Меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббусига кўра қандай бекор қилинади
Тавсияномада:
– ишдан бўшатиш учун асос;
– огоҳлантириш муддатлари;
– огоҳлантириш муддатини ҳисоблаш;
– огоҳлантириш шакли;
– аризани қайтариб олиш;
– ишдан бўшатишни расмийлаштириш.
Агар ходим ўз хоҳишига кўра ишдан бўшашга қарор қилган бўлса, иш берувчи унга рад жавобини беришга ҳақли эмас. Бунда МК бу ҳақида иш берувчини икки ҳафта олдин огоҳлантириш мажбуриятини белгилайди. Бироқ, ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра келишув муддатини қисқартириш мумкин, шу жумладан меҳнат шартномасини ариза берилган куни ҳам бекор қилиш мумкин,
.
Ходим қандай асосга кўра ишдан бўшаши мумкин
Ходим билан меҳнат шартномасини унинг ташаббусига кўра бекор қилиш учун асос – МК 160-моддаси . Ходим ҳар қандай турдаги меҳнат шартномасини ўз хоҳишига кўра бекор қилишга ҳақли. Ўз ташаббусига кўра ишдан бўшашда МК ходимларга ягона мажбуриятни – бу ҳақида иш берувчини олдиндан ва ёзма шаклда огоҳлантириш мажбуриятини юклайди
.
Ходим ишдан бўшашни хоҳлаб, ариза ёзди, аммо ходим барча тугалланмаган ишларни ёпмагунига қадар директор уни бўшатишни хоҳламайди. Ходимнинг ишдан бўшаш ҳақидаги аризасини қабул қилишни рад этиш мумкинми?
Йўқ, мумкин эмас.
Амалиётда ходимнинг бошлаган ишини якунламаганлиги ёхуд муддатли меҳнат шартномасининг муддати ҳали тугамаганлиги ёки ўрнига бошқа ходим топилмаганлиги ва ҳоказоларга асосланган ҳолда иш берувчи ходимнинг аризасини қабул қилишни рад этиши ҳоллари учраб туради. Қонунчиликда иш берувчи ходимнинг аризасини қабул қилишни рад этиши мумкин бўлган сабаблар назарда тутилмаган.
Ходимнинг ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаш тўғрисидаги аризасини қабул қилишни рад этиш – сабабларидан қатъи назар, ноқонунийдир. Аризани вақтни чўзиш учун уни бевосита раҳбарлар томонидан имзоланишини талаб қилган ҳолда қабул қилишни рад этиш ҳам қонунга хилоф, чунки бу меҳнат тўғрисидаги қонунчилик қоидаларига зид.
Ходим ишдан бўшаш ҳақида иш берувчини қандай муддатларда огоҳлантиради
Умумий қоидага кўра ходим меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида иш берувчини 14 кун олдин огоҳлантириши лозим,
. Бироқ ходимларнинг айрим тоифалари учун бу муддатлар фарқ қилади. Бундан ташқари, алоҳида ҳолларда ходим у билан меҳнат шартномасини маълум бир кунда бекор қилишни сўраши мумкин.
Жадвал
Ходим меҳнат шартномасини ўз ташаббусига кўра бекор қилиш ҳақида қандай муддатларда огоҳлантиради
|
Ходимнинг тоифаси ёки асос |
Огоҳлантириш муддати |
МКдаги асос |
|
Ташкилот раҳбари |
Икки ой олдин |
|
|
Ташкилот раҳбарининг ўринбосарлари, ташкилотнинг бош бухгалтери, шунингдек ташкилотнинг алоҳида бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси) раҳбарлари |
Бир ой олдин |
|
|
Мавсумий ходимлар |
Уч календарь кун олдин |
|
|
Вақтинча ходимлар |
Уч календарь кун олдин |
|
|
Микрофирмаларнинг ходимлари |
Бир ҳафта олдин |
|
|
Якка тартибдаги тадбиркорларда ишлайдиган ходимлар |
Бир ҳафта олдин |
|
|
Бир ҳафта олдин |
||
|
Синов муддатидаги ходим |
Уч календарь кун олдин |
|
|
Ходим, масалан, олий таълим муассасига ўқишга кирганлиги ёки пенсияга чиққанлиги муносабати билан ишини давом эттира олмайди |
Огоҳлантиришсиз |
Ходим ишдан бўшаш тўғрисидаги аризани иш даврида ҳам, таътил, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажариш ва бошқа даврларда ҳам бериши мумкин. Ушбу даврларнинг барчаси меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббусига кўра бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантириш муддатига киритилади.
Ходимнинг қўли сингани учун гипс қўйилган. У ўз хоҳишига кўра ишдан бўшамоқчи, аммо жароҳати туфайли аризани имзолай олмайди.
Ходим ЭРИ қўйилган электрон ариза топширишга ҳақлими? Кадрлар бўлими мутахассиси ходимнинг ўрнига унинг ҳузурида ишдан бўшаш аризасини ёзиши мумкинми?
– Меҳнат кодексида, агар ходимнинг ўзи буни жисмонан бажара олмаса, «ўз хоҳишига кўра» меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризани расмийлаштиришнинг алоҳида тартиби мавжуд эмас. Аммо унинг иш жойини танлаш эркинлигини ва тегишинча ушбу иш берувчи билан меҳнат муносабатларини тугатиш ҳуқуқини чеклаш ҳам нотўғри. Шунинг учун саволда пайдо бўлган вариантларни қўллаш имкониятини кўриб чиқсак.
1-вариант: ходим аризани электрон рақамли имзо билан имзолайди
Ушбу масалада мутахассисларнинг фикрлари турлича, чунки қонунчиликда бу саволга аниқ жавоб берилмаган.
Қарши фикр
Алоҳида ҳужжатларни ёзма шаклда расмийлаштириш Меҳнат кодексида бевосита назарда тутилган. Бундай ҳужжатлар сирасига ходимнинг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ариза ҳам киради. Меҳнат кодексининг 160-моддаси 1-қисмида ходим меҳнат шартномасини ўн тўрт календарь кун олдин бу ҳақда иш берувчини ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда бекор қилишга ҳақли эканлиги кўрсатилган.
ЭРИни қўллаган ҳолда электрон ҳужжатларни алмашиш имконияти МКда фақат масофадан туриб ишловчи ходимлар учун назарда тутилган
. Демакки, масофадан туриб ишламайдиган ходим томонидан «ўз хоҳишига кўра» меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ЭРИ билан электрон ариза бериш қонун нормаларига зиддир.
Ижобий фикр
Меҳнат кодекси, гарчи у ходимни ишдан бўшаш тўғрисида ёзма шаклда ариза бериш талабини белгиласа-да, шу билан бирга бу ишни электрон ҳужжат юбориш орқали амалга оширишни тақиқламайди. Қолаверса, электрон ҳужжатни қоғоз ҳужжатга тенглаштирадиган «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги қонун мавжуд. Агар электрон ҳужжатда ушбу Қонуннинг 6-моддасида кўрсатилган мажбурий реквизитлар бўлса, у қоғоз ҳужжат билан бир хил юридик кучга эга бўлади.
Шунга қарамай ходим ва иш берувчи ўртасида электрон ҳужжат алмашиш имконияти амалда ҳали кенг тарқалмаган. Биринчидан, барча ходимларда ҳам ЭРИ мавжуд эмас (гарчи ҳозирда уни олиш у даражада мураккаб эмас ва кўп вақт талаб қилмайди). Иккинчидан, ЭРИдан фойдаланиш учун маълум дастурий таъминот талаб қилинади. Агар ташкилотда раҳбариятнинг ходимлар билан ўзаро алоқаси учун ички электрон ҳужжат айланиши йўлга қўйилган бўлса, бошқа гап. Бундай ҳолда ички ҳужжатда бундай вазиятни тартибга солиш ва ходимларни имзо остида у билан таништириш мақсадга мувофиқдир. Ички ҳужжатга ходимнинг иш берувчига аризаларни аниқ корпоратив платформа орқали электрон ҳужжатни юбориш ҳуқуқига эга эканлиги, шу жумладан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги қоидасини киритиш иш берувчининг бундай ишдан бўшатишни ноқонуний деб тан олиш хавфини камайтиради.
Албатта, барча саволлар ва шубҳаларни Меҳнат кодексига ёки бошқа қонун ҳужжатларига конкретлаштирувчи нормаларни киритиш, айниқса замонавий технологияларнинг ривожланиши ва уларнинг аҳолининг аксарият қисми учун очиқлигини ошириш ҳисобига олиб ташлаш мумкин.
2-вариант: ишдан бўшаш тўғрисида ариза ходимнинг сўзларидан ёзилади
Агар ходим ишдан бўшамоқчи бўлса, лекин объектив сабабларга кўра, масалан, қўли синганлиги сабабли ўз қўли билан ариза ёза олмаса ва (ёки) имзолай олмаса, унинг ўрнига бу ишни муомалага лаёқатли вояга етган бошқа шахс амалга ошириши мумкин. Аммо тартиб-таомил қонуний бўлиши учун – ариза нотариус иштирокида имзоланади.
Шунинг учун ходимга ўз хоҳишига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида аризани мазкур далилни ариза матнида тасдқилаши мумкин бўлган нотариус ҳузурида расмийлаштириш зарурлигини тушунтиринг.
Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага мувофиқ, агар фуқаро жисмоний нуқсони, касаллиги, саводсизлиги туфайли ёки қандайдир бошқа сабабларга кўра ўз қўли билан имзо қўя олмаса, битим, ариза ёки бошқа ҳужжатни унинг топшириғига кўра унинг ўзи ва нотариус ҳозирлигида бошқа фуқаро имзолаши мумкин. Бунда нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаронинг ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмаганлиги сабаблари ҳужжат матнига ва тасдиқловчи ёзувга ёзиб қўйилиши лозим.
Бундай ҳолларда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш чоғида аудио ва видеоёзув воситаларидан фойдаланилади.
Шунингдек, аризага ходимга аризани ўз қўли билан ёзиш ва (ёки) имзолашга имкон бермайдиган шикастланганлигини тасдиқловчи тиббий ҳужжатни илова қилиш тавсия этилади.
Бундай тартиб-таомил, гарчи у мутлақо оддий бўлмаса-да, қонунга тўлиқ мос келади ва келгусида меҳнат низоси юзага келган тақдирда иш берувчини эҳтимолий муаммолардан ҳимоя қилади.
Баъзан амалиётда ходим иштирокида, унинг сўзидан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризани ушбу ташкилотда ишлайдиган бошқа шахс (одатда кадрлар бўйича мутахассис) томонидан ёзилади ва имзоланадиган тартиб-таомил қўлланилади. Аммо бу усулнинг қонунийлиги ва ишончлилиги шубҳали. Ҳуқуқий низо юзага келган тақдирда иш берувчи меҳнат муносабатларини бекор қилиш иш берувчининг мажбурлаши эмас, балки ходимнинг истаги эканлигини исботлаш жараёнида қийинчиликларга дуч келиши мумкин.

- Ходимдан янги ариза олингандан сўнг, биринчи ишдан бўшатиш аризасида жорий сана билан «Бекор қилинди» белгисини қўйинг. Асос сифатида чақириб олиш тўғрисидаги аризанинг реквизитларини ёзиб қўйинг. Ёзувларни ўз имзоингиз билан тасдиқланг.
- Агар ишдан бўшатиш тўғрисида буйруқ чиқарилган бўлса, чақириб олиш тўғрисидаги ариза асосида меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги дастлабки буйруқни бекор қилиш ҳақида янги буйруқ расмийлаштиринг:
- Агар қоғоз меҳнат дафтарчасига ёзув киритишга улгурган бўлсангиз, унинг кетидан янгисини қилинг: «___- рақамли ёзув ҳақиқий эмас» «Нимага асосан ёзув киритилган» 4-устунида илгари чиқарилган ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқни бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ реквизитларини кўрсатинг.
Бош бухгалтер ишдан бўшашдан олдин қанча муддат ишлаб бериши керак – барча ходимлар каби икки ҳафтами ёки бир ойми? Агар бош бухгалтер пенсионер бўлса, у пенсияга энди чиқаётган ходимлар учун бериладиган имтиёздан фойдаланиб, ариза берилган куни ишдан бўшаши мумкинми?
Кўпчилик ходимлар учун ўз ташаббусига кўра ишдан бўшаш тўғрисида огоҳлантиришнинг умумий муддати – икки ҳафта этиб белгиланган. Бироқ бош бухгалтер бу ҳақида иш берувчини камида 1 ой олдин огоҳлантириши шарт
. Шу билан бирга МК мазкур муддатни ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра қисқартиришга йўл қўяди: агар иккала тараф келишиб олган бўлса, ишдан бўшатиш олдинроқ ҳам амалга оширилиши мумкин
.
Бунда пенсияга чиқиши муносабати билан биринчи марта ишдан бўшаётган ходим аризада кўрсатилган кунда ишдан бўшаш ҳуқуқига эга
. Аммо пенсияда бўла туриб, ишлашни давом эттираётган пенсионер бундай ҳуқуққа эга эмас. Бу ҳолда умумий қоида амал қилади: агар иш берувчи билан бошқача келишув бўлмаса, ишдан бўшаш ҳақида 1 ой олдин огоҳлантириш лозим.
: иш ҳақи, фойдаланилмаган таътил учун компенсация ва бошқа тўловлар. Ишдан бўшатишда ходим билан ҳисоб-китоб нималарни ўз ичига олиши ҳақида батафсил – эксперт тавсияномасидаШундай қилиб, бош бухгалтер 1 ой олдин иш берувчини ўзининг ишдан бўшаш истаги тўғрисида огоҳлантириши керак. Муддат тарафларнинг келишувига кўра қисқартирилган ҳоллар бундан мустасно. Фақат биринчи марта пенсияга чиқиш кунида ёки МК 160-моддасининг 8-қисмида назарда тутилган бошқа ҳолларда огоҳлантиришсиз ишдан бўшаш мумкин. Ишлаётган пенсионер учун эса бу имтиёз амал қилмайди – бу ерда умумий бир ойлик огоҳлантириш муддати қўлланилади.
Қачон иш берувчи меҳнат шартномасини ходим илтимос қилган муддатда бекор қилиши шарт
Ходим ўз ишини давом эттира олмаган ҳолларда иш берувчи меҳнат шартномасини ходим илтимос қилаётган муддатда бекор қилиши шарт,
. Агар ходим, масалан, олий таълим ташкилотига кундузги бўлимга ўқишга қабул қилинган бўлса, иш берувчи ходимнинг аризасига кўра у билан меҳнат шартномасини у ўқув йилининг бошидан ўқишга киришишга улгура оладиган муддатда бекор қилади. Бунда, агар ходим бошқа ерда яшайдиган бўлса, унинг ўқув муассасига етиб бориши учун кетадиган вақтни ҳам ҳисобга олиш муҳим.
Ишдан бўшаш ҳақида огоҳлантириш муддати қайси пайтдан бошлаб ҳисобланади
Меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида огоҳлантириш муддатининг ўтиши иш берувчи томонидан ходимнинг меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризаси олинганидан сўнг кейинги кундан бошланади,
. Агар ходим ишдан бўшаш тўғрисидаги аризани почта орқали буюртмали хат билан юборган бўлса, у ҳолда огоҳлантириш муддатини ҳисоблаб чиқариш иш берувчи томонидан ариза олинган санадан сўнг кейинги кундан бошланади,
. Агар огоҳлантириш муддатининг охирги куни ишланмайдиган кунга тўғри келса, ундан кейин келадиган биринчи иш куни охирги иш куни ва огоҳлантириш муддатининг тугаши куни деб ҳисобланади,
.
МК 170-моддасида белгиланишига кўра меҳнат шартномаси бекор қилинган кун - охирги иш кунидир. 30 ноябрь куни эрталаб ходим ишга келгач, уни 30 ноябрдан ишдан бўшатишларини сўраб ариза ёзди ва шунга мувофиқ, ўша куни у ишламади. Ўз навбатида, кадрлар бўлимининг ходими МК 170-моддаси ва ходимнинг аризасига асосланган ҳолда “30 ноябрда меҳнат шартномаси бекор қилинсин” деган буйруқни тузади ва 30 ноябрь охирги иш куни эканини аниқ кўрсатади, демак, 1 декбрдан ходим ишга чиқмаслиги керак.
Агар ходим ишдан бўшаш ҳақида аризани “30 ноябрдан ишдан бўшатишни сўрайман” ифодаси билан ёзган бўлса, 30 январь унинг иш куни ҳисобланадими ёки ишдан бўшаш куни ҳисобланадими?
Агар сизнинг ходимга 14 кун олдин огоҳлантириш муддати тўғрисидаги умумий қоида татбиқ этиладиган бўлса, ишдан бўшаш тўғрисидаги аризада эса 2023 йил 30 ноябрь санаси кўрсатилган бўлса, у ҳолда у билан меҳнат шартномаси 2023 йил 14 декабрда бекор қилиниши керак. Огоҳлантириш муддатига дам олиш ва байрам кунлари ҳам киради,
. Айнан 14 декабрь – ходимнинг охирги иш куни. 30 ноябрдан 14 декабргача (қўшиб ҳисоблаган ҳолда) бўлган даврда ходим ўзининг меҳнат вазифаларини бажариши шарт.
Агар ходим меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш муддати тугагунга қадар ўз ихтиёрига кўра ишга чиқмай қўйган ёки ўзининг меҳнат мажбуриятларини бузган тақдирда, иш берувчи унга нисбатан интизомий жазо қўллашга ҳақли,
.
Бухгалтер ўз хоҳишига кўра ишдан бўшамоқда. У календарь кунлар бўйича икки ҳафталик ишлаб бериш даврини ҳисоблаб, 2024 йил 1 апрелдан ариза ёзди. Охирги иш куни 2024 йил 15 апрелга тўғри келади. Бироқ ишлаб бериш кунлари байрам ва дам олиш кунларига тўғри келади.
Ходимни ўз хоҳишига кўра ишдан бўшатишда 2 ҳафта ишлаб бериш кунларини, агар ушбу даврга узоқ давом этадиган байрам кунлари тўғри келадиган бўлса, қандай тўғри ҳисоблаш керак?
Амалдаги қонунчилик меҳнат муносабатларини бекор қилишда ишлаб бериш муддатини назарда тутмайди, балки ходимнинг бу ҳақида иш берувчини ўн тўрт календарь кун олдин огоҳлантириш мажбуриятини белгилайди.
Ташкилотнинг бухгалтери (агар у бош бухгалтер бўлмаса) номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугагунига қадар муддатли меҳнат шартномасини ўн тўрт календарь кун олдин бу ҳақда иш берувчини ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда бекор қилишга ҳақли
.
Календарь йиллар, ойлар, ҳафталар ёки кунлар билан ҳисобланадиган муддатга шунингдек ишланмайдиган кунлар, ҳатто касаллик ва меҳнат таътили кунлари ҳам қўшилади, агар ходим меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризани касаллик ёки таътил даврида ёзган бўлса
.
Шундай қилиб, бухгалтер билан меҳнат шартномасини 2024 йил 15 апрелда бекор қилиш керак.
. Меҳнат шартномаси бекор қилингунга қадар бўлган кунларни ҳисоблаш унинг бошланиши белгиланган ариза ёзилган санадан кейинги кундан эътиборан бошланади
– 2024 йил 2 апрелдан.
Ходим 14 календарь кун олдин ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаш тўғрисида ариза берди, лекин 7 кун ишлагандан сўнг 3 кунга касаллик таътилига кетди, кейин яна ишга чиқди. Энди иш муддатини касаллик таътили даврига узайтириш ва ходимдан соғайгандан кейин ушбу уч кунни қўшимча ишлаб беришини талаб қилиш керакми?
Йўқ, касаллик кунлари ишдан бўшатиш тўғрисидаги огоҳлантириш муддатини узайтирмайди. Агар ходим ишдан бўшаш тўғрисида 14 календарь кун олдин огоҳлантирган бўлса, бу муддатга барча календарь кунлар, шу жумладан вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик даври ҳам қўшилади. Касаллик кунларини ишлаб бериш керак эмас.
МК ходим ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаганда иш берувчини 14 календарь кун олдин огоҳлантириши шартлигини белгилайди
. Қонунда иш кунлари эмас, айнан календарь кунлари кўрсатилган ва касаллик ёки бошқа узрли сабабларга кўра ушбу муддатни узайтириш тўғрисида шартлар келтирилмаган. Бу шуни англатадики, икки ҳафталик муддат ариза берилган кундан кейинги куни бошланади ҳамда, дам олиш, байрам ва касаллик кунларини қўшиб ҳисоблаган ҳолда, узлуксиз давом этади.
Демак, агар ходим касаллик таътилида бўлган бўлса, бу кунлар умумий огоҳлантириш муддатига киради. Иш берувчи ходим соғайгандан кейин уларни «ишлаб беришни» талаб қилишга ҳақли эмас, чунки ходимнинг вазифаси барча кунларни ҳақиқатда ишлаб бериш эмас, балки иш берувчини ишдан бўшаш тўғрисида олдиндан огоҳлантиришдан иборат. Истисно фақат ходим ва иш берувчи тарафларнинг келишувига кўра огоҳлантириш муддатини қисқартиришга қарор қилган ҳоллар учун назарда тутилган
.
Бундан ташқари, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик даври учун ходимга, у ишдан бўшаётганлигидан қатъи назар, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўланиши керак
. Иш берувчи, агар бошқа келишув бўлмаса, аризада кўрсатилган санада ишдан бўшатиш тўғрисида буйруқ чиқариши шарт ва касаллик туфайли «ишлаб бериш» муддатини узайтиришни талаб қила олмайди.
Шундай қилиб, уч кунлик касаллик даври огоҳлантириш муддатига киради, ва ходим ишга чиққандан сўнг бу кунларни қўшимча «ишлаб бериши» керак эмас.
Ходим ишдан бўшаш ҳақида иш берувчини қандай шаклда огоҳлантиради
Ходим ўзининг меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида иш берувчини фақат ёзма шаклда огоҳлантиради. Бунинг учун ходим иш берувчининг номига ихтиёрий шаклда ариза ёзади. Ишдан бўшаш ҳақидаги аризада ходим ариза ёзилган санани ва имзосини қўяди. Бунда ходим аризани қўлда ёзиши ёки компьютерда териши мумкин.
Директор ходимлар аризаларида ишдан бўшаш сабабини кўрсатишларини талаб қилмоқда. Ходимлар аризада нима учун ишдан бўшашга қарор қилганликларини кўрсатишлари керакми?
Йўқ, керак эмас
Ходимнинг меҳнат шартномасини ўз ташаббусига кўра бекор қилиш ҳуқуқи уни бундай қарор қабул қилишга ундаган сабабларга боғлиқ эмас. Ходимнинг ишдан бўшаш истаги турли сабабларга кўра пайдо бўлиши мумкин: бошқа иш берувчида юқори ҳақ тўланадиган иш таклифи, яшаш жойининг ўзгариши ва бошқа сабаблар. Бироқ бу сабаблар ходимнинг меҳнат шартномасини ўз ташаббусига кўра бекор қилиш ҳуқуқига таъсир кўрсатмайди.
Ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаш ҳақидаги аризада ходим ишдан бўшаш сабабини кўрсатмасликка ҳақли. Аммо, меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббусига кўра бекор қилиш тўғрисидаги ариза ходим ишини давом эттира олмаслиги билан шартланган ҳолларда,
, ходим сабабини кўрсатади, масалан, олий таълим муассасасига кундузги бўлимга ўқишга кириш.
"Мен билан меҳнат шартномасини ўз хоҳишимга кўра 2024 йил 30 сентябрда бекор қилишни сўрайман"
И. Исломов 16 сентябрь 2024 йил
Намунани юклаб олинг
"Мен билан меҳнат шартномасини бекор қилишни сўрайман"
И. Исломов 03 сентябрь 2024 йил
Намунани юклаб олинг
Ходим чет элга таътилга кетгач, у ердан қўнғироқ қилиб, ўз хоҳишига кўра ишдан бўшатишни сўради. Гувоҳлар иштирокида телефонда қилинган оғзаки ариза бўйича меҳнат шартномасини бекор қилишга йўл қўйиладими?
Йўқ, мумкин эмас.
Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисидаги ариза ёзма шаклда расмийлаштирилиши шарт
. Ходимнинг ҳар қандай оғзаки аризалари, шу жумладан телефон орқали, ҳатто гувоҳлар ҳозирлигида ҳам, у билан меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш учун асос бўлиши мумкин эмас. Ходим томонидан ўз қўли билан имзоланган ёзма аризасиз меҳнат шартномасини шу асос билан бекор қилиш ғайриқонуний ҳисобланади. Бундан ташқари, ходимнинг ташаббуси билан ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқ учун асос бўлиши керак, телефон қўнғироғини эса буйруққа ёпиштириб бўлмайди.
Ходимнинг ўз хоҳишига кўра ишдан бўшатиш тўғрисидаги ҳар қандай оғзаки илтимослари иш берувчига меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиб-таомилини бошлаш мажбуриятини юкловчи юридик факт сифатида эмас, балки фақат ният сифатида баҳоланиши керак.
Ходим ишда бўлмаганда (касаллик, таътил ва ҳ.к.) ўз хоҳишига кўра ишдан бўшатишни сўраб телефон қўнғироқларига ҳам худди шундай муносабат билдириш керак. Ҳатто у яқин орада келишга ва ёзма ариза беришга ваъда берса ҳам. Агар иш берувчи МКнинг
бўйича ишдан бўшатиш тўғрисида, ҳужжатли асосга эга бўлмаган ҳолда, буйруқ чиқаришга шошилса, бу иш берувчи учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Энг башоратли вариант – ходим ишдан бўшатиш фикрини ўзгартиради. Бундай ҳолда чиқарилган буйруқни бекор қилишга, меҳнат дафтарчасига тузатишлар киритишга, иш берувчига эса ишдан бўшатилган шахсга етказилган зарарни қоплашга тўғри келади.
Ходимдан ишдан бўшатиш ҳақидаги аризани ким қабул қилиши мумкин
Ходим ишдан бўшаш тўғрисидаги аризани ташкилотнинг айнан қайси мансабдор шахсига тақдим этиши кераклигини МК белгиламайди. Амалиётда аризани:
- ташкилот раҳбарига;
- ходимлар бўлимига;
- канцелярияга;
- ходим меҳнат қиладиган бўлинма раҳбарига – цех, участка бошлиғига, бўлим, хизмат раҳбарига ва бошқаларга тақдим этиш мумкин.
. Ариза топширилган шахслар уни ташкилот раҳбари эътиборига етказиши керак.
.
. Ишлаб чиқариш заруриятининг бошқа ҳоллари МК 145-моддасининг 2-қисмида санаб ўтилган.
. Бу юқорида барча санаб ўтилганларнинг орасида энг мос вариант бўлиб, бунда асосий ходимнинг қисқа муддатли йўқлиги назарда тутилади.- ходимларнинг қоғоз меҳнат дафтарчаларини юритади;
- my.mehnat.uzдаги ЯММТ тизимида иш берувчи номидан ҳаракатларни амалга оширади.
.
.
.Ходим ўз хоҳишига кўра ишдан бўшамоқчи, лекин директор аввал бўлим бошлиғидан аризага имзо чекишни талаб қилади, у эса – таътилда. Нима қилиш керак?
Директор ноҳақ.
Ходимнинг аризасини ҳеч қандай сабабларга кўра қабул қилмаслик мумкин эмас, рад этиш меҳнат қонунчилигини бузиш сифатида баҳоланади
.
Бундай вазиятда ходимга қуйидаги шартни қўйиш ғайриқонуний
:
- кўп сонли «Эътироз билдирмайман» резолюцияларини тўплаб, ишдан бўшатиш тўғрисидаги аризага имзо қўйиш;
- иш берувчининг бирон-бир бошқа шартларини олдиндан бажариши – таътилдан ҳозир бўлмаган ходимнинг қайтишини кутиши, ўзига ўринбосар топиши, моддий қимматликларни топшириши ва шу кабилар.
Бундан ташқари, ходим меҳнат шартномасини ўз хоҳишига кўра бекор қилиш тўғрисидаги аризани бевосита корхона раҳбарига ҳам, унинг ўринбосарига ҳам, қабулхона котибига, кадрлар бўлимига, девонхонага, ўзининг бевосита бошлиғига ва шу кабиларга беришга ҳақли
.
Ўз навбатида, ариза берилган шахслар уни корхона раҳбарига ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа мансабдор шахсга етказиши керак.
Ариза топширилган кун ариза берилган сана ҳисобланади, огоҳлантириш муддати эса – ходим эгаллаб турган лавозимидан келиб чиққан ҳолда
ва келгуси кундан бошлаб ҳисобланади
.
Бунда ходим таътилда бўлган ёки бошқа сабабларга кўра (касаллик, хизмат сафари, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда малака ошириш ва ҳоказо) бўлмаганда, почта орқали ёки ишончли шахс орқали ариза беришга ҳақли. Иш берувчи аризани қабул қилиши ва уни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиши шарт.
Узрли сабабларга кўра ишда бўлмаган вақт огоҳлантириш муддатига киради. Бироқ таътил тугагандан сўнг, агар таътил тугагунга қадар унинг лавозими учун белгиланган огоҳлантириш муддатидан кам муддат қолган бўлса, ходим фарқни календарь кунларда ишлаб бериши керак бўлади
.
Масалан, бош бухгалтердан унинг меҳнат таътили тугашидан 16 кун олдин ишдан бўшатиш ҳақида почта орқали ариза келиб тушган. Агар ходим билан иш берувчи ўртасида огоҳлантириш муддатини қисқартириш тўғрисида келишувга эришилмаса
, бош бухгалтер яна 14 календарь кун ишлаб бериши керак
. Бунда ходимнинг ишдан бўшатилиши унинг ишини давом эттира олмаслиги (таълим ташкилотига қабул қилиниши, пенсияга чиқиши, сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланиши) билан боғлиқ эмаслигини инобатга олиш зарур. Бундай ҳолда иш берувчи меҳнат шартномасини ходим сўраган муддатда – ариза почта орқали олинган санадан кечиктирмай бекор қилиши керак
.
Ходим ишдан бўшаш тўғрисидаги аризани қачон қайтариб олиши мумкин
МК ходимга ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаш тўғрисидаги аризасини огоҳлантириш муддати давомида қайтариб олиш ҳуқуқини беради. Ҳатто, агар тарафларнинг келишувига кўра огоҳлантириш муддати қисқартирилган бўлса ҳам, ходим ушбу муддат ичида ўз аризасини қайтариб олишга ҳақли. Ходим аризасини қайтариб олиши мумкин бўлган энг охирги муддат – унинг охирги иш куниниг охирига қадар.
Ходим ишдан бўшаш ҳақидаги аризасини қандай – оғзаки ёки ёзма шаклда қайтариб олиши мумкинлиги МКда назарда тутилмаган. Бироқ амалиётда, юзага келиши мумкин бўлган меҳнат низоларини олдини олиш учун, ходимдан ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаш тўғрисидаги аризасини қайтариб олиш ҳақидаги илтимосини ёзма равишда расмийлаштириш сўралади.
Иш берувчи ходимнинг ишдан бўшаш ҳақидаги аризасини қайтариб олишини рад этишга ҳақли эмас, чунки ходимга ушбу ҳуқуқни МК беради. Агар ходимнинг ушбу илтимоси барибир рад этилган ва у билан меҳнат шартномаси ариза асосида бекор қилинган бўлса, МК 160-моддасига асосан ишдан бўшатиш ғайриқонуний бўлади. Ходимнинг меҳнат ҳуқуқларини бузганлик учун ташкилотнинг мансабдор шахси МЖтК 49-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилади. Ўзи билан меҳнат шартномаси қонунга хилоф равишда бекор қилинган ходимни ишга тиклашга ва унга мажбурий прогул вақти учун ҳақ тўлашга тўғри келади.
Ходимнинг ташаббусига кўра ишдан бўшатиш қандай расмийлаштирилади
Огоҳлантириш муддати тугаганидан кейин ходим ишдан кетишга ҳақли, иш берувчи эса унга меҳнат дафтарчасини бериши ва ҳисоб-китобни амалга ошириши керак. Ҳеч қандай шароитда ишдан бўшатишни расмийлаштиришни кечиктириш мумкин эмас. Ҳатто агар ходим унга ишониб топширилган моддий қимматликларни топширишни тугатмаган, қарзи йўқлик варақасини имзоламаган, бошлаган ишни тугатмаган, ҳисоботни топширмаган, ўзининг ўрнига бошқа ходимни топмаган ва ҳоказо бўлган тақдирда ҳам.
Ходимнинг охирги иш кунида МК 160-моддасига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқаринг. Ишдан бўшатишни ЯММТда рўйхатдан ўтказинг, ишдан бўшатиш тўғрисидаги ёзув киритилган меҳнат дафтарчасини ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма, ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқнинг нусхасини беринг ва ходимга охиригача олинмаган иш ҳақи ҳамда фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация тўланг.
Ходим барча моддий қимматликларни топширмади, аммо унда ўз ташаббусига кўра ишдан бўшатиш тўғрисида огоҳлантириш муддатининг охирги куни. Ходим барча моддий қимматликларни топширмагунга қадар иш берувчининг ушбу муддатни узайтириши мумкинми?
Йўқ, мумкин эмас. Иш берувчи огоҳлантириш муддати тугаганидан кейин меҳнат шартномасини бекор қилишни қандай сабабга кўра кечкитиришидан қатъи назар, бундай кечиктириш – бу меҳнат қонунчилигини бузишдир. Иш берувчи кечиктириш даври учун ходимга мажбурий прогул вақти учун ҳақ тўлаши шарт, ходим эса ўзига етказилган маънавий зарар учун компенсация талаб қилишга ҳақли.
Агар ходим иш берувчининг моддий қимматликларни топшириш тўғрисидаги буйруғини бажаришдан бош тортаётган бўлса – бу меҳнат мажбуриятларини бузиш ҳисобланади ва ходимни интизомий жазога тортиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. Масалан, ўзи билан тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузилган омбор мудири ўз хоҳишига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш муддати давомида ўзида ҳисобда турган моддий қимматликларни топширишдан бош тортиб келди. Агар у билан меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин омборда у ишлаган даврда юзага келган камомад аниқланса, иш берувчи ундан етказилган зарар суммасини суд тартибида ундириб олишга ҳақли.
Агар ходим охирги иш куни ишга келмаса, меҳнат дафтарчасини бериш учун жавобгар бўлмаслик учун, унга ёзма хабарнома юборинг. Унда ходим ҳужжатларни олиб кетиши ёки уларни почта орқали жўнатишга розилик бериши кераклигини кўрсатинг. Хабарнома юборилган пайтдан иш берувчи меҳнат дафтарчасини ўз вақтида бермаганлик учун жавобгарликдан озод бўлади.
Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқнинг нусхасини ходимга почта орқали топшириш ҳақидаги билдиришнома билан юборишга ҳақли. Ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқнинг нусхасини почта орқали юборишга ходимнинг розилигини олиш керак эмас.
– Қонунчиликда бундай ҳолат учун махсус тартибга солиш механизми мавжуд эмас. Шунинг учун кадрлар бўйича мутахассислар амалиётда ходимни ўз ташаббуси билан ишдан бўшатиш учун МКнинг 160-моддасида ўрнатилган тартибга риоя қилишлари керак.
- Меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббусига кўра қандай бекор қилинади
- Меҳнат шартномаси тарафларнинг келишувига кўра қандай бекор қилинади
- Меҳнат шартномаси тарафларнинг келишувига кўра қандай бекор қилинади
- Ходим билан меҳнат шартномасини қандай асосларга кўра бекор қилиш мумкин
- Меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади


Канал в телеграм