Меҳнат шартномасига қандай шартлар киритилиши керак
Тавсияномада:
– меҳнат шартномасининг мажбурий шартлари;
– меҳнат шартномасининг қўшимча шартлари;
– қандай шартларни меҳнат шартномасига киритиш мумкин эмас.
Меҳнат шартномасининг мажбурий шартлари
Меҳнат шартномасига киритиш учун МК 104-моддасида кўрсатилган қуйидаги шартлар мажбурий ҳисобланади :
- иш жойи – ходим шартномада шарт қилиб кўрсатилган меҳнат вазифасига кўра меҳнат фаолиятини амалга оширадиган иш берувчи (ташкилот, унинг алоҳида бўлинмаси ёки жисмоний шахс), шунингдек ходим меҳнат қилиши керак бўлган жой;
- ходимнинг меҳнат вазифаси – муайян касб, мутахассислик, малака ёки лавозим бўйича иш, шунингдек ходимга топшириладиган ишнинг аниқ тури;
- ишнинг бошланиш санаси – ходим меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган ишни бажаришга киришиши лозим бўлган календарь сана;
- меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, шу жумладан ходимнинг тариф ставкаси ёки маоши миқдори, қўшимча тўловлар, устамалар ва рағбатлантирувчи тўловлар;
- меҳнат шартномасининг муддати – агар ходим билан муддатли меҳнат шартномаси тузилган бўлса, шунингдек бундай шартномани тузиш учун асослар;
- иш вақти ва дам олиш вақти режими – агар бу ходим учун ташкилотда белгиланган умумий тартибдан фарқ қилса;
- нормал шароитлардан фарқ қиладиган шароитлардаги иш учун кафолатлар ва компенсациялар, агар ходим (иш жойидаги меҳнат шароитларининг хусусиятлари кўрсатилган ҳолда) мазкур ишга қабул қилинаётган бўлса;
- ишнинг хусусиятини белгилайдиган шартлар - кўчма, сайёр, йўлдаги ва ҳоказо;
- меҳнат қонунчилиги ва меҳнат тўғрисидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда бошқа шартлар. Масалан, МК 446-моддасига кўра касаначи билан тузилган меҳнат шартномасида юқорида айтилганларга қўшимча равишда касаначиликка хос бўлган ўзига хос шартларни ҳам киритиш керак: ускуналар, инвентарларни тақдим этиш тартиби; тайёр маҳсулотни қабул қилиш ва етказиб бериш тартиби; иш берувчининг буюртмаси бажарилиши муносабати билан фойдаланилган энергия, сув, алоқа ва бошқалар учун касаначининг харажатларини қоплаш (компенсация) тартиби.
Бундан ташқари, ходим асосий иш жойига ёки қўшимча (ўринбосарлик) асосида ишга қабул қилинаётгани кўрсатилиши керак
Ишнинг бошланиш санаси бундан мустасно. Ушбу шарт шартномада бўлмаганда, қўшимча келишув расмийлаштирилмайди. Бундай ҳолда ходим шартнома тарафлар томонидан имзоланган кундан кейинги иш кунида ишга киришиши лозим
.
Меҳнат шартномасининг қўшимча шартлари
Меҳнат шартномасида меҳнат қонунчилиги ва меҳнат тўғрисидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланганларга нисбатан ходимнинг аҳволини ёмонлаштирмайдиган қўшимча шартлар кўзда тутилиши мумкин. Хусусан:
- ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари ёки ходимнинг меҳнат функцияси туфайли. Масалан, давлат сирларини ва қонун билан ҳимояланган бошқа сирларни ошкор қилмаслик, агар лавозим пул ёки товар қимматликлари билан муомала қилишга оид хизматлар кўрсатишни назарда тутса, ходимга тўлиқ моддий жавобгарликни юклаш
шарти ва ҳоказо; - ходим ва унинг оила аъзоларига бериладиган кафолатлар. Масалан, ходимни қўшимча суғурта қилиш шартлари ва турлари, ходим ва унинг оила аъзолари учун ижтимоий-маиший шароитлар назарда тутилиши мумкин.
Шунингдек, қўшимча шартларни ҳам белгилашингиз мумкин:
- касблар ва лавозимлар ўриндошлиги ҳақида;
- ишга қабул қилишда дастлабки синов ҳақида;
- агар ўқитиш иш берувчининг ҳисобидан амалга оширилган бўлса, ходимнинг шартномада белгиланган муддатдан кам бўлмаган давр мобайнида ўқишдан кейин ишлаб бериш мажбурияти тўғрисида.
Бундан ташқари, агар керак бўлса, қуйидагиларни аниқлаштириш мумкин:
- унинг жойлашган ери кўрсатилган таркибий бўлинма. Масалан, ишчи айнан қайси ишлаб чиқариш цехида ишлаши – қандолат маҳсулотлари, сут маҳсулотлари ва бошқалар;
- иш жойи. Масалан, агар хайдовчига маълум бир транспорт воситаси бириктирилган бўлса, меҳнат шартномасида унинг русуми ва давлат рақами кўрсатилади;
- ходимнинг иш шароитларига нисбатан ҳуқуқлари ва мажбуриятлари.
..- қисқартирилган иш вақти – иш ҳақини камайтирмасдан ҳафтасига 36 соатдан кўп бўлмаган
.; - йиллик узайтирилган таътил – камида 30 календарь кун
.
Меҳнат шартномасининг баъзи шартларига мувофиқ ушбу шартлар аниқ акс этган корхонанинг ички ҳужжатларига тегишли ҳаволаларни тақдим этишингиз мумкин. Бундай шартлар қуйидагилар бўлиши мумкин:
- меҳнатга ҳақ тўлаш ва мукофотлаш тизимлари. Улар жамоа келишуви, жамоа шартномаси, меҳнатга ҳақ тўлаш/мукофотлаш тўғрисидаги низомлар ва ҳоказолар билан белгиланиши мумкин
; - таътил турлари, уларнинг давомийлиги, бериш тартиби ва шартлари (жамоа шартномасида ва таътил жадвалида акс эттирилиши мумкин);
- меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бекор қилиш шартлари, интизомий жазони қўллаш тартиби ички меҳнат тартиби қоидаларида мавжуд ва ҳоказо.
Меҳнат шартномасига ходимнинг вазифалари доирасини киритиш
Агар мазкур мутахасислик, касб ёки лавозим бўйича тасдиқланган лавозим йўриқномаси мавжуд бўлса, меҳнат шартномасида ходимнинг барча меҳнат мажбуриятларини кўрсатманг. Меҳнат шартномасида вазифаларнинг фақат энг муҳимларини санаб ўтинг ва лавозим йўриқномасида келтирилган тўлиқ рўйхатга ҳавола беринг. Ходимни у билан имзо қўйдирган ҳолда таништиринг. Ҳатто ходимга, доимо унинг қўлида бўлиши учун, лавозим йўриқномасининг кўчирма нусхасини ёки иккинчи нусхасини бериш мақсадга мувофиқ. Лавозим йўриқномаси бўлмаган тақдирда, шартномада ходим вазифаларининг тўлиқ рўйхати кўрсатилиши керак.
Агар ходимга доимий асосда бир неча касбда (лавозимда) ишлаш бўйича мажбуриятлар юклатилса, буни меҳнат шартномасида қайд этинг. Масалан, сиз бухгалтерга кадрлар бўйича ишларни юритишни топширасиз. Бунда бирга олиб бориладиган касб (лавозим) бўйича мажбуриятларнинг аниқ рўйхатини, агар улар лавозим йўриқномасида назарда тутилган бўлса, кўрсатманг. Ходимни у билан имзо кўйдириб, таништиринг.
Шартномада томонларнинг моддий жавобгарлигини белгилашингиз мумкин. Иш берувчининг ходим олдидаги шартномавий жавобгарлиги Меҳнат кодексида назарда тутилганидан кам бўлмаслиги, ходимнинг эса иш берувчи олдидаги жавобгарлиги МКда назарда тутилганидан юқори бўлмаслиги керак .
Қандай шартларни меҳнат шартномасига киритиш мумкин эмас
Меҳнат шартномасига ходимларнинг аҳволини меҳнат қонунчилиги ва меҳнат тўғрисидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланганига нисбатан ёмонлаштирувчи шартларни киритманг. Масалан:
- ходимнинг тўлиқ моддий жавобгарлиги, агар унинг меҳнат функцияси пул ёки товар қимматликларига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаса
; - Меҳнат кодексининг 312-моддасида кўрсатилмаган интизомий жазо чоралари, агар ходимга умумий интизомий жавобгарлик қўлланилса;
- бошқа ташкилотларда ўриндошлик асосида ишлашни тақиқлаш, МК 487-моддасида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно;
- 3 ойдан ортиқ бўлган дастлабки синов муддати, МК 486-моддаси 4-қисмида кўрсатилган алоҳида тоифадаги ходимлар учун – 6 ойдан ортиқ бўлган;
- ҳафтада 40 соатдан ортиқ иш вақти (агар иш вақтининг жамланган ҳисоби ўрнатилмаган бўлса)
, айрим тоифадаги ходимлар учун эса 36, 24 дан ортиқ ва ҳоказо

; - дам олиш ва байрам кунларида, шунингдек иш вақтидан ташқари ишлар учун икки ҳиссадан кам миқдорда ҳақ тўлаш

.
Бундай шартлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади
ва иш берувчининг айбдор мансабдор шахсини жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши мумкин
.
Ходимнинг меҳнат шартномасида у ишдан бўшатилган тақдирда бир неча йил давомида рақобатдош компанияга ишга жойлашиш ҳуқуқига эга эмаслиги белгилаб қўйилган. Акс ҳолда у собиқ иш берувчига маълум миқдорда жарима тўлашга мажбур бўлади. Меҳнат шартномасининг бундай шарти қанчалик қонуний?
Ходимларнинг рақобатчиларга ёки ҳамкорларга ишга кетишини тақиқлаш мумкин эмас. Инсон қаерга ишга жойлашиш, касбий билимлари, кўникмалари ва тажрибаларини қаерда қўллашни ўзи танлайди.
Конституциянинг 42-моддасида ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган. Меҳнат кодексига кўра меҳнат эркинлиги – индивидуал меҳнат муносабатлари ва улар билан бевосита боғлиқ ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий тамойилларидан биридир. Меҳнат эркинлиги – бу ҳар кимнинг меҳнат қилишга бўлган ўз қобилиятларини тасарруф этиш, уларни қонун билан тақиқланмаган ҳар қандай шаклда амалга ошириш, машғулот турини, касбни ва мутахассисликни, иш жойини ҳамда меҳнат шароитларини эркин танлаш ҳуқуқини англатади
. Иш берувчи бу ҳуқуқни чеклай олмайди ва ходимга ишдан бўшагандан кейин қаерда ишлаши мумкинлигини ва қаерда ишлай олмаслигини буюра олмайди.
Шунга кўра, рақобатчиларга ишга жойлашишни тақиқлаш ходимнинг амалдаги қонунчиликка нисбатан ҳолатини ёмонлаштиради. Демак, бундай бандни на меҳнат шартномасига, на бошқа қандайдир ҳужжатга киритишга йўл қўйилмайди
.
Агар бундай шарт меҳнат шартномасида барибир ёзилган бўлса ва ходим бу ҳақда била туриб меҳнат шартномаси ёки қўшимча келишувни имзолаган бўлсачи (агар қўшимча кейинроқ, ишга қабул қилингандан кейин киритилган бўлса)? Бундай ҳолда бундай банд ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва юридик кучга эга бўлмайди. Ходим, агар у дастлаб бунга розилик билдирган бўлса ҳам, бундай шартни бажаришга мажбур эмас.
Агар собиқ ходим собиқ иш берувчининг тижорат сирини ошкор қилса ва шу билан унга моддий зарар етказса, жавобгар бўлиши мумкин
.
- Меҳнат шартномасига қандай шартлар киритилиши керак
- Меҳнат шартномасига қўшимча битимни қандай расмийлаштириш мумкин
- Лавозим йўриқномасини қандай тузиш керак ва у иш берувчига қандай ёрдам бериши мумкин
- Меҳнат шартномасини қандай «бошқа сабаблар»га кўра асосли бекор қилиш мумкин
- Меҳнат шартномасини қандай «бошқа сабаблар»га кўра асосли бекор қилиш мумкин


Канал в телеграм