Муддатли меҳнат шартномаси қачон ва қанча муддатга тузилади
Тавсияномада:
– муддатли меҳнат шартномаси тузилиши шарт ва мумкин бўлган ҳолатлар;
– меҳнат шартномаси энг кўп қанча муддатга тузилиши мумкин;
– меҳнат шартномасининг муддатини қандай тўғри кўрсатиш керак;
– меҳнат шартномасининг муддатини узайтириш мумкинми;
– меҳнат шартномасининг умумий муддати 5 йилга етганда нима қилиш керак;
– меҳнат шартномасининг узайтирилиши қандай расмийлаштирилади;
– меҳнат шартномасининг тарафлари унинг муддатини узайтиришни хоҳламасалар, нима қилиш керак;
– муддатни маълум муддатга ўзгартириш учун қўшимча битим расмийлаштирилиши керакми;
– қўшимча битим билан шартноманинг янги муддатини белгилаш мумкинми.
Муддатли меҳнат шартномаси тузилиши шарт ва мумкин бўлган ҳолатлар
– Гапни қонуний асосларсиз ҳамма ходимлар билан маълум муддатга меҳнат шартномасини тузиш мумкин эмаслигидан бошласак, янги МКда иш берувчи муддатли меҳнат шартномасини тузиши керак бўлган аниқ ҳолатлар мавжуд
.
|
Муддатли меҳнат шартномасини қачон тузиш |
Тарафларнинг келишувига кўра муддатли меҳнат шартномасини тузишга қачон |
|
Иш ўрни сақланиб қоладиган ходимнинг ишда бўлмаган вақтида |
Микрофирмалар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар бўлган иш берувчиларга ишга кираётган шахслар билан |
|
Вақтинчалик (2 ойгача) ишларни бажариш вақтида |
Жисмоний шахслар бўлган иш берувчиларга шахсий хизмат кўрсатиш ва уй хўжалигини юритиш бўйича ёрдам бериш мақсадида ишга кираётган шахслар (уй хизматчилари) билан |
|
Табиий шароитлар туфайли иш фақат муайян давр (мавсум) ичида амалга оширилиши мумкин бўлганда мавсумий ишларни бажариш учун |
Чўлдаги, баланд тоғли, аҳолиси кам бўлган туманларда жойлашган ташкилотларга ишга кираётган шахслар билан, агар бу иш жойига кўчиб ўтиш билан боғлиқ бўлса. Бундай туманларнинг рўйхати ҳукумат томонидан белгиланади |
|
Иш берувчининг одатдаги фаолияти доирасидан ташқарига чиқадиган ишларни (реконструкция қилиш, монтаж қилиш, ишга тушириш-созлаш ишлари ва бошқа ишларни) бажариш учун |
Ҳалокатлар, авариялар, бахтсиз ҳодисалар, эпидемиялар, эпизоотияларнинг олдини олиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш, шунингдек ушбу ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этиш учун |
|
Ишлаб чиқаришни ёки ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмини олдиндан маълум бўлган вақтинчалик (1 йилгача) кенгайтириш билан боғлиқ ишларни бажариш учун |
|
|
Таъсис ҳужжатларига биноан олдиндан белгиланган муддатга ташкил этилган ташкилотларга ишга кираётган шахслар билан |
Агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ўз ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ташкилотларнинг раҳбарлари, раҳбар ўринбосарлари, бош бухгалтерлари, ташкилотнинг алоҳида бўлинмаларининг раҳбарлари билан. Аммо бу ерда истисно ҳолатлар мавжуд. Мисол учун, АЖ директори билан 3 йилга муддатли меҳнат шартномаси тузишга йўл қўйилмайди, балки айнан буйруқ берилади – уни узайтириш ёки бекор қилиш тўғрисида ҳар йили қарор қабул қилиш билан |
|
Ишнинг тамомланиши аниқ сана билан белгиланиши мумкин бўлмаган ҳолатларда муддатли хусусиятга эга бўлган, олдиндан белгиланган ишларни бажариш учун қабул қилинадиган шахслар билан |
Кундузги ўқитиш шакли бўйича таълим олаётган шахслар билан |
|
Ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси билан бевосита боғлиқ бўлган ишларни бажариш, ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ёки стажировкани ўташ учун |
Ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар билан |
|
Меҳнат органлари томонидан вақтинчалик хусусиятга эга бўлган ишларга ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган шахслар билан |
МК ёки бошқа қонунга мувофиқ ўзга ҳолларда. Эътибор беринг! Бу ҳолатлар қонуности ҳужжатлари билан эмас (яъни ҳукумат қарорлари, вазирликлар, давлат қўмита ва идораларининг буйруқ ва қарорлари билан эмас), балки айнан қонунда назарда тутилиши керак |
|
Муқобил хизматни ўташ учун юборилган фуқаролар билан |
|
|
республикага унинг ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қонуний равишда кириб келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар билан |
|
|
МКга ёки бошқа қонунга мувофиқ ўзга ҳолларда. «Бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш» каби биз учун янги атама мисол бўла олади. Янги МКнинг 147-моддасига мувофиқ ходимни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш фақат унинг ёзма розилиги билан 1 йилдан кўп бўлмаган муддатга амалга оширилиши мумкин. Бунинг учун ходим вақтинча хизмат сафарига юборилган иш берувчи билан муддатли меҳнат шартномаси тузилади. |
|
Муддатли меҳнат шартномаси энг кўп қанча муддатга тузилиши мумкин
Меҳнат шартномаси қуйидаги муддатларга тузилиши мумкин:
Агар шартномани тузишда ушбу жиҳатга эътибор қаратилмаган бўлса ва шартнома унинг муддатини кўрсатмасдан тузилган бўлса, кейинчалик қўшимча келишув расмийлаштириш орқали унга ўзгартиришлар киритиш мумкин. Аммо ёдда тутинг: юқорида айтиб ўтилганидек, буни фақатмуддатли меҳнат шартномасини тузиш учун асослар мавжуд бўлганда ва фақат ходимнинг розилиги билан амалга ошириш мумкин бўлади. Бу ҳақда МКнинг 111-моддаси 6-қисмида қайд этилган:
- «Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг розилигисиз белгиланган муддатга қайта тузилиши мумкин эмас».
Шунингдек меҳнат шартномасини маълум бир ишни бажариш вақтига ҳам тузиш мумкин. Бундай ҳолатда меҳнат шартномасининг муддати маълум бир ҳодисанинг юзага келиши билан белгиланади (масалан, объектни ишга тушириш, иситиш мавсумининг тугаши ва бошқалар).
Меҳнат шартномасининг энг кам амал қилиш муддати белгиланмаган.
Меҳнат шартномаси муддатини қандай тўғри кўрсатиш керак
Янги МКнинг 114-моддасида меҳнат шартномаси муддатини аниқлаш усуллари санаб ўтилган. Шундай қилиб, уни қуйидагича аниқлаш мумкин:
1) меҳнат шартномаси муддатининг умумий давомийлигини кунлар, ойлар, йилларда қўрсатиш орқали. Масалан:
- ушбу шартноманинг амал қилиш муддати – 1 (бир) йил, 3 (уч) ой, 30 (ўттиз) кун;
2) меҳнат шартномаси бўйича иш бошланишининг календарь саналарини ва меҳнат шартномаси муддати тугашини кўрсатиш орқали. Масалан:
- ушбу шартноманинг амал қилиш муддати – 2022 йил 1 ноябрдан 2023 йил 1 мартгача;
- ушбу шартноманинг амал қилиш муддати: бошланиши – 2022 йил 1 ноябрь, тугаши – 2023 йил 1 март;
3) бошланиши билан меҳнат шартномасининг муддати тугайдиган ҳодисани аниқлаш орқали (объектни ишга тушириш, вақтинча бўлмаган ходимнинг ишга чиқиши, унинг ўрнига бошқа ходим билан муддатли меҳнат шартномаси тузилган ва ҳоказо). Масалан:
- ушбу шартноманинг амал қилиш муддати: бошланиши – 2022 йил 1 ноябрь, тугаши – ушбу шартномада кўрсатилган лавозимни эгаллаган Е.A. Очилова бола парвариши таътилидан ишга чиқадиган сана.
Меҳнат шартномасининг муддатини узайтириш мумкинми
МК қуйидаги шартларда меҳнат шартномаси муддатини узайтиришга рухсат беради:
1) ходим ва иш берувчи бу борада ўзаро келишувга эришдилар. Ходим иш берувчидан меҳнат шартномаси муддатини узайтиришни талаб қилишга ҳақли эмас. Ҳомиладор ходималар бундан мустасно. Аёлнинг ҳомиладорлиги даврида муддатли меҳнат шартномасининг муддати тугаган тақдирда, иш берувчи аёлнинг ёзма аризасига биноан ва ҳомиладорлик ҳолатини тасдиқловчи тиббий маълумотнома тақдим этилган тақдирда, меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатини ҳомиладорлик тугагунига қадар узайтириши шарт. Унга ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилган тақдирда эса бундай таътилнинг охирига қадар. Бунда ходима иш берувчининг сўровига биноан, лекин 3 ойда кўпи билан 1 марта ҳомиладорлик ҳолатини тасдиқловчи тиббий маълумотнома тақдим этиши шарт. Агар бунда аёл ҳомиладорлик тугаганидан кейин ҳақиқатда ишлашни давом эттирса, иш берувчи ҳомиладорликнинг тугаганлиги фактини билган ёки билиши керак бўлган кундан эътиборан бир ҳафта ичида меҳнат шартномасини унинг муддати тугаганлиги сабабли бекор қилишга ҳақли
.
Шунингдек, ўз навбатида, иш берувчи ходимнинг меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатини бир тарафлама узайтириш ҳуқуқига эга эмас. Масалан, агар ходим унга ишониб топширилган товар-моддий қимматликларни, қарзи йўқлик варақаси ва ҳоказоларни топширмаган бўлса;
2) агар қонунчиликда бошқаси назарда тутилмаган бўлса, муддатли меҳнат шартномасининг муддати жами 5 йилдан ошмайди. Агар муддатли меҳнат шартномасининг умумий муддати у узайтирилишидан олдин ва кейин 5 йилдан ошган бўлса, меҳнат шартномаси номуайян муддатга тузилган деб эътироф этилади, қонунда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;
3) муддатли меҳнат шартномасини тузишга сабаб бўлган ҳолатлар йўқолмади. Масалан, ишга тушириш-созлаш ишларини амалга ошириш учун 1 йилга меҳнат шартномаси тузилган. Ушбу муддат тугагандан кейин иш тўлиқ якунланмади ва янада самарали натижа олинмагунча уларни давом эттиришга қарор қилинди.
Шундай қилиб, МК узайтиришлар сонини чекламайди, аммо узайтирилганда меҳнат шартномасининг умумий муддатини чеклайди.
Меҳнат шартномасининг умумий муддати 5 йилга етганда нима қилиш керак
Бундай ҳолатда меҳнат шартномаси умумий қоида бўйича бекор қилинади. Аммо агар тарафлар меҳнат муносабатларини давом эттирмоқчи бўлса, меҳнат шартномасини бекор қилиш расмийлаштирилмайди. Мазкур ҳолатда меҳнат шартномаси номуайян муддатга давом эттирилган деб ҳисобланади (бу ҳақда батафсил – қуйида). Ходимнинг розилиги билан ҳам ушбу шартни ўзгартириш (яъни аслида шартномани яна муддатли қилиш) энди мумкин эмас, чунки муддатли меҳнат шартномасининг умумий муддати 5 йилдан ошмаслиги керак.
Меҳнат шартномасини узайтириш қандай расмийлаштирилади
Меҳнат шартномаси муддатини узайтириш меҳнат шартномасига ўзгартиришлар киритиш учун назарда тутилган тартибда расмийлаштирилади
.
Меҳнат шартномасига ўзгартиришлар иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Буйруқ чиқариш учун меҳнат шартномасига киритилган ўзгартишлар асос бўлади.
Меҳнат шартномасига ўзгартиришлар ёзма равишда тузилган ва меҳнат шартномасининг ажралмас қисми бўлган қўшимча келишув билан расмийлаштирилади. Қўшимча келишув камида 2 нусхада тузилади. Уларнинг ҳар бири ходим ва ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланади. Қўшимча келишувнинг барча нусхалари мансабдор шахснинг имзоси билан (агар мавжуд бўлса) тасдиқланади. Қўшимча келишувнинг бир нусхаси ходимга топширилади, қолганлари – иш берувчида меҳнат шартномаси билан бирга сақланади. Ходим иш берувчининг нусхасида қўшимча келишув нусхасини олганлигини қўшимча имзо билан тасдиқлайди.
Шу тариқа, меҳнат шартномаси муддатини узайтириш учун янги меҳнат шартномасини тузиш эмас, балки амал қилиш муддатига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида унга қўшимча келишув тузиш керак.
Меҳнат шартномаси тарафлари унинг муддатини узайтиришни хоҳламасалар, нима қилиш керак
Бундай ҳолатда муддатли меҳнат шартномаси муддати тугаганлиги сабабли бекор қилинади. Меҳнат шартномасини бекор қилишга қарор қилган тараф бошқа тарафни меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиши шарт. Бу меҳнат шартномаси бекор қилинишидан камида 3 календарь кун олдин амалга оширилиши керак, иш жойи (лавозими) сақланиб қолган ходим йўқлигида тузилган шартноманинг амал қилиш муддати тугайдиган ҳолатлар бундан мустасно
.
Агар меҳнат шартномаси муддати тугагандан сўнг меҳнат муносабатлари давом этса ва тарафларнинг ҳеч бири бир ҳафта ичида уни бекор қилишни талаб қилмаса, шартнома номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади. Меҳнат кодекси ушбу қоидадан истисно қилмайди. Яъни, тарафлар ушбу муддатни қандай сабабларга кўра ёки қандай ҳолатлар билан ўтказиб юбормасин, меҳнат муносабатлари номуайян муддатга давом этади. Бунда кадрлар бўйича мутахассисларда қуйидаги саволлар юзага келади:
Шартнома муддатини номуайян муддатга ўзгартириш учун қўшимча келишувни расмийлаштириш керакми
Муддатни номуайян муддатга алмаштириш автоматик равишда содир бўлади деб тахмин қилинади. Аммо бу иш берувчини қуйидаги мажбуриятдан озод қилмайди:
- меҳнат шартномасининг муддати қисмида шартномага ўзгартиш киритиш тўғрисидаги қўшимча келишувни расмийлаштириш;
- my.mehnat.uz ЯММТда қўшимча келишувни рўйхатдан ўтказиш.
Қўшимча келишув билан шартноманинг янги муддатини белгилаш мумкинми
Айтайлик, тарафлар меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки узайтириш мумкин бўлган бир ҳафталик муддатни ўтказиб юборишди ва у номуайян муддатга амал қила бошлади. Бунда ходим ҳам, иш берувчи ҳам маълум вақт давомида меҳнат муносабатларини давом эттиришдан манфаатдор. Шартноманинг янги муддатини қўшимча келишув билан, агар у ҳақиқатда аллақачон шартнома деб ҳисобланса, номуайян муддатга белгилаш мумкинми?
МК буни тақиқламайди. Ходим ва иш берувчининг ўзаро келишувига кўра шартнома муддати қисмига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қўшимча келишувни расмийлаштиришга йўл қўйилади. Аммо шуни унутмангки, агар муддатли меҳнат шартномасини тузишга сабаб бўлган ҳолатлар йўқолмаган бўлса, шартномани узайтиришга фақат 5 йиллик муддат доирасида йўл қўйилади.
Корхонамиз ишлаб чиқариш корхонаси. Раҳбарият барча ходимлар билан муддатли меҳнат шартномалари тузиш ниятида. Айни пайтда барча ходимлар билан муддатсиз меҳнат шартномалари тузилган. Корхонанинг барча ходимлари билан муддатли меҳнат шартномаларини тузишимиз мумкинми, тушунтириб беришингизни сўраймиз.
Муддатли меҳнат шартномасини унга қонуний асосларсиз, ҳатто ходимнинг розилиги билан ҳам, тузиш мумкин эмас. Меҳнат кодекси муддатли меҳнат шартномаси тузилиши лозим бўлган
ва уни ходим билан келишувга кўра тузишга йўл қўйиладиган аниқ ҳолларни белгилайди
.
. Агар МК 112 ва 113 -моддаларида кўрсатилган объектив ҳолатлар мавжуд бўлмаса, иш берувчи ходимга меҳнат шартномаси муддатини муддатсиздан муддатлига ўзгартириш тўғрисидаги таклиф билан мурожаат қилишга ҳақли эмас.
Агар ташкилотнинг фаолияти меҳнат қонунчилигида кўрсатилган ҳолатларни ўз ичига олмаса, тузилган муддатли меҳнат шартномалари давлат органлари ёки суд томонидан муддатсиз меҳнат шартномаларига қайта тавсифланиши мумкин.
- Муддатли меҳнат шартномасини доимий равишда узайтириш мумкинми
- Муддатли меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади
- Раҳбар билан меҳнат шартномаси қандай тузилади
- Чет эллик ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки муддатини узайтириш тартиби
- Ишга қабул қилиш қандай расмийлаштирилади ва меҳнат шартномаси қандай тузилади


Канал в телеграм