Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.01.2001 й. 5-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига Вазирлар Маҳкамасининг "Банк тизимини ислоҳ қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2000йил 24 мартдаги 104-сон қароридан келиб чиқадиган ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
05.01.2001 й.
N 5
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ
АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
“БАНК ТИЗИМИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА” 2000ЙИЛ 24 МАРТДАГИ
104-СОН ҚАРОРИДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов
5-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритиладиган
ЎЗГАРТИРИШЛАР
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўздонмаҳсулот” давлат-акционерлик корпорациясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида” 1994 йил 20 июндаги 311-сон қарорининг 7-бандидаги иккинчи ва учинчи хат бошидан “ихтисослаштирилган” сўзи чиқариб ташлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ғалла-банк” ихтисослаштирилган акционерлик-тижорат банкининг фаолият кўрсатиши учун шарт-шароитлар яратишга оид чора-тадбирлар тўғрисида” 1994 йил 27 июндаги 322-сон қарори номидан “ихтисослаштирилган” сўзи чиқариб ташлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоқларини ривожлантириш, реконструкция қилиш ва уларнинг иш сифатини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1994 йил 12 октябрдаги 502-сон қарорининг 2-бандидан “ихтисослаштирилган” сўзи чиқариб ташлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ихтисослаштирилган акционерлик-тижорат “Пахта-банк”ни ташкил этиш тўғрисида” 1995 йил 27 июлдаги 294-сон қарорининг номидан ва 1-бандидан “ихтисослаштирилган” сўзи чиқариб ташлансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ихтисослаштирилган “Асака” давлат-акционерлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида” 1995 йил 7 ноябрдаги 424-сон қарорининг номидан, 1-бандидан ва 8-бандининг биринчи хат бошидан “ихтисослаштирилган” сўзи чиқариб ташлансин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги тўғрисидаги ҳамда Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” 1997 йил 28 августдаги 420-сон қарорига 2-илованинг 8-бандидан “ихтисослаштирилган” сўзи чиқариб ташлансин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида” 2000 йил 30 июндаги 253-сон қарорига 5-илованинг 2-бандидаги йигирма еттинчи хат бошидан “ихтисослаштирилган” сўзи чиқариб ташлансин.