнинг келишувига кўра ишдан бўшатишнинг қандай хусусиятлари бор
Тарафларнинг келишуви – ходим билан меҳнат муносабатларини бекор қилиш учун алоҳида асосдир,
. Меҳнат шартномасини ушбу асосга кўра бекор қилиш учун, ходим ва иш берувчи меҳнат муносабатларини бекор қилишнинг барча муҳим жиҳатлари ҳақида келишиб оладилар. Бу қуйидагилар бўлиши мумкин:
- меҳнат шартномасини бекор қилиш санаси;
- тугалланиши лозим бўлган ишлар рўйхати;
- янги ходимни ўргатиш;
- ишларни бошқа ходимга топшириш тартиби;
- компенсация тўловлари ва ҳоказо.
Тарафларнинг келишувига кўра ишдан бўшатиш – бу иш берувчи ёки ходимнинг ташаббуси эмас, балки тарафларнинг ўзаро розилигидир.
Меҳнат шартномасининг ҳар қандай тарафи ташаббускор бўлиши мумкин. Агар бир тараф иккинчи тарафнинг ташаббусини қўллаб-қувватласа, шартномани иш берувчи ва ходимнинг ёзма келлишуви асосида исталган вақтда бекор қилиш мумкин.
Иш берувчи ходимнинг меҳнат муносабатларини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш истагига рози бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолда ходим ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаши мумкин. Бунинг учун у иш берувчини камида икки ҳафта олдин огоҳлантиради,
.
Бироқ, агар ходим тарафларнинг келишувига кўра ишдан бўшашга рози бўлмаса, уни ишдан бўшатиш учун иш берувчига асослар керак. Ишдан бўшатиш учун ҳар қандай асос тўғри келмайди,
асосларидан бири бўлиши керак.
Янада батафсил қуйидаги мақолаларда ўқинг:
– Меҳнат шартномаси қандай асосларга кўра ва қандай бекор қилинади;
– Меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббусиа кўра қандай бекор қилинади;
– Меҳнат шартномаси тарафларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра қандай бекор қилинади;
– Агар қабул қилиш ҳуқуқи бузилган бўлса, меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади;
– Муддатли меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади;
– Меҳнат шартномаси ўлим муносабати билан қандай бекор қилинади;
– Чақирилувчи билан меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади;
– Агар лавозимга аввалги ходим тикланган бўлса, меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади;
– Агар суд ҳукми кучга кирган бўлса, меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади.
Нима учун иш берувчига ходим билан меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш манфаатли
Амалиётда, меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш ташаббуси ходимдан кўра, кўпроқ иш берувчи томонидан бўлади. Бу меҳнат шартномасини бекор қилишнинг шундай шаклининг хусусиятлари билан боғлиқ – у иш берувчи учун анча қулай.
1. Сиз меҳнат муносабатларини бекор қилиш санасини иш берувчининг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда белгилашингиз мумкин. Меҳнат шартномасига қўшимча келишувни тузиш пайтидан уни бекор қилишга қадар бир кун ёки уч ой ўтиши мумкин.
2. Тарафларнинг келишуви – бу меҳнат шартномасини бекор қилиш учун энг ишончли бўлган асосларнинг бири. Иш берувчи “кераксиз” ходим билан унинг кейин ишга қайта тикланиш хавфи жуда кам бўлган ҳолда хайрлашади. Имзоланган келишувни ходим энди бир томонлама тартибда бекор қилолмайди ёки унинг шартларини ўзгартира олмайди.
Тўғри расмийлаштирилган қўшимча келишувга эътироз билдириш, ишга қайта тикланиш ҳамда мажбурий прогул ва маънавий зарар учун тўлов олиш меҳнат шартномаси бошқа асосларга кўра бекор қилингандагидан кўра анча қийин.
Ходимни унинг учун манфаатсиз бўлган, меҳнат шартномасига тарафларнинг келишувига кўра ишдан бўшатиш тўғрисидаги қўшимча келишувни имзолашга мажбурламанг.
Агар ходим келишувни босим остида имзолаганини исботласа, суд келишувни ҳақиқий эмас, меҳнат муносабатларини бекор қилишни эса ноқонуний деб тан олиш тўғрисида қарор чиқаради.
Иш берувчининг ходимнинг талабларини қаноатлантиришига: унга аввалги ишини тақдим этиши, моддий зарарни қоплаши ва маънавий зарар учун компенсация тўлашига тўғри келади,
.
3. Қўшимча келишув тўғри расмийлаштирилган тақдирда, ишдан бўшатилган ходим иш берувчига даъво қилолмайди. Тарафларнинг розилиги улар икки томонлама қарор қабул қилганлари ва уларнинг ҳеч бирида даъволар йўқлигини билдиради.
4. Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида қўшимча келишувни ходимларнинг деярли ҳар қандай тоифаси билан тузиш мумкин. Айрим вазиятларда меҳнат шартномасини бошқа асосларга кўра бекор қилиш ёки қийин, ёки умуман мумкин эмас. Масалан, ҳомиладор аёл, таътилда ёки вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик таътилида бўлган ходим билан ва ҳоказо.
5. Ишдан бўшатиш тартиб-таомилини ўтказиш меҳнат шартномасини бекор қилишнинг бошқа шаклларидагига нисбатан анча осон.
Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш – ходим билан “хайрлашиш”нинг энг оддий ва тез усули. Бунда:
- ишдан бўшатиш тўғрисида олдиндан огоҳлантириш юбориш;
- бошқа лавозимга ўтказишни таклиф қилиш;
- ишда қолдиришга доир имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш;
- касаба уюшмаси, меҳнат органларини хабардор қилиш керак эмас.
Қандай вазиятларда ходим билан тарафларнинг келишувига кўра хайрлашиш самарали
Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилишни қуйидаги вазиятларда қўлланг:
1. Агар мулкдор раҳбар билан “яхшиликча” хайрлашмоқчи бўлса. Бу ўзига хос муроса: иш берувчи қатор сабабларга кўра унга маъқул келмаётган директор билан меҳнат муносабатларини бекор қилади, директор эса келишилган шартларда ишдан бўшаши мумкин бўлади.
Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилишда ихтиёрийлик тамойилини ҳисобга олган ҳолда, директорни бундай асосга кўра ишдан бўшатишнинг қонунийлиги юзасидан эътироз билдирилиши хавфлари жуда кам.
2. Ходим у ёки бу ишларни якунлаши ва янги ходимга топшириши лозим бўлганда. Масалан, ходимнинг ўз хоҳишига кўра ишдан бўшашида бўлгани каби, ишларни 2 ҳафтада топшириш ҳар доим осон эмас. Тарафларнинг келишувига кўра ишдан бўшатишнинг исталган муддатини белгиланг – қонунчиликда чеклашлар белгиланмаган.
Директор бош бухгалтерни ишдан бўшатмоқчи. Фирмага зарар етказмаслик учун, буни қандай қилиш мумкин?
Бош бухгалтерга меҳнат муносабатларини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш тўғрисидаги таклифни расмийлаштиринг. Таклифда бошқа нарсалар орасида у ишдан бўшашга қадар бажариши лозим бўлган ишлар рўйхатини, шунингдек ишдан бўшатиш нафақасини тўлашни назарда тутинг.
Мисол учун, ходимнинг инвентаризацияни ўтказиш, молиявий ҳамда солиқ ҳисоботларини топшириш, ҳужжатларни янги бош бухгалтерга бериш ва бошқа шу каби мажбуриятларини белгиланг.
Келишувни қанчалар батафсил тузсангиз, ишдан бўшатиш фирма учун ҳам, ходим учун шунчалар енгил ўтади.
3. Ўз мажбуриятларини яхши бажарадиган, аммо қандайдир сабабларга кўра компанияга тўғри келмайдиган ходимни беозор тарзда ишдан бўшатиш лозим бўлганда. Масалан, раҳбар янада тажрибалироқ номзодни топди, аммо ҳозирги ходимни ишдан бўшатиш учун сабаб йўқ, чунки у ишни бажаряпти, лекин бундан ҳам яхшироқ бажариш мумкин. Ёки раҳбар билан ходим ўртасидаги муносабатлар яхши эмас.
Сотиш бўйича менежернинг табиати оғир ва директор билан муносабатлари ёмон. Бунда ишдан бўшатиш учун объектив сабаблар йўқ – у ишга кеч қолмайди, сотишлар режасини бажаради, ҳужжатларни тўғри юритади. Менежернинг ўзининг ишдан бўшаш нияти йўқ. Агар директор уни тинч йўл билан ишдан бўшатмоқчи бўлса, бундай вазиятда нима қилиш керак?
Ходимга меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилишни расмийлаштиришни таклиф қилинг. Яхши тавсияномалар, янги иш излаш даврида мослашувчан иш графиги ва/ёки пулли компенсация – иш берувчидан шу ва бошқа таклифларни музокаралар вақтида муҳокама қилиш мумкин. Келишувга иш берувчи учун ҳам, ходим учун ҳам манфаатли бўлган шартларни киритиш муаммони ҳал қилишга ёрдам беради.
4. Бошқа асосларга кўра ишдан бўшатиш мумкин бўлмаган шахс билан меҳнат шартномасини бекор қилиш лозим бўлганда.
5. Штатни қисқартиришда, корхонани тугатишдан олдин. Бундай вазиятларда, агар ходимга МКда назарда тутилган барча кафолатлар ва компенсациялар тақдим этиладиган бўлса, меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин.
Бундай ҳолатда харажатлар бошқа асосларга кўра ишдан бўшатишдаги каби бўлади, аммо кадрлар бўлими ходимининг расмийлаштириш бўйича ишлари камроқ бўлади.
Иш берувчи корхонани тугатишни режалаштирмоқда ва тўловлар бўйича харажатларни тежаш мақсадида кадрлар хизматининг раҳбарига ходимларнинг кўпчилиги билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида келишув тузиш бўйича топшириқ берди. Бу қонунан тўғрими?
Йўқ, қонунан нотўғри.
Иш берувчи
белгиланган компенсация тўловларини тўламаслик мақсадида ходимлар билан меҳнат муносабатларини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилмоқчи. Корхонанинг тугатилиши муносабати билан ишдан бўшатиш учун МК бошқача тартибни назарда тутади ва бу иш берувчининг ташаббусидир. Бу ишдан бўшатишни ғайриқонуний деб тан олинишига олиб келиши мумкин.
Бироқ иш берувчи ходимлар билан меҳнат шартномаларини тарафларнинг келишувига кўра фақат барча компенсацияларни тўлаш ва кафолатларни тақдим этиш шарти билан бекор қилиши мумкин. Шунда ишдан бўшатишга кетадиган вақтни қисқартириш ва тугатишни тезроқ ўтказиш мумкин. Аммо ходимларда тежаш ғайриқонунийдир.
Ходимга тарафларнинг келишувига кўра ишдан бўшатиш унинг учун манфаатлилигини қандай тушунтириш керак
Иш берувчи ходимни тарафларнинг келишувига кўра ишдан бўшашига мажбурлай олмайди – бунинг учун икки тарафлама розилик бўлиши керак. Тарафларнинг келишувига кўра ишдан бўшатишнинг қуйидаги афзалликлари борлигини ходимга тушунтиринг.
1. Асосий афзаллиги – ишдан бўшашнинг маъқул келадиган шартларини иш берувчи билан муҳокама қилиш имконияти. Масалан: қўшимча тўловлар, яхши тавсияномалар, янги иш излаш даврида мослашувчан иш графиги, бошқа имтиёзлар.
2. Ходимга иш ҳақи ва бошқа тўловлар бир неча ой давомида эмас, дарҳол тўланади. Демак, қисқартиришда ходим МКда назарда тутилган суммаларни ойлар давомида олади. Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилишда – ишда бўшаш кунида олади.
3. Ходим мажбурий ишлаб беришсиз ишдан бўшаши мумкин. Ўз хоҳишига кўра ишдан бўшашда – бу, қоидага кўра, икки ҳафтани ташкил қилади. Мисол учун, қисқартириш ҳақида ходимни икки ой олдин хабардор қилинади, ушбу икки ойни ҳам ишлаб бериш керак.
Тарафларнинг келишувига кўра меҳнат шартномасини исталган вақтда бекор қилиш мумкин – масалан, у тузилгандан кейин келаси куни. Тарафлар келишувни ишдан бир ойдан кейин ёки ундан ҳам кейинроқ бўшатиш санаси билан тузишлари мумкин.
Ходим меҳнат муносабатларини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилишга рози бўлиши учун келтирилган далиллар етарлича бўлиши керак. Бундай бўшатишнинг барча шартлари меҳнат шартномасига уни бекор қилиш тўғрисидаги қўшимча келишувда белгиланади. Агар ходим рад этса – иш берувчи уни МКда назарда тутилган бошқа асосларга кўра ишдан бўшатишга ҳақли.
- Меҳнат шартномаси тарафларнинг келишувига кўра қандай бекор қилинади
- Меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббусига кўра қандай бекор қилинади
- Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш тўғрисидаги келишув қандай тузилади
- Меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббусига кўра қандай бекор қилинади
- Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш тўғрисидаги келишувни тузишдаги одатий хатолар


Канал в телеграм