Муддатли меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади

27.05.2024
author avatar

Раиса ДОГОВОРОВА

«Kadrovik PRO» бош муҳаррири

Тавсияномада:

– муддатли меҳнат шартномасини бекор қилиш муддати;

– касаба уюшмаси қўмитасининг розилиги ва нафақа тўлаш;

– шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ва неустойка:

– муддати тугаганлиги муносабати билан шартномани бекор қилишни расмийлаштириш.

Муддатли меҳнат шартномаси қачон бекор қилинади 

Муддатли меҳнат шартномасини унинг муддати тугаши билан бекор қилинг. У иш берувчининг ҳам, ходимнинг ҳам ташаббусига кўра бекор қилиниши мумкин. Асосийси – шартноманинг муддати тугаётгани ва тараф уни бекор қилиш ниятидалиги ҳақида камида 3 кун олдин ёзма равишда огоҳлантириш .

Агар сиз штатга қўшимча ходимни олишни хоҳламасангиз, муддатли меҳнат шартномасини бекор қилиш учун муддатларни ўтказиб юборманг. Агар шартноманинг муддати тугаган, меҳнат муносабатлари эса давом этаётган бўлса – шартнома муддатсиз деб қайта баҳоланиши мумкин . Бундай бўлмаслиги учун, шартноманинг муддати тугаганидан сўнг бир ҳафта давомида ходимни огоҳлантириш ва  кўра меҳнат шартномасининг тугатилишини расмийлаштиришга улгуринг.

Эътибор беринг
Муддатли меҳнат шартномасини ҳатто ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврида ёки таътилда бўлган даврда ҳам бекор қилиш мумкин. Бундай даврларда ишдан бўшатишга тақиқ фақат  кўра ходимни иш берувчининг ташаббусига кўра ишдан бўшатишга нисбатан амал қилади. Бундан ташкилотнинг, унинг алоҳида бўлинмасининг тугатилиши ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан фаолиятнинг тугатилиши мустасно. Шунингдек «муддатли» ходимнинг бошқа сабабларга кўра – прогул ва ҳоказолар сабабли ишда бўлмаслиги ҳам ишдан бўшатишга тўсиқ бўлолмайди.

Агар ходим билан муддатли меҳнат шартномасини янги муддатга узайтиришни хоҳламасангиз, уни бир ҳафта давомида:

1. Шартноманинг тугаши муддатидан бекор қилинг, агар у аниқ белгиланган бўлса ёки шартномада кўрсатилган вақт даври ўтиши билан келадиган бўлса.

Мисол
Ишдан бўшатиш даврини меҳнат шартномасида муддатнинг ифодаланишига қараб аниқлаш

1. Меҳнат шартномасининг муддати – 10 сентябрга қадар.

Тарафлар меҳнат шартномасини 10 сентябрдан 17 сентябргача қўшиб ҳисоблаган ҳолда бўлган давргача бекор қилишга ҳақли.

2. Меҳнат шартномаси 2023 йил 20 сентябрдан 1 йил муддатга тузилган. Демак, шартноманинг тугаш муддати – 2024 йил 20 сентябрь.

Меҳнат муносабатларини 2024 йил 27 сентябргача қўшиб ҳисоблаган ҳолда бекор қилиш мумкин.

2. Агар шартноманинг тугаши санасини олдиндан аниқлашнинг иложи бўлмаса, ходим ишга қабул қилинган давр давомидаги ишлар тугаганидан кейин уни бекор қилинг. Масалан, объектни қуриш вақтига, иситиш мавсуми вақтига ва ҳоказо.

2. Агар шартноманинг тугаши санасини олдиндан аниқлашнинг иложи бўлмаса, ходим ишга қабул қилинган давр давомидаги ишлар тугаганидан кейин уни бекор қилинг. Масалан, объектни қуриш вақтига, иситиш мавсуми вақтига ва ҳоказо.

Мисол
Агар ишларнинг тугаши санаси олдиндан белгиланмаган бўлса, муддатли меҳнат шартномаси бўйича ишдан бўшатиш

Таъмирчи чилангар билан иситиш мавсуми даврига меҳнат шартномаси тузилди.

Иситиш мавсумининг тугаш санасини ҳудудий ҳокимиятлар белгилайди, . Демак, ходим билан меҳнат шартномаси эълон қилинган ҳокимият қарорида кўрсатилган иссиқликни бериш тугатилган санадан эътиборан бир ҳафта давомида бекор қилинади.

Айтайлик, бундай сана – 24 март деб эълон қилинди. Демак, ходим билан меҳнат шартномаси 31 мартдан кечиктирмай бекор қилиниши керак.

3. Агар ходим муайян ишларни бажариш вақтига қабул қилинган бўлса, тарафлар иш натижаларини қабул қилиш-топшириш далолатномасини имзолаган санадан бекор қилинг (буйруқ намунасини қаранг).

Мисол
Муайян ишни бажариш вақтига тузилган шартнома бўйича ишдан бўшатиш санаси

Ходим 2023 йил 2 августда дастурлаш бўлимига ташкилотнинг веб-сайтини ишлаб чиқиш вақтига муддатли шартнома асосида ишга қабул қилинди.

Иш 2023 йил 10 сентябрда якунланди.

Тарафлар бажарилган ишлар далолатномасини 13 сентябрда имзоладилар.

Меҳнат шартномаси 2023 йил 20 сентябрдан кечиктирмай бекор қилиниши керак. Яъни, бу ҳолда бир ҳафталик муддат томонлар томонидан ишлар натижасини қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзоланган кундан бошлаб ҳисобланади.

Мисол
Шартнома бўйича ишдан бўшатиш куни байрам кунига тўғри келади

Шартнома муддати 2023 йил 24 сентябрда тугайди. Ишдан бўшатишни расмийлаштиришнинг охирги муддати – 1 октябрь (якшанба). Иш берувчи меҳнат шартномасини ушбу санагача бекор қилишга улгурмади.

1 октябрь – ишланмайдиган байрам куни ва 2 октябрга кўчирилиши сабабли, меҳнат шартномасини бекор қилиш, тегишинча, ундан кейинги биринчи иш кунига – 3 октябрга кўчирилади . Агар меҳнат шартномасининг муддати тугаганидан кейин бир ҳафта мобайнида ишдан бўшатиш тўғрисида буйруқ расмийлаштирилмаса ва ходим ишлашни давом эттирса, меҳнат шартномасининг муддати автоматик тарзда номуайян муддатга ўзгартирилади . Бундай ҳолда ходимни  кўра ишдан бўшатиш мумкин эмас. Меҳнат шартномасини  асосида тарафларнинг келишувига кўра бекор қилишингиз мумкин. Агар ходим ишдан бўшатишларига норози ва меҳнат муносабатларини давом эттириш ниятида бўлса, уни фақат бошқа асослар мавжуд бўлган тақдирда ишдан бўшатиш мумкин.

Мисол
Муддатли меҳнат шартномаси муддатида бекор қилинмади

Ходим билан меҳнат шартномаси 2023 йил 5 мартдан 30 декабргача тузилди. 2024 йил январь ойи давомида ходим аввалги тартибда ишлади. Иш берувчи ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқни бир ойдан кейин – 2024 йил 1 февралда чиқарди.

Меҳнат шартномаси номуайян муддатга узайтирилган деб ҳисобланади, энди уни фақат бошқа асосларга кўра бекор қилиш мумкин.

Эътибор беринг
Муддатли меҳнат шартномасини бекор қилиш учун, ходимни меҳнат шартномасининг муддати тугаётгани ҳақида 3 кунлик муддат ичида огоҳлантиринг.
Вазият
Муддатли шартнома ходимни огоҳлантирмаган ҳолда ўз муддатида бекор қилинди

Ходим муддатли шартномага кўра ишга қабул қилинган. Шартноманинг муддати охирига етди. Иш берувчи шартномани узайтиришни истамади ва шунинг учун уни бекор қилиш тўғрисида буйруқни имзолади. Ўз навбатида, ходим ишдан бўшатиш ҳақида уни огоҳлантиришмагани, унинг розилигини олишмагани ва шунинг учун у ишни давом эттиришга ҳақли эканини маълум қилди.

Иш берувчининг ҳаракатлари нималарга олиб келиши мумкин? Муддатли меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ходимнинг огоҳлантирилиши уни ишга тиклаш учун асос бўладими?

Бундай ҳолда ишдан бўшатиш ҳақида розилик талаб қилинмайди. Бироқ  ходимни у билан меҳнат шартномасининг муддати тугаётганлиги ҳақида камида 3 кун олдин огоҳлантириш мажбуриятини юклайди. Иш берувчи муддатли меҳнат шартномасини узайтиришга мажбур эмас, ходим эса меҳнат муносабатларини давом эттиришни талаб қилишга ҳақли эмас. Шартномани янги муддатга узайтириш масаласи тарафларнинг келишувига кўра ҳал қилинади.

Меҳнат шартномасини  бўйича бекор қилиш тўғрисида ходимни огоҳлантирмаслик, шубҳасиз, меҳнат қонунчилигини бузишдир. Аммо, бизнинг фикримизча, бундай қоидабузарлик ўз-ўзидан ходимнинг аввалги ишига тикланиши учун, агар  бўйича меҳнат муносабатларини бекор қилишнинг қолган барча шартларига риоя этилган бўлса, мустақил асос ҳисобланмайди.

Ходимни  бўйича қонуний равишда ишдан бўшатишнинг асосий шарти - бу  кўрсатилган муддатли меҳнат шартномасини бекор қилиш муддатига риоя қилишдир.

Бундай ҳолда, агар ходим асосий ходим йўқ бўлган вақтга ишга қабул қилинса, МК ходимни меҳнат шартномасининг муддати тугаётганлиги ҳақида огоҳлантириш мажбуриятини юкламайди (буйруқ намунасини қаранг). Меҳнат шартномасини асосий ходим ишга қайтган куни бекор қилинг .

Мисол
Муддатли меҳнат шартномасини асосий ходим ишга чиқиши муносабати билан бекор қилиш

Ходим, асосий ходима болани парваришлаш таътилидан чиққунга қадар, муддатли меҳнат шартномаси бўйича ишга қабул қилинган.

Ходима таътилдан қайтган кун – меҳнат шартномаси бекор қилинадиган кун бўлади .

Вазият
Аёл асосий ходима йўқ бўлган вақтга тузилган муддатли шартноманинг амал қилиш даврида ҳомиладор бўлди

Ходима асосий ходим бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш таътилида бўлган вақтга муддатли меҳнат шартномаси бўйича ишга олинган. Бироқ вақтинчалик ходима ҳомиладор бўлди, асосий ходима эса болани парваришлаш таътилидан чиқади. Вақтинчалик ходима билан, агар у ҳомиладор бўлса, муддатли меҳнат шартномасини  кўра бекор қилиш мумкинми?

Ҳа, мумкин

Умумий қоидага кўра, иш берувчи муддатли меҳнат шартномасининг муддатини ҳомиладорлик тугагунга қадар узайтиради. Бунинг учун ходима раҳбарнинг номига ариза ёзади ва ҳомиладорликни тиббий маълумотнома билан ҳар 3 ойда тасдиқлайди. Агар ходимага ҳомиладорлик ва туғиш таътили тақдим этилса, муддатли меҳнат шартномасини таътил тугагунга қадар узайтиринг .

Бироқ иш берувчи ҳомиладор аёлни, агар у билан меҳнат шартномаси йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини бажариш вақтига тузилган бўлса ва ҳомиладорлик тугагунига қадар аёлни унинг соғлиғи ҳолати инобатга олинган ҳолда бажара оладиган бошқа ишга ўтказиш мумкин бўлмаса, ишдан бўшатиши мумкин .

Ҳомиладор аёлни ушбу асосга кўра ишдан бўшатишда унинг ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олиш ҳуқуқи сақланиб қолади.

Kadrovik.uz тавсия қилади
Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай расмийлаштирилади ва нафақа қандай миқдорда тўланади – экспертларнинг тавсияномасидан билиб олинг.
Вазият
Муддатли меҳнат шартномасининг муддати ходим таътилда ёки меҳнатга лаёқатсизлик таътилида бўлганда тугайди
Муддатли меҳнат шартномасини, ҳатто у тугайдиган куни ходим меҳнатга лаёқатсизлик таътилида ёки меҳнат таътилида бўлса ҳам, бекор қилинг. Бунда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини, ишдан бўшатишдан кейинги касаллик даврини киритган ҳолда, тўлиқ ҳажмда тўланг .
Мисол
Ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик таътилида бўлганда муддатли шартнома бўйича ишдан бўшатиш

Меҳнат шартномасининг тугаш муддати – 7 сентябрь. Ходим касал бўлиб қолди ва 6 сентябрда 10 сентябргача қўшиб ҳисоблаган ҳолда 5 кунга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасини очдирди.

Ходим билан муддатли шартнома 7 сентябрда бекор қилинади. Бироқ ходимга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси бутун касаллик даври учун – у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлигига қарамай, 10 сентябрга қадар тўланади.

Kadrovik.uz тавсия қилади
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини қачон ва қандай тўлашни экспертнинг жавобида билиб олинг

Ходимнинг аризасига кўра унга, кейинчалик муддатли меҳнат шартномасини бекор қилган ҳолда, шу жумладан таътил даври шартнома муддатининг чегарасидан тўлиқ ёки қисман чиқиб кетган ҳолда ҳам, таътил тақдим этишингиз мумкин . Шартноманинг тугаши муддати деб таътилнинг тугаши кунини ҳисобланг, аммо шартномада санани ўзгартирманг.

Вазият
Таътилдаги ходимни муддатли меҳнат шартномаси бўйича ишдан бўшатиш

Ходим билан муддати 5 августда тугайдиган муддатли меҳнат шартномаси тузилган. Ходимнинг аризасига кўра, унга 1 августдан 15 августга қадар 15 кунга таътил берилди. Директор меҳнат шартномасини ушбу санадан бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқарди. Бироқ ходим, меҳнат шартномасини бекор қилиш муддати (5 августда) ўтиб кетганлигига асосланган ҳолда, меҳнат муносабатларини давом эттиришни талаб қилди.

Иш берувчининг ҳаракатлари қонунийми? Ходимнинг талаблари ҳаққонийми?

Ходимнинг талаблари қонуний эмас.

Иш берувчининг ҳаракатлари қонуний ва  талабларига жавоб беради. Меҳнат шартномасининг муддати таътил тугагунга қадар, яъни 15 августга қадар узайтирилди. Уни бекор қилишнинг янги санаси 5 август эмас, 15 август ҳисобланади. Меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиб-таомилини  ва  кўра тугатинг.

Kadrovik.uz тавсия қилади
Меҳнат таътилининг давомийлиги қандай ҳисобланади ва қандай энг кам давомийликни тақдим этиш керак – экспертнинг тавсияномасида 

Ишдан бўшатишни вакиллик органи билан келишиш керакми ва нафақа тўлаш лозимми, йўқми

Ходимни шартнома муддатининг тугаши муносабати билан ишдан бўшатиш учун , касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органининг розилиги керак эмас. Ушбу асосга кўра ишдан бўшатишда нафақа тўлаш ҳам керак эмас .

Иш берувчи локал ҳужжатларда шартнома муддатининг тугаши муносабати билан ишдан бўшатилган ходимлар учун қўшимча моддий қўллаб-қувватлашни назарда тутиши мумкин. Аммо бундай қилиш шарт эмас.

Kadrovik.uz тавсия қилади
Қандай ҳолларда меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишда розилик олиш керак эмас – экспертларнинг тавсияномасида 

Муддатли меҳнат шартномасини қачон муддатидан олдин бекор қилиш мумкин ва қачон тарафлар неустойка тўлайди 

Муддатли меҳнат шартномасини шартноманинг ҳар бир тарафи номуайян муддатга тузилган шартнома билан бир хил асослар бўйича муддатидан илгари бекор қилиши мумкин.

Ходимнинг ташаббуси. Ишдан бўшаш учун ходим ўзининг хоҳиши ҳақида иш берувчини 14 календарь кун олдин ёзма равишда огоҳлантиради . Ходимга меҳнат шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни рад этиш мумкин эмас. Айрим тоифадаги ходимлар бундан мустасно бўлиб, улар иш берувчини бошқа муддатларда ишдан бўшатиш тўғрисида огоҳлантириши керак. Масалан, ташкилот раҳбари, бош бухгалтер ва бошқалар . Агар ходим объектив сабабларга кўра (институтга кириш, пенсияга чиқиш, сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланиш, соғлиғининг ҳолати ва бошқалар) ишни давом эттира олмаса ва шу муносабат билан қисқартирилган муддатда ишдан бўшатишни сўраса, иш берувчи бу илтимосни қаноатлантириши шарт .

Kadrovik.uz тавсия қилади
Иш берувчи ўз хоҳишига кўра ишдан бўшашни рад этиши ёки, агар ходим моддий қимматликларни топширмаган бўлса, огоҳлантириш муддатини узайтириши мумкинми, тавсияномада билиб олинг.

Иш берувчининг ташаббуси. Ходим билан меҳнат муносабатларини муддатидан олдин бекор қилиш учун, иш берувчининг  назарда тутилган қонуний асослари бўлиши керак.  

Kadrovik.uz тавсия қилади
Ишдан бўшатишни расмийлаштириш қандай босқичларни ўз ичига олади ва буйруқда нималар бўлиши керак – экспертларнинг тавсияномасида

Неустойка тўлаш. Меҳнат шартномасига, у муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда, тарафларнинг неустойка тўлаш ҳақидаги ўзаро мажбуриятини киритиш мумкин . Бундай мажбуриятни фақат ходимга юклаш мумкин эмас.

Ходимдан неустойка тўлашни фақат у билан меҳнат муносабатлари қуйидаги ҳолларда муддатидан олдин бекор қилинганда талаб қилиш мумкин:

  • ўз хоҳишига кўра, объектив сабабларга кўра ишни давом эттириш мумкин эмаслиги муносабати билан ишдан бўшатиш ҳолларидан ташқари  
  • меҳнат мажбуриятларининг бузилиши муносабати билан .                                                                                               

Иш берувчи, агар ўз ташаббусига кўра ходимни,  асосларидан бирига кўра, муддатидан олдин ишдан бўшатган бўлса, ходимга неустойка тўлайди. Бундан ходим айбли ҳаракатлари учун ишдан бўшатилган ҳоллар мустасно, .

Шартномада тарафлар томонидан тўланадиган неустойканинг аниқ миқдорини кўрсатинг. Агар неустойканинг миқдори кўрсатилмаса, шартноманинг тарафлари уни тўлашдан озод этилади .

Неустойканинг суммасини тарафларнинг келишувига кўра белгиланг. Унинг энг кўп миқдори қонунчилик томонидан чекланмаган. Бироқ ходим иш берувчидан кўп тўлаши керак эмас .

Муҳим
Бунда неустойканинг миқдори, иш берувчи томонидан ходимнинг манфаатларини кўзлаб қилинган харажатларга қараб, фарқланиши мумкин.

Агар ходим узрли сабабларга кўра муддатидан олдин ишдан бўшаган бўлса, ундан неустойка тўлашни талаб қилиш мумкин эмас . Масалан, қуйидагилар муносабати билан:

  • таълим ташкилотига қабул қилинганлиги;
  • пенсияга чиққанлиги;
  • сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланганлиги;
  • соғлиғининг ёмонлашганлиги ва бошқалар.

Бунда иш берувчи ўз ташаббусига кўра ходимни неустойка тўлашдан озод этиши мумкин. Масалан, ходимнинг моддий аҳволининг қийинлиги, мазкур ходим билан меҳнат муносабатларини давом эттиришга алоҳида зарурият йўқлиги ва ҳоказо.

Меҳнат шартномасини унинг муддати тугаганлиги муносабати билан бекор қилиш қандай расмийлаштирилади

1. Ходимни, шартноманинг муддати тугаганлиги муносабати билан, меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида огоҳлантиринг.

Меҳнат муносабатларини меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати тугаганлиги муносабати билан бекор қилишга қарор қилган тараф бошқа тарафни бу ҳақида камида 3 календарь кун олдин ёзма шаклда огоҳлантириши лозим .

Ходим огоҳлантиришнинг иш берувчига тегишли нусхасида уни олганлигининг тасдиғи сифатида ўз имзосини қўйиши учун, иш берувчининг огоҳлантиришни 2 нусхада расмийлаштириши мақсадга мувофиқ.

Агар ходим ишда йўқ бўлса, огоҳлантиришни почта жўнатмасининг топширилганлиги ҳақида билдиришномали буюртма хат билан юборинг. Почта квитанцияси ва ходимнинг хатни олганлиги тўғрисида имзоси қўйилган бланкни ходимни огоҳлантирганингизнинг далили сифатида сақлаб қўйинг.

Эътибор беринг
Агар ходим иш жойи ва лавозими сақланиб қолинадиган ходим йўқ бўлган вақтга қабул қилинган бўлса, уни келгусида ишдан бўшатиш ҳақида огоҳлантириш керак эмас. Бундай ҳолда меҳнат шартномасини асосий ходим ишга қайтган кундан бекор қилинг.

Илгари шу ишни бажарган ходимнинг тикланганлиги муносабати билан ходим билан меҳнат шартномасини тўғри бекор қилиш учун:

2. Меҳнат шартномасини шартноманинг муддати тугаганлиги муносабати билан бекор   қилиш тўғрисида буйруқ чиқаринг.

3. Ёзувни ходимнинг меҳнат дафтарчасига киритинг (бор бўлса).

4. Меҳнат шартномасининг бекор қилинишини my.mehnat (ЯММТ)да рўйхатдан ўтказинг.

5. Т-2 шахсий карточкага ёзувни киритинг ва ходимни у билан қўл қўйдириб таништиринг.

6. Ходимни буйруқ билан қўл қўйдириб таништиринг.

Маслаҳат
Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ходимни ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқ билан имзо қўйдириб таништириш мажбуриятини юкламайди. Бироқ бундай имзо суд жараёнларида иш берувчи учун хавфларни минималлаштиришга ёрдам беради.

7. Ходимга буйруқнинг кўчирма нусхасини, меҳнат дафтарчасининг аслини ва my.mehnat (ЯММТ)дан кўчирмани беринг .

Эътибор беринг
Меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходим ишда йўқ бўлса, ходимга меҳнат дафтарчасини олиш учун келиши ёхуд уни почта орқали юборилишига розилик бериши зарурлиги ҳақида билдиришнома юборинг .

8. Ходим билан, ўз ичига қуйидаги тўловларни олган ҳолда, ҳисобҳолда, қилинг:

  • олинмаган иш ҳақи;
  • ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун пул компенсацияси;
  • бошқа тўловлар, агар улар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида ёки меҳнат тўғрисидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида назарда тутилган бўлса, тўланг.
Эътибор беринг
Ходимга тегишли бўлган барча суммаларни ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда тўланг. Агар ходим меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ишламаган бўлса, иш ҳақи ва бошқа суммаларни ходим ҳисоб-китоб қилиш тўғрисида талаб қўйганидан кейин 3 кундан кечиктирмай тўланг .
Kadrovik.uz тавсия қилади
Ишдан бўшатишда "ходим билан ҳисоб-китоб" нимани ўз ичига олиши ҳақида Ленара Ҳикматованинг тушунтиришларидан батафсил билиб олинг.
Вазият
Ҳомиладор ходима билан муддатли меҳнат шартномасини МКнинг 158-моддаси бўйича бекор қилиш мумкинми

Режалаштириш бўйича муҳандис Камалова 2025 йил 21 октябргача 2 ёшгача болани парваришлаш бўйича таътилда бўлмоқда. Унинг ўрнига бошқа ходима ишга қабул қилинди – Алимова. Айни пайтда Алимова ҳомиладор ва 30.09.2024 йилдан 02.02.2025 йилгача у ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътилда. Бироқ Камалова 18.10.2024 йилдан бошлаб болани парваришлаш бўйича таътилдан муддатидан олдин чиқиш тўғрисида ариза ёзди. Бу ҳолда Алимова билан, у ҳомиладор бўлганига қарамай, 18.10.2024 йилдан бошлаб меҳнат шартномасини МКнинг 158-моддаси бўйича бекор қилиш мумкинми?

Ҳа, мумкин.

Ҳомиладор аёл билан меҳнат шартномаси унинг муддати тугаганидан кейин, агар шартнома вақтинча бўлмаган ходимни алмаштириш даврига тузилган бўлса ва аёлни соғлиғининг ҳолатига кўра мос келадиган бошқа ишга ўтказиш имконияти бўлмаса, бекор қилиниши мумкин.

Мазкур ҳолатда меҳнат шартномасини унинг муддати тугаши муносабати билан бекор қилиш, ходима айни пайтда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътилидан фойдаланаётганлиги (касаллик таътилида бўлмоқда) ва меҳнатга лаёқатсизлиги сабабли, қонуний бўлади. Шу муносабат билан уни бошқа ишга ўтказиш мумкин эмас.

Муҳим
Агар муддатли меҳнат шартномаси бошқа ходимни алмаштириш вақтига тузилмаган бўлса, иш берувчи, ходима ҳомиладор бўлган тақдирда, унинг муддатини узайтиришга мажбур. Бунинг учун аёл ёзма ариза бериши ва тиббий маълумотнома тақдим этиши керак. Шартнома ҳомиладорлик тугагунига қадар, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил берилганда эса – бу таътил тугагунига қадар, узайтирилади.
Чтобы получать новости от Kadrovik.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал