Раҳбар билан меҳнат шартномаси қандай тузилади

07.03.2024
author avatar

Раиса ДОГОВОРОВА

«Kadrovik PRO» бош муҳаррири

Тавсияномада:

– раҳбар билан меҳнат муносабатлари;
– лавозимга танлов асосида танлаб олиш;
– таништириш тартиб-таомили;
– меҳнат шартномаси;
– меҳнат шартномасининг муддати;
– синов муддати;
– лавозимга киришиш тўғрисида буйруқ;
– меҳнат дафтарчаси ва ЯММТда рўйхатдан ўтказиш.

– раҳбар билан меҳнат муносабатлари;

– лавозимга танлов асосида танлаб олиш;

– таништириш тартиб-таомили;

– меҳнат шартномаси;

– меҳнат шартномасининг муддати;

– синов муддати;

– лавозимга киришиш тўғрисида буйруқ;

– меҳнат дафтарчаси ва ЯММТда рўйхатдан ўтказиш.

Раҳбар билан меҳнат муносабатлари қандай тартибга солинади 

Раҳбар – корхонанинг жорий фаолиятини бошқарувчи жисмоний шахс . Ушбу қоидалар раҳбар лавозимини, унинг қандай номланишидан қатъи назар, белгилайди. Амалиётда кўпинча раҳбар лавозими корхонанинг номидан ишончномасиз иш юритувчи “бош директор”га ёки оддий “директор”га берилади    . Бироқ раҳбарда тўлиқ фаолият эркинлиги йўқ. Турли хил тижорат тузилмаларида олий бошқариш органи – бу таъсисчилар ёки акциядорларнинг умумий йиғилишидир. 

Бир томондан, директор – ўз корхонасининг ходимлари учун иш берувчининг вакили, иккинчи томондан – ташкилотнинг бошқа ходимлари каби ёлланма ходим ҳисобланади. Шунинг учун раҳбарни ишга, бошқа барча ходимлар каби, МК назарда тутилган ҳамма қоидалар бўйича расмийлаштирилади . Бунда ташкилот раҳбари билан меҳнат муносабатларини тартибга солиш ўзига хос хусусиятларга эга  .

Раҳбар билан меҳнат муносабатлари меҳнат шартномаси асосида вужудга келади. Аммо  раҳбар билан меҳнат муносабатларининг бошланиши учун биргина меҳнат шартномасининг ўзи ҳар доим ҳам етарли бўлавермайди. Меҳнат шартномаси тузилишидан олдин:

  • танлов ўтказиш;
  • лавозимга сайлаш ёки тайинлаш ва ҳоказолар учун таъсисчилар йиғилишини ўтказиш керак бўлади.

Меҳнат муносабатларини расмийлаштиришнинг бир нечта босқичларини ажратиш мумкин:

  1. Танлов асосида танлаб олишни ўтказиш, агар бу ташкилотда ишга қабул қилишда назарда тутилган бўлса.
  2. Мулкдорнинг ташкилот раҳбарини сайлаш ёки тайинлаш тўғрисидаги қарорини олиш, шундан сўнг уни ҳужжатлар билан расмийлаштириш.
  3. Ташкилот раҳбари билан шартнома лойиҳасини тасдиқлаш ёки маъқуллаш.
  4. Потенциал раҳбарни тасдиқланган шартнома лойиҳаси билан таништириш.
  5. Меҳнат шартномасини тузишда номзоддан ҳужжатларни сўраб олиш.
  6. Раҳбарни ички меҳнат тартиби қоидалари, жамоа шартномаси, раҳбарнинг меҳнат фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа ички ҳужжатлар билан таништириш.
  7. Меҳнат шартномасини тузиш.
  8. Ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқариш.
Вазият
Бош бухгалтер МЧЖ директори вазифасини бажариши мумкинми

МЧЖда директор ишдан бўшамоқда ва компания ҳозирда ушбу лавозимга номзод қидириш жараёнида. Таъсисчилар корхона ишини тўхтатиб қўймаслик учун бош бухгалтерга вақтинча директор вазифасини бажаришни таклиф қилишмоқда. Бош бухгалтер молиявий ва бошқа ҳужжатларга биринчи ва иккинчи имзо ҳуқуқи билан директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланиши мумкинми? Гап директор ва бош бухгалтер лавозимларини биргаликда олиб бориш ҳақида бораётганини инобатга олган ҳолда, бу қонунчилик нормаларини бузиш бўлиб ҳисобланмайдими? 

Ҳа, бош бухгалтер МЧЖ директори вазифасини вақтинча бажариши мумкин, фақат белгиланган тартиб-таомилларга риоя қилган ҳолда.

Ишда бўлмаган ходимнинг вазифасини вақтинча бажариш бошқа ходим зиммасига фақат унинг розилиги билан юклатилиши мумкин.

Kadrovik.uz тавсия қилади
Бир неча лавозимда ишлашни қандай расмийлаштириш ҳақида янада батафсил тавсияномада билиб олинг

Таъсисчилар, агар шундай қарор қабул қилинса, директорнинг вазифаларини бош бухгалтерга юклашга ҳақли. Директорнинг вазифаларини юклаш тўғрисидаги қарор:

  • МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади ва баённома билан расмийлаштирилади
  • жамиятнинг ягона иштирокчисининг қарори билан.

Баённомада бош бухгалтер биринчи имзо ҳуқуқи билан директор вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланиши тўғридан-тўғри кўрсатилиши керак.

Kadrovik.uz тавсия қилади
МЧЖ директори ишга қандай қабул қилинади, экспертларнинг тавсияномасида билиб олинг

Молиявий ҳужжатларни имзолаш тартиби Молия вазирлигининг норматив ҳужжатлари билан тартибга солинади. Умумий қоидага кўра, биринчи имзо ҳуқуқи ташкилот раҳбарига, иккинчи имзо ҳуқуқи эса бош бухгалтерга тегишли бўлади. Агар бош бухгалтер директор вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланса, у бир вақтда иккала имзо ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин. Бунинг учун ташкилот хизмат кўрсатувчи банкдаги имзо намуналари карточкасига ўзгартиришлар киритиши шарт. Шундан кейингина банк бир шахс томонидан ҳам директор, ҳам бош бухгалтер сифатида имзоланган ҳисоб-китоб ҳужжатларини қабул қилади.

Шундай қилиб, таъсисчилар бош бухгалтерни унинг розилиги билан МЧЖ директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинлашга ҳақли. Бунинг учун:

  • иштирокчилар умумий йиғилишининг баённомасини қабул қилиш;
  • буйруқ чиқариш;
  • ДСИ ва хизмат кўрсатувчи банкни хабардор қилиш;
  • корхона ҳужжатларига, шу жумладан имзо намуналари карточкасига тегишли ўзгартиришлар киритиш зарур.

Ушбу расмиятчиликлар бажарилгандан сўнг бош бухгалтер барча молиявий ва ташкилий ҳужжатларни директор сифатида, аммо фақат янги раҳбар тайинлангунга қадар вақтинчалик вазифаларни бажариш даврида имзолаши мумкин.

Танлов асосида танлаб олиш қандай ўтказилади 

Агар раҳбарни ишга қабул қилишда ташкилотнинг ички локал ҳужжатларига мувофиқ, танлов ўтказиш талаб қилинадиган бўлса, уни ўтказинг. Бунда Ишга қабул қилиш чоғида танлов ўтказиш тўғрисидаги намунавий низомда белгиланган талабларга амал қилиш тавсия этилади .

Умумий йиғилишнинг танлов асосида танлаб олишни ўтказиш тўғрисидаги қарорига кўра, раҳбар, масъул сифатида, ўзининг қарори билан танлов асосида танлаб олишни ўтказиш учун доимий иш олиб борувчи комиссияни тузади. Комиссия таркибига ташкилот ходимлари орасидан камида беш кишини киритинг. Унинг ишида ҳам ички, ҳам таклиф қилинган мутахассислар иштирок этишлари мумкин.

Таништириш тартиб-таомили қандай ўтказилади

Меҳнат шартномаси имзолангунига қадар номзодни қуйидагилар билан таништиринг:

  • таклиф қилинадиган иш билан;
  • иш шароитлари билан;
  • раҳбарнинг меҳнат фаолиятини белгилайдиган керакли ҳужжатлар ва ҳоказо.

Таништириш тартиб-таомили давомида ходимга маҳфий ахборотни тақдим этганингизда, ундан ошкор қилмаслик тўғрисидаги мажбуриятни имзолашини сўранг. Номзод рад этган тақдирда, сиз унга бундай ахборотни тақдим этмасликка ҳақлисиз  .

Меҳнат шартномаси қандай тузилади

Номзодни раҳбар лавозимига сайлагунларига қадар, қўшимча тартиб-таомилларни ўтказиш мумкин. Булар жумласига, масалан, раҳбар лавозимига даъвогар шахслар билан маслаҳатлар кириши мумкин. Бу босқичда потенциал номзодлар ўзининг бўлажак ишининг шароитларини муҳокама қиладилар ва бир вақтнинг ўзида ташкилотнинг бўлажак раҳбари билан шартнома шартларини белгилайдилар.

Даъвогарни меҳнат шартномасининг лойиҳаси билан раҳбар лавозимига номзодни кўрсатиш ва уни сайлаш тартиб-таомили бошлангунга қадар таништиринг.

Муҳим
Буларнинг ҳаммасини ваколатли органлар ва шахслар ўз ваколатлари доирасида норматив ҳужжатлар ва устав ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга оширадилар .

Акциядорлик жамиятларида яккабошчилик асосида ижро этувчи органи акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан  , масъулияти чекланган жамиятларда эса – жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан сайланади . Раҳбар билан меҳнат шартномасини кузатув кенгашининг раиси ёки Кузатув кенгаши томонидан ваколат берилган шахс имзолайди .  

МЧЖ директорини  сайлаш жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ваколатларига киради . Жамият иштирокчиларидан ташқари уни кузатув кенгаши ҳам сайлаши мумкин – агар бу жамият Уставида назарда тутилган бўлса . МЧЖ ва унинг директори ўртасидаги меҳнат шартномасини қуйидагилар имзолашлари мумкин:

  • агар директор МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан сайланган бўлса, умумий йиғилиш қарори билан бунга ваколатланган йиғилиш раиси ёки жамият иштирокчиси;
  • агар директор кузатув кенгаши томонидан сайланган бўлса, йиғилиш раиси ёки кузатув кенгашининг бунга ваколатланган бошқа аъзоси.

Меҳнат шартномаси қандай муддатга тузилади

Раҳбар билан муддатли меҳнат шартномасини тузиш мумкин . МКда белгиланишига кўра, раҳбар билан меҳнат шартномасининг муддати таъсис ҳужжатлари бўйича ёки тарафларнинг келишувига кўра белгиланади .

Жамиятда раҳбар билан меҳнат шартномасининг муддатини уставга мувофиқ белгиланг, чунки бу жамиятнинг фаолиятини тартибга солувчи асосий ҳужжатдир  . Раҳбар билан тузиладиган шартнома муддати уставда мустаҳкамланиши керак.

Эслатиб ўтамиз

Меҳнат шартномаси :

  • номуайян муддатга;
  • уч йилдан кўп бўлмаган муайян муддатга – муддатли меҳнат шартномаси тузилиши мумкин.

Бунда ташкилотларнинг раҳбарларига нисбатан Қонун улар билан фақат муддатли шартномалар тузилишини буюради. Муддатли шартномани жами 5 йилдан ортиқ муддатга тузманг. Бу муддатли шартноманинг энг узоқ бўлган муддати. Бундан алоҳида ҳоллар ёки алоҳида тоифадаги ходимлар учун қонун томонидан бошқа муддат белгиланадиган ҳоллар мустасно.

Агар муддатли меҳнат шартномасининг умумий муддати у узайтирилишидан олдин ва кейин 5 йилдан ошган бўлса, меҳнат шартномаси номуайян муддатга тузилган деб топилади . Бироқ бу қоида раҳбар билан меҳнат муносабатларига татбиқ этилмайди. Ҳатто улар жами 5 йилдан ошса ҳам, улар муддатсиз деб эътироф этилмайди.

Қонун акциядорлик жамиятининг раҳбари билан шартноманинг 3 йилга тузилишини аниқ белгилайди . Бунда ҳар йили умумий йиғилиш раҳбар билан меҳнат шартномаларини узайтириш ёки бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади. Агар йиғилишда жамият акциядорлари шартномани узайтирмасликка қарор қилишса, раҳбар ишни давом эттиролмайди. 

Синов муддати қандай белгиланади 

МК умумий синов муддатини белгилайди, у 3 ойдан ошмаслиги керак .Аммо раҳбарлар учун бу муддат юқори бўлиши мумкин, чунки уларнинг лавозимлари юқори масъулият билан боғлиқ. 

Раҳбарга синов муддатини 6 ойгача белгиланг  . Агар синов натижаларига кўра раҳбар мулкдорни қониқтирмаса, мулкдор у билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли. Бунинг учун мулкдор ишдан бўшатиш ҳақида раҳбарни камида 3 кун олдин хабардор қилади. Огоҳлантиришда мулкдорнинг раҳбарни синовдан ўтмади деб тан олишининг сабаблари кўрсатилиши шарт.

Шунингдек раҳбар, агар ишни талабларга жавоб бермайди деб ҳисобласа, у меҳнат шартномасини ўз ихтиёрига кўра синов муддати вақтида бекор қилиши мумкин. Бунинг учун раҳбар мулкдорни камида 3 кун олдин огоҳлантиради .

Дастлабки синовни қандай белгилаш ҳақида батафсил, тавсияномада. 

 Лавозимга киришиш тўғрисидаги буйруқ қандай чиқарилади 

Лавозимга киришиш тўғрисидаги буйруқни раҳбарнинг ўзи имзолайди.

Буйруқни фирма бланкида ташкилотнинг номи ва унинг асосий реквизитларини кўрсатган ҳолда расмийлаштиринг. Матннинг ўзида шахснинг ташкилот раҳбари вазифасини бажаришга киришиши учун асос бўладиган қарор/баённома ҳақидаги маълумотларни кўрсатинг. Раҳбарнинг лавозимга киришиш санаси ва унинг ваколатлари муддатини ёзиб белгиланг.

Буйруққа раҳбарнинг зиммасига бош бухгалтер вазифаларини юклаш тўғрисидаги бандни қўшинг, агар ташкилотда бундай лавозим назарда тутилмаган бўлса.

Раҳбар лавозимига киришиш тўғрисидаги буйруқнинг бир нусхасини жамиятда сақланг. Буйруқдан бир нечта қўшимча нусхалар олишингиз мумкин – улар банкда, нотариусда, давлат органларида керак бўлиши мумкин.

Эътибор беринг

Директорни тайинлаш тўғрисида ДСИ ва хизмат кўрсатувчи банкни хабардор қилинг:

  • ДСИ солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабардор қилинг;
  • хизмат кўрсатувчи банкни – имзолар намуналари карточкаларини расмийлаштириш мақсадида шахсан бориб хабардор қилинг. Шунингдек директорни тайинлаш тўғрисидаги баённома (банкнинг талабига кўра), лавозимга киришиш тўғрисидаги буйруқ, паспорт ёки ID-картани тақдим этинг.

Меҳнат дафтарчаси қандай расмийлаштирилади ва ЯММТда рўйхатдан ўтказилади

Агар директорнинг қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаси бўлса, уни киритиш шарт. Бир вақтнинг ўзида жисмоний шахснинг МЧЖ директори сифатидаги иши ҳақидаги маълумотларни my.mehnat.uz сайтида Ягона миллий меҳнат тизимига киритинг.

Эътибор беринг
МК қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаларини юритишни бекор қилмайди, шу жумладан Меҳнат дафтарчаларини юритиш тўғрисидаги Йўриқнома ҳам амал қилади. Шунинг учун жисмоний шахслардан ташқари, барча иш берувчилар ташкилотда 5 кундан ортиқ ишлаган ходимларнинг меҳнат дафтарчаларини юритишлари шарт   .

Қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчасида директорни ишга қабул қилиш тўғрисидаги ёзувни ташкилотнинг бошқа ходимлари учун бўлгани каби тартибда амалга оширинг :

  1. 1-графада сарлавҳа остида тартиб рақамини қўйинг.
  2. 2-графада ишга қабул қилиш санасини кўрсатинг.
  3. 3-графада ёзинг: “Директор лавозимига қабул қилинди”. 
  4. 4-графада директорни ишга қабул қилиш тўғрисидаги ёки директор лавозимига киришиш тўғрисидаги буйруқни – санаси, тартиб рақамини кўрсатинг.

Агар қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаси бўлмаса, раҳбарнинг иш стажи ҳисобини фақат my.mehnat.uz да юритинг.

Kadrovik.uz тавсия қилади
Меҳнат шартномасини ЯММТда қандай рўйхатдан ўтказиш ҳақида янада батафсил йўриқномада, my.mehnat.uz сайтида.
Чтобы получать новости от Kadrovik.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал