Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Низомга 1-сон ўзгартириш ва қўшимчалар (АВ томонидан 22.02.2000 й. 662-1-сон билан рўйхатга олинган Марказий банкнинг 22.11.1999 й. 438-1-сон билан тасдиқланган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
22 .02.2000 й
N 662-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ
22.11.1999 й.
N 438-1
Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув
тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима
қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб
чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг.
Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан
амалга ошириладиган операцияларнинг
бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги низомга
1-сон ўзгартириш ва қўшимчалар
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиши томонидан 13.07.1999 й.да 773-сон билан Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режаси рўйхатдан ўтказилганлиги муносабати билан ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Низомга қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади:
1. Низомнинг бутун матнидаги “10101-"Нақд пуллар"” сўзи “10101-"Айланма кассадаги нақд пуллар"” сўзи билан, “31206-"Йилнинг соф фойдаси (зарари)"” сўзи “31206-"Соф фойда (зарар)"” сўзи билан алмаштирилсин.
2. 2.2.1, 2.3.1-бандлардаги, 2-боб "Акциядорлардан сотиб олинган хусусий акциялар ҳисоби" 2 ва 3-мисоларидаги "Хусусий акцияларни сотишдан олинган қўшимча капитал" сўзи "Сотиб олинган хусусий акцияларни сотишдан олинган қўшимча капитал" сўзи билан алмаштирилсин.
3. 4.1.1-банднинг биринчи гапида "муддатда" сўзидан кейин қавс ичида "(харид вақтидан бир йилдан кўп бўлмаган муддатда)" сўзи ёзилиб, матн давом эттирилсин.
4. 4.1.5, 4.2.8, 4.3.7-бандлардаги "пассив" сўзи "контр-актив" сўзи билан алмаштирилсин.
5. 4.2.14-бандда ва 4.2-боб "Инвестиция операциялари ҳисоби" 7-мисолидаги “45809-"Инвестиция қилинган хусусий капитал бўйича дивиденддан олинган даромад"” сўзи “45809-"Инвестиция қилинган хусусий капитал бўйича олинган дивидендлар"” сўзи билан алмаштирилсин.
6. 5.1.5-банддаги “45257-"Воситачилик даромадлари ва инкассо операциялари бўйича кўрсатилган хизматлар учун олинган даромадлар"” сўзи “45257-"Мижозларнинг инкассо операциялари бўйича кўрсатилган хизматлар учун олинган даромадлар"” сўзи билан алмаштирилсин.
7. 5.2.2 ва 5.2.3-бандлардаги ва "Қимматли қоғозларнинг сақланиши" бобидаги “96379-"Келишилган сақланишдаги қимматли қоғозлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар бўйича контр-ҳисобварақ"” сўзи “96379-"Сақланаётган қимматли
...